Маърифатпарварлар. Комилбек Норбеков
НОРБЕКОВ Комилбек (1880–1943) – ўзбек маърифатпарвари. Тошкентнинг маърифатли бойларидан Муҳаммадаминбекнинг ўғли. Укаси Каримбек (1882–1970) билан бирга чарм ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Австрия ва Германия фирмалари билан тери-чарм савдо алоқасини ўрнатган. Мунавварқори, А.Авлоний, У.Хўжаев (Асадуллахўжев), Н.Хўжаев, Орифхўжабойлар билан бирга «Имдодия» («Хайрия») жамияти (1909), «Турон» жамияти ва шу номли труппани ташкил этган (1914). 1909–11 йилларда 35 ўқувчига мўлжалланган усули жадид мактабини қуриб берган ва ўқувчиларни иқтисодий таъминлаган. 1919–24 йилларда «Миллий иттиход» ташкилоти аъзоси. 1930 ва 1935 йилларда қатағон қилинган. 1989 йилда оқланган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил






Изоҳлар