Бош саҳифа » Тег архивлари: Toshkent (page 4)

Тег архивлари: Toshkent

Шоҳмурод котиб

ШОҲМУРОД КОТИБ, Муҳаммад Шоҳ Мурод Котиб Шоҳ Неъмат ўғли (1850–1922.14.03) – хаттот. Шайхонтоҳур даҳасидаги Занжирлик маҳалласида туғилган. Довудхўжа котибнинг шогирди. Маълум муддат Кўкалдош мадрасасида таҳсил олган. Мир Али Табризий, Султон Али Машҳадий, Мир Али Ҳиравийларнинг настаълиқ, Юнусхўжа Шаҳрисабзийнинг шикаста хатларидан илҳомланиб ғазалларни китобат қилган. Тўқувчиларга ёғочдан «тиғ», «тарак» (тўқувчилик асбоблари) ясаган. Кўчирган китоблари охирига «Тиғбанд» ёки «Шоҳимурод Тиғбандий» деб имзо …

Батафсил »

Тошкент музейлари

МУЗЕЙЛАР – 1917 йилгача Тошкентдаги биринчи ва ягона музей Тошкент музейи бўлган. 1917 йилдан кейин турли ихтисосдаги кенг экспозицияларга эга бўлган Музейлар ташкил этила бошлаган. 1918 йил князь Н.Романов саройида унинг мусодара қилинган коллекцияси асосида Бадиий музей (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат музейи), 1921 йил Эски шаҳар музейи, 1926 йил Ўзбек Эски шаҳар музейи ташкил қилинган. Маданий тараққиёт янги Музейлар ташкил …

Батафсил »

Тошкентни пойтахт деб эълон қилиниши ҳақида

1930 йил 17 августда Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Самарқанд шаҳридан Тошкент шаҳрига кўчирилган. Қуйида ўша даврда юқоридаги масала бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма. Қарор лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосида ёзилган, лекин ҳозирги алифбодан анча фарқ қилади: рус тилида: «Ўзархив» агентлиги фондларидан

Батафсил »

Тошкент полицияси

ПОЛИЦИЯ – шаҳар ва қишлоқ жойларда тартибни назорат қилиб туриш учун 18-асрда чор Россиясида тузилган ички қўшин тури. Тошкентда 1887 йилгача Полициячи вазифасини гарнизон солдатлари бажарган. 1887 йилдан шаҳар Полицияси шаҳар бошлиғига бўйсунган. Полицияни полицмейстер бошқарган; унга миршаблар, адрес столи, Полиция архиви, врачлик-полиция комитети ҳам бўйсунган. Тошкент 2 та Полиция бошқармасига бўлинган: бири Тошкентнинг Янги шаҳар қисмида, иккинчиси Эски шаҳар …

Батафсил »

Тошкент шаҳрига тегишли номаълум лойиҳа (давлат архиви фондларидан)

Архив ҳужжатлари орасида қуйидаги сурат ўқувчи эътиборини тортади. Ушбу суратнинг давлат архиви фондларида сақланаётганини эътиборга олиб, бу бир вақтлар Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган лекин амалга ошмаган бино лойиҳаси деб тахмин қилиш мумкин: «Ўзархив» агентлиги фондларидан

Батафсил »

Тудун

ТУДУН (хитой манбаларида – Тутунь) – Чочни идора этган туркий ҳокимлар унвони (7–8-асрлар). 7-аср бошида Турк хоқонлиги ўз тасарруфидаги шаҳарларга хоқон номидан ноиблар тайинлашга киришган. Чунончи, хитой манбаларига кўра, 605 йил турк хоқони Шегуйхон Чоч тахтига Тянь-чжи (Фу-чжи)ни те-ле (Тегин) унвони билан ўтқазган, у Чочни 620 йилгача идора этган. Манбаларда 641 йил турк хоқони Чоч тудунини қўшин билан ўз душманларига …

Батафсил »

Тошкент қамали (1852)

ТОШКЕНТ ҚАМАЛИ (1852) – Тошкент ҳокими Нормуҳаммад қушбегининг Мусулмонқул мингбоши сиёсатига қарши бош кўтариб, Тошкентни Қўқондан мустақил деб эълон қилиши сабаб бўлган. Мусулмонқул 1852 йил баҳорда ёш Худоёрхон ҳамроҳлигида Тошкентга юриш бошлаган, 7 мартда 40 минг кишилик қўшин билан Тошкентга етиб келган. Муҳаммад Солиҳхўжанинг ёзишича, Чирчиқдан ўтган қўшин Ниёзбек қалъасига ҳужум бошлаган, лекин қалъани эгаллай олмаган Мусулмонқул унинг рўпарасида Танасўйди …

Батафсил »

Тарих институти

ТАРИХ ИНСТИТУТИ (2009 йилгача, ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институти), Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих институти (Иброҳим Мўминов кўчаси, 9) – 1943 йил Ўзбекистон ФАнинг Тил, адабиёт ва тарих институти негизида Тошкент шаҳрида ташкил этилган (1970 йилгача Тарих ва археология институти). Институт илмий тадқиқотларининг асосий йўналишлари: ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи; ўзбеклар этногенези, этник тарихи ва …

Батафсил »

Ноёб меъморий мўъжиза. Занги ота мажмуаси

Занги ота ҳазратлари Марказий Осиё минтақасида ІХ–ХІІ асрларда юз берган биринчи илмий-маданий юксалиш, яъни илк Шарқ Уйғониш даврининг намояндаси, ўз замонида ҳикмат ва маънавият, дин ва тасаввуф ривожига катта ҳисса қўшган мутасаввиф ва авлиё боболаримиздандир. Неча юз йиллардан буён Занги ота шахсига бўлган қизиқиш сусаймаган, аксинча, ортиб бормоқда. Ривоятларга кўра, Ойхожа ибн Тожхожанинг ёшлик йиллари ІХ–ХІІ асрларда Марказий Осиёдаги энг …

Батафсил »

Тошкент масжидлари. “Абу Ҳанифа” жоме масжиди

Масжид 1990-1996 йиллар давомида қурилган. 1996 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. 2013 йилда масжид қайта таъмирланган. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тавсиясига биноан масжидга ислом оламидаги буюк олим, мазҳаббошимиз “Абу Ҳанифа” номи берилган. Имом Абу Ҳанифанинг исми Нўъмон ибн Собитдир. Ҳижрий 80-йилда (699 м.й) Куфада туғилдилар. Ҳижрий 150-йилда (767 м.й)Бағдодда вафот этдилар. Ислом оламида кенг тарқалган Ҳанафий мазҳабининг асосчисидирлар. Имом Аъзам шундай дердилар: …

Батафсил »

Чилдухтаронтепа

ЧИЛДУХТАРОНТЕПА – археологик ёдгорлик (ҳозирги «Ўзбекистон шампани» АЖ яқинида жойлашган). Сўнгги жез даври (милоддан аввалги 2-минг йиллик охири – 1-минг йиллик бошлари) чорвадор қабилалари томонидан қолдирилган қабристон. Учта қабр очилган, уларда майитлар тупроқ ўраларга дафн этилган. Жасадлар удумга кўра нақшсиз, ясситаглик сопол идишлар, мунчоқлар, жездан ясалган зеб-зийнатлар – икки учи бурама нақшли билакузуклар билан қўшилиб кўмилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »

Тошкент полвонлари. Аҳмад полвон

АҲМАД ПОЛВОН (Толиббоев) (1867–1932) – машҳур ўзбек полвони. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Болалигидан бақувват бўлиб вояга етган Аҳмад полвон халқ сайилларида ўтказиладиган кураш мусобақаларида чиниққан. Аҳмад полвон 1895 йилда Тошкентга келган машҳур немис полвони Риппель (вазни 133 кг) билан эски цирк биносида беллашиб, курагини ерга теккизган. Фарғона водийси ва Тошкент воҳасидаги беллашувларда ғолиб келган Хўжа полвон ҳам унга бас …

Батафсил »

Тошкент. 1988 йил

Тошкент шаҳрининг яқин ўтмишидан сўзловчи фотосуратлар, 1988 йил (из набора открыток «Ташкент в 1988 году»)

Батафсил »

Тошкент-2200. Тошкент воҳаси урбанизация жараёнини космик суратлар орқали ўрганиш

Қадимдан ҳозирги кунга қадар Марказий Осиё халқлари суғорма деҳқончилик орқали озиқ-овқатга бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириб келган. Деҳқончиликка бундай боғлиқлик натижасида, аҳоли айнан ўша қишлоқ хўжалиги билан мунтазам шуғулланадиган ерларда жойлашган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, унинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тубдан ўзгарди ва бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнлари тўғридан-тўғри ёки баъзи воситалар орқали аҳоли ўсишига, давлат сиёсатига ва анъанавий ердан фойдаланиш тажрибаларига …

Батафсил »

Илғату Малик

ИЛFАТУ МАЛИК, Илатғу Малик (13-аср) – Хоразмшоҳлар давлатининг ҳарбий арбобларидан бири. Муҳаммад Хоразмшоҳнинг Банокатдаги ноиби. Мўғуллар истилоси арафасида Муҳаммад Хоразмшоҳ Жанд ноиби Амир Бужи Паҳлавон Қутлуғхонни 10 минг отлиқ аскар билан Илғату Маликка ёрдамга жўнатган. Банокат гарнизони, асосан, қанғ-лилардан ташкил топган бўлиб, уларга Илғату Малик қўмондонлик қилган. Чингизхон Ўтрорга келиб, Банокатни эгаллаш учун Алақ нўён, Сақту ва Буқа бошчилигида 5000 …

Батафсил »