Тавалло

ТАВАЛЛО (тахаллуси; асл исм-шарифи Тўлаган Хўжамёров) (1883–1937.10.11) – шоир. Тошкентда туғилган. Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида, рус-тузем мактабида ўқиган. Араб, форс, турк, озарбайжон ва рус тилларини яхши билган. 1905 йилдан «Туркистон вилоятининг газети», «Садои Фарғона», «Тараққий» каби газета ва журналларда шеър ва мақолалари билан мунтазам қатнашган. 1914 йил 30 августда Мунавварқори, Авлоний ва бошқалар билан биргаликда Тошкентда «Нашриёт» ширкатини тузиб, китоб чиқаришни йўлга қўйган. «Равнақ ул-ислом» (1916) шеърий тўплами унинг ҳаётлик даврида чоп этилган.

Тавалло шеърларида миллат ва Ватан тушунчалари кенг ўрин эгаллаган («Ёрдам этмак куни етди сиза Турон аҳли…»). Тошкент 1937 йил 14 августда «Турон», «Миллий иттиҳод» ва бошқа ташкилотларнинг аъзоси бўлганликда, «шеърларида миллатчилик ғояларини илгари сурган»ликда айбланиб, қамоққа олинган. 1937 йил 10 ноябрда НКВД қошидаги учлик ҳукми билан отиб ташланган. 1968 йил 18 октябрда оқланган. Тошкент кўчаларидан бири шоир номига қўйилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *