Эгарчи

ЭГАРЧИ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Қатортерак, Олмазор, Девонбеги, Таллак ва Мерганча маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўпчилиги эгарчилик (номи шундан) ва савдо-сотиқ билан шуғулланган. Эгарчида 2 масжид, 2 мактаб, дўкон бўлган (20-аср боши). Ҳозирги Эгарчи ҳудуди реконструкция қилинмоқда.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *