«Ўзбекистон» анжуманлар сайройи

«ЎЗБЕКИСТОН» АНЖУМАНЛАР САРОЙИ (Тараққиёт кўч., 1) – Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги муносабати билан қурилган муҳташам иншоот («Ташгипрогор» ва «Пўлат қурилма лойиҳа» институтлари лойиҳаси асосида; бош пудратчи – «Нефтгазмонтаж» қўшма корхонаси). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 июндаги қарори асосида бунёд этилган. Қурилиш ишлари 2008 йил май ойида бошланиб, 2009 йилнинг июль ойида якунланган. Сарой малакали пойтахт қурувчилари томонидан бунёд этилган. Саройнинг ички пардози ва жиҳози Германия, ташқи томон кўриниши Греция мутахассислари томонидан амалга оширилган.

«Ўзбекистон» анжуманлар саройида мамлакат миқёсида, шунингдек, эътиборли халқаро ташкилотлар фаолияти доирасида турли-туман тадбирлар, учрашувлар, тантаналар ўтказилади. Сарой 9,5 минг м2 дан зиёд майдонни эгаллаган. Унинг 2200 ўринли битта ва ҳар бири 300 ўринли 2 та конференц-зали бор. Олд қисмини баланд колонналар безаб турибди. Тепасида баландлиги 50 метрли, 52 диаметрли гумбаз ўрнатилган. Ташқи безагида замонавий қурилиш материаллари, ноёб оқ мармар, ойнадан кенг фойдаланилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *