Тошкент телевизион минораси

Тошкент телевизион минораси (Амир Темур шоҳкўчаси, 109) – радиотелевизион узатиш станцияси, меъморий иншоот. Тошкентдаги 1-телеминора металл фермалардан (баландлиги 180 м) қурилган (1956 йил, Навоий кўчаси, 69). Телекўрсатувлар кўламининг кенгайиши муносабати билан кучли радио-телевизион узатиш станцияси қурилишига эҳтиёж туғилгач, Бўзсув каналининг ўнг соҳилида 1978–85 йилларда баландлиги 375 м ли 2-Тошкент телеминораси қурилди (меъморлари: Ю.Семашко, Н.Терзиев-Царуков; муҳандислар: Е.Морозов, М.Мушеев).710511781_98462_15529737986447566094

Ўзаги 3 конуссимон қурилма тиргакка ўрнатилган. Тошкент телеминорасида «Коинот» ресторанининг «алвон» ва «мовий» заллари (180 ўринли) (кузатув) майдончалари, телеминора фойесида Бутунжаҳон буюк миноралар федерациясига бағишланган музей бор (баландлиги 100 м). 220 м баландликда радио-телевизион станцияси қурилган.710510270_97145_5127452549105789471

Минора ўртасида лифт, зина, ёрдамчи хоналар, метеорологик станция ва муҳандислик жиҳозлари жойлашган. Энг юқори қисмида 5 дастурли кўрсатувларга мўлжалланган антенна ўрнатилган. Минора ички безаги ечимида миллий услублардан фойдаланилган.Tashkent_Telebashnya

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *