Бош саҳифа » Тошкент тарихи » Тошкент дарвозалари калитлари

Тошкент дарвозалари калитлари

ШАҲАР ДАРВОЗАЛАРИ КАЛИТЛАРИ – Тошкент дарвозалари (19-аср ўрталарида 12 та дарвоза)нинг алоҳида калитлари бўлган. Ҳар бир калитда тегишли дарвоза номи ва калит ясалган йил ёзилган. Тошкент 1865 йил июнь ойида Россия империяси томонидан босиб олингандан кейин, чор ҳукуматига тобелик рамзи сифатида 12 та дарвозанинг рамзий олтин калити шошилинч равишда ясалиб, чор маъмурларига топширилган ва у калитлар Петербургга олиб кетилиб, ҳарбий музейда сақланган. Олтин калитлар дарвозаларни очувчи ҳақиқий темир калитлардан анча кичик бўлган (ҳар бирининг узунлиги 16 см, вазни 165–167 грамм). Калитлар Тошкентнинг Пичоқчилик маҳалласидаги Абдураҳмон исмли заргар томонидан ясалган деган фикр мавжуд (академик Я.F. Fуломов). Калитлар Петербургда 1917 йилгача Россия империясига, ундан кейин шўролар ҳукуматига тобелик сифатида сақланиб келинди. 1933 йил 14 июнда калитлар Ўзбекистонга қайтариб берилган (улардан бири Ўзбекистон тарихи музейида кўргазмага қўйилган, қолган 11 таси Ўзбекистон Давлат банкида сақланмоқда).ключи Ташкент

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Миршаб

Post Views: 653 МИРШАБ (арабча-форсча тун бошлиғи) – Тошкентда Октябрь тўнтаришигача маъмурий лавозим; тунги шаҳар …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *