Илҳомжон Мадалиев, Мўйи Муборак жомеъ масжиди имом хатиби
Батафсил »Тег архивлари: илм
Илм ўрганиш фазилати (1-қисм)
Илм олиш фазилати ҳақида Қуръони каримнинг Тавба сураси 122-оятида шундай марҳамат қилинади: «Мўминлар ёппасига (жангга) чиқишлари шарт эмас. Уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифа чиқмайдими?! (Қолганлари Пайғамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (гуноҳдан) сақланишлари учун уларни огоҳлантирмайдиларми?!» Бу оятдан кўзланган мақсад таълим бериш ва тўғри йўл кўрсатишдир. Аллоҳ таоло айтади: “Эсланг (Эй Муҳаммад!) Аллоҳ аҳли китоблардан, уни (Таврот …
Батафсил »Илм. Исломда мерос масаласи
Мерос сўзи «Виросатун» сўзидан олинган бўлиб маънавий ёки молиявий ҳаққа эга бўлиш дегани. Яъни, бирон нарсани бир шахсдан бошқасига ўтишлигидир. Шу маънога кўра “Мерос” мол, бойлик, илм, улуғликни ўз ичига олади. Фиқхий тушунча бўйича, майитнинг ортида шаръий ворисга қолган мол ва ҳуқуқларга мерос дейилади. Мерос илмининг асосий далил ва ҳужжатлари Қуръони Карим, суннат ва ижмоъдан олинган. Бу илмда қиёсга ўрин …
Батафсил »Маърифат. Меҳнат – роҳат…
Бу дунё синов дунёси, унда ҳамма нарса меҳнат, машаққатга боғлиқ. Ким меҳнат қилса, роҳат кўради. Ким дангасаликка ўрганиб, мунтазам равишда роҳатга майл қилса, роҳатдан маҳрум бўлади ёки унга асло эришолмайди. Шунинг учун ҳам донолар: «Агар чарчашни хоҳламасанг, чарчагин!» дейишган. Яъни «Машаққатлардан қутулиб, роҳатга эришмоқчи бўлсанг, аввал машаққат билан меҳнат қил, ундан кейин чеккан машаққатларинг эвазига умр бўйи роҳатда яшайсан», деганидир …
Батафсил »Ватанимиз байроғи
«Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган. Байроғимиз, ғурур ва фахримиз тимсолидир. Ватанимизнинг беқиёс рамзидир. Қуёш кўкда фалакнинг байроғи бўлиб порлаб турибди, кўнгилда муҳаббат байроғи ҳилпирайди, онгимизни эса тафаккур байроғи нурлантиради. Озод ва обод Ватанимиз — Ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир. …
Батафсил »Ислом – тинчлик ва бағрикенглик динидир
«Мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва динлараро тотувликни, фуқаролар ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш, ягона хонадонимиз бўлмиш Ўзбекистонда истиқомат қилиётган барча инсонларнинг миллати ва дини, ирқи ва жинсига қарамасдан, уларнинг тинчлигини ва осойишталигини таъминлаш – бу борадаги ишларимизнииг асосий маъно—мазмунига айланиши даркор». Ислом КАРИМОВ 1995 йил 16 ноябрда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида Бағрикенглик тамойиллари тўғрисидаги декларация қабул қилинди. ЮНЕСКО томонидан бағрикенгликка оид етмишдан …
Батафсил »Маърифат. Оила – бахт саройи
Аллоҳ таоло инсоният наслининг никоҳ йўли билан давом этишини ирода қилиб, Ўзининг сўнгги ва мукаммал динида бунга оид барча ҳукмларни баён этган. Шунинг учун динимизда ушбу муқаддас робита – никоҳ туфайли вужудга келадиган оилага катта эътибор берилади. Ислом дини никоҳни, оиланинг шаънини қанчалик ҳимоя қилишини, махлуқотнинг гултожи бўлмиш инсон наслининг давомийлигини таъминловчи илоҳий кўрсатмалар Қуръони каримда ҳам бош мавзулардан бири …
Батафсил »Илм. Иҳтикор (монополия) ва унинг фиқҳий таҳлили
Динимиз Ислом инсониятнинг карамли ҳаёт кечиришини таъминлашга ҳарис бўлган диндир. Инсон наслининг дунё ва охиратда саодатга эришмоғи учун зарур бўлган барча моддий ва маънавий эҳтиёжлари динимизда шаръий ҳукмлар учун асос қилиб олинган. Фиқҳ илмининг қарийб ярмидан кўпини ташкил қилган олди-берди ва муомалот соҳасига назар солдиган бўлсак, савдо-сотиқларда мурожаат қилиш ҳаром қилинган барча муомалот турларининг таъқиқланиш негизида инсон манфаатига очиқ зид …
Батафсил »Уламоларимиз. Саидқул Қизилбулоқий (1894 – 1960)
Олим ва ориф инсон, шариат ва тариқат илмлари билимдони Саидқул Абдураҳим ўғли 1894 йили ҳозирги Фориш туманининг Қизилбулоқ қишлоғида туғилган. Отаси Абдураҳим мингбоши бой, дину диёнатли ва маърифатли инсон эди. Зеҳну қобилиятли беш-(олти) яшар ўғлини бошланғич савод чиқариши учун Мулла Жўлибой қўлида ўқитди. Сўнгра Саидқул болатошлик имом-хатиб домла Омон Охунддан таълим олиб, 7–8 ёшларида ҳофизи Қуръон бўлди. Ўша пайтлари Самарқанднинг …
Батафсил »Маърифат. Мусибат ҳам неъматдир..
Ҳақиқатан ҳам бу дунё синов ҳаётида бошимиз турли хил имтиҳонларга дуч келади. Баъзида бизнинг кўзимизга чиройли, фойдали, неъматдек бўлиб кўринган иш, оқибатда бизлар учун бало, офат, ёмонлик бўлиб чиқади. Баъзида эса биз ёқтирмаган, ёмон деб билган мусибат, оқибатда биз учун манфаатли, хайрли ҳақиқий маънодаги неъмат бўлиб чиқади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло “Бақара” сурасининг 216-оятида шундай марҳамат қилади: “…Шоядки, ёқтирмаган нарсангиз …
Батафсил »Илм. Савдода ҳалоллик
Ислом динида кишилар ўртасидаги тадбиркорлик, ишбилармонлик ва ҳамкорлик муносабатларини ўзига хос ҳусусиятлари ва нозик жиҳатларига доир масалалар муфассал баён қилинган бўлиб, инсонларни доимо ҳақ ва адолатга риоя қилишга тарғиб этилади. Ҳақ ва адолат кишининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ташкил этади. Аллоҳ таоло Наҳл сураси 90 оятида бу ҳақида шундай дейди: “Албатта, Аллоҳ таоло адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюрур, …
Батафсил »Одам савдосидан огоҳ бўлинг!
Инсон Аллоҳ таоло томонидан яратилган нарсаларнинг гултожидир. Дунёдаги қолган бошқа барча нарсаларни Аллоҳ таоло инсон фойдаси учун яратгандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Исро” сурасининг 70 оятида: ولقد كرمنا بنى ءادم “Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни мукаррам қилиб қўйдик” деган. Бу ҳақиқатни тушуниб олишимиз учун “Шариатнинг мақсадлари нималардан иборат?” деган саволга жавоб берилса, шунинг ўзи кифоя. Бу саволга ислом уммати ўн тўрт …
Батафсил »Илм. Таъзия одоблари
Айрилиқ дарди оғир, жуда оғир. Тақдири илоҳийга бўйсунсак-да, қазонинг ҳақлигига иқрор бўлсак-да, банда эканмиз, юраклар ўртанади, кўкраклар дамодам қисилади. Кўзёшларимиз сабр булоғидан тошиб чиқиб, ғам қаҳри орқали андуҳ уммонига оқади. Вақти-соати етиб оламдан ўтиш халқимиз тилида «бандаликни бажо келтириш» дейилади. Бандаликни бўйнига олган инсон ёши улғайиб борар экан, омонатини топшириш тадоригини кўради. Ҳар бир инсоннинг умри поёнига етар экан, барча …
Батафсил »Илм. Жума кунининг одоблари
1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти); 2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба …
Батафсил »Илм. Мусулмоннинг барча иши пухта ва мукаммал бўлиши керак
Чин мусулмоннинг шахсияти барча ижобий хислатларни ўзида мужассам қилиб, салбийларидан йироқ бўлади. Зеро, мусулмон одам илму ирфон, ҳаракат ва меҳнат билан оламни обод қилишга, дунёда эзгулик уруғини сочишга буюрилган бўлиб, бунга фақат масъулият, жидду жаҳд ва ҳар ишни пухта ва мукаммал равишда бажариш орқалигина эришиш мумкин. Мусулмон киши ўзи эгаллаган касбнинг моҳир билимдони бўлиши талаб этилади. Агар у деҳқон бўлса, …
Батафсил »