Бош саҳифа » Тег архивлари: шажара

Тег архивлари: шажара

Сулола. Долимовлар шажараси. Долимбек ҳожи Муҳаммадаминбек ҳожи ўғли

Муҳаммадаминбек ҳожининг ўғиллари Комилбек ва Каримбеклар ҳамда Рустамбек ҳожининг ўғиллари Ҳасанбек ва Ҳусанбеклар 1890-йилларда рус-тузем мактабида ўқишлари муносабати билан боболарининг исми Норбекдан келиб чиққан ҳолда “Норбеков” фамилиясини олишган эди. Чунки ўрисча таомилга кўра, рус ва рус-тузем мактабларида ўқиган ёки губернаторлик идораларида ишлаганларга, Русия ва чет эллар билан савдо ишлари олиб борувчиларга фамилия жорий этилган эди. 1920-йилларнинг иккинчи ярмидан Норбековларга нисбатан …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Рустамбек ҳожи Норбек ўғли

Энди икки-уч оғиз сўз бобокалонимиз Норбек Хайтабек ўғлининг учинчи фарзанди, Муҳаммадаминбек ҳожининг укаси Рустамбек ҳожи ва унинг фарзандлари Ҳасанбек ва Ҳусанбеклар ҳақида. Рустамбек 1845 йилда туғилди, катта савдогар бўлиб етишди, кўпроқ Ғулжа, Кошғар, Ўримчи шаҳарлари билан савдо алоқалари ўрнатган ва бу шаҳарларга тез-тез бориб турган. Рустамбекнинг биринчи оиласи Норхонбиби баланд бўйли, ниҳоятда кўркам аёл бўлган, дейишарди, ундан Ҳакимбек исмли фарзанд …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Каримбек Норбеков

Тошкентга келишдан қўрқиб, Ғулжага кетишга жазм қилган Каримбек Норбековнинг ҳаёти бир оз бошқачароқ кечди. Ватанидан қувғин қилинган кўплаб ўрта осиёлик шўро муҳожирлари қаторида у ҳам Сибир сургунидан қочиб, Ғулжага паноҳ излаб кириб борди. Каримбек отам 1967 йили бизнинг ҳовлимизда бўлганларида Ғулжада кечган ҳаётлари ҳақида адам ва ойимларга бирмунча гапириб берган эдилар: “Биз тошкантлик беш киши 1936 йилнинг ёзида ҳаммамизга яхши …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Муҳиддинбек ва Фахриддинбек Комиловлар

Муҳиддинбек Комилов – Комилбек Норбековнинг биринчи ўғил фарзанди, 1918 йилда туғилган. 1939 йили политехника институтига ўқишга киради ва  узоқ ҳайдалишлардан сўнг 1947 йили тугатиб, инженер-энергетик бўлиб етишади. Муҳиддин ака отаси сургун қилингандан кейин ҳам анча дабдабали ҳаёт кечирган, отасидан қолган катта бойликни жўя ва ножўя ишларга сарф қилган. Уруш жароҳатлари ҳали тугамаган, кўплаб хонадонларда аза, халқ ярим оч, ярим тўқ …

Батафсил »