Шоҳий
ШОҲИЙ (тахаллуси; тўлиқ исми Шохўжа Ҳаким ибн Шофайзхўжа Шайх Хованди Тоҳурий) (19-аср) – маърифатпарвар шоир, табиб. Тошкентнинг Оқмасжид маҳалласида туғилган. Дастлаб Юнусхон мадрасасида мударрислик қилган. Ўрта Осиё, Кавказ, Туркия, Сурия, Миср, Ироқ, Саудия Арабистони каби мамлакатларда бўлиб, у ердаги таълим-тарбия ишлари билан қизиққан. Шоҳий табобатдан дарс берган. Чағминий (14-аср)нинг «Қонунча» асарини ўзбек тилига ўгирган; ундан ташқари ҳиротлик Юсуф табибнинг (1544 йил) «Жомеъ ал-Фавоид» («Фойдали мажмуа») асарини ўзбек тилига таржима қилиб (1898), уни «Таржимаи Шоҳий» деб атаган ва нашр эттирган. Бу таржиманинг бир нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади. Шоҳий араб грамматикасига оид қўлланмалар, ўқиш китоблари ҳам ёзган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил






Изоҳлар