Оққовоқ ГЭСлари

ОҚҚОВОҚ ГЭСЛАРИ – Ўзбекистонда қурилган дастлабки гидроэлектр станциялари. Бўзсув каналида қурилган. 1-ГЭС 1941 йил ноябрда қурила бошлаб, 10,7 минг кВт қувватга эга бўлган 1-навбати 1943 йил 7 мартда ишга туширилган. 2,61 минг кВт қувватли 2-навбати 1946 йил июлда қурила бошланиб, 1951 йил июлда тугалланган. ГЭСда йилига ўрта ҳисобда 170 млн. кВт-с электр энергияси ҳосил қилинади. «Ўзбекэнергия» давлат акциядорлик компаниясининг «Чирчиқ ГЭСлар каскади» шуъба корхонаси таркибида. 2-ГЭС 4 км қуйироқда, 1943–46 йилларда қурилган. ГЭС тупроқ-тўғон, узунлиги 2833 м бўлган очиқ деривация канали, босим ҳавзаси, станция биноси ва очиқ электр тақсимлаш қурилмасидан иборат. Станция биносида умумий қуввати 9 минг кВтли 2 та агрегат ўрнатилган. ГЭСда йилига ўртача 65 млн. кВт-с электр энергияси ҳосил қилинади, «Қодирия ГЭСлар каскади» шуъба корхонаси таркибига киради.

Электр станциялар Тошкент вилоятининг йирик саноат корхоналарини ва аҳолини электр энергияга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *