МИНГЎРИК – археологик ёдгорлик, қадимий шаҳар харобаси қолдиғи (1–13-асрлар). Маҳаллий аҳоли ўртасида у Афросиёб тепаси номи билан ҳам машҳур бўлган. Тўртбурчак аркка ёндошган минора-қаср ва шаҳристоннинг тепаликка айланган ҳудудидан иборат. 19-асрга оид шаҳар харитасида майдони 30–35 га эканлиги кўрсатилган
Батафсил »Тег архивлари: археология
Шоҳрухия
ШОҲРУХИЯ, Шарқия – ўрта аср шаҳар харобаси (14–19-асрлар). Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳудудида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Шоҳрухияни ҳаваскор археолог Д.К.Зацепин (1876), Е.Т.Смирнов (1894, 1896) ўрганган. 1973 йилдан Шош–Илоқ экспедицияси (Ю.Ф. Буряков) текширади. Шоҳрухия қадимий Банокат ўрнида вужудга келган
Батафсил »Шоштепа
ШОШТЕПА – археологик ёдгорлик, ташқи ва ички қишлоқ ҳамда баланд арк – қалъадан иборат шаҳар харобаси (милоддан аввалги 9-аср – милодий 16-аср). Жўн канали бўйида (Чоштепа кўчасида) жойлашган. Дастлаб Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги аъзолари томонидан қайд этилган
Батафсил »Тошкент дарвозалари (турли манбалардаги номланиши)
Жадвални тузишда қуйидаги манбалардан фойдаланилган: А.Ўринбоев, О.Бўриев. Тошкент Муҳаммад Солиҳ тавсифида. – Тошкент, 1983; План г.Ташкента 1890 года. – Ташкент, 1890.
Батафсил »Бинкат
БИНКАТ – Чоч (Шош)нинг ўрта асрлардаги (9–12-асрлар) пойтахти. Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги бинолар тагида қолиб кетган шаҳар харобаси деб ҳисобланади (В.В.Бартольд, М.Е.Массон). 10-аср араб манбаларига кўра, Бинкатнинг узунлиги ва кенглиги бир фарсах (6–7 км.га яқин) бўлган ва қўрғон (кўҳандиз ёки арк), ички шаҳар (шаҳристон ёки мадина) ва икки рабод: ички (рабоди дохил) ва ташқи (рабоди хориж)дан ташкил топган
Батафсил »Тошкент шаҳри. Катта мақола
Тошкент шаҳри 2200 йилликдан ортиқ тарихи давомида мудофаа девори билан ўралган қадимий қалъадан жаҳондаги йирик пойтахт шаҳарлардан биригача бўлган йўлни босиб ўтди. Асрлар давомида шаҳар ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни, юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирди. Неча бор шаҳар вайрон бўлиб, қайта қад кўтарди
Батафсил »Чоч воҳаси тангалари. 4-қисм. 17-25 тангалар
Илк ўрта асрларга оид тангалар. Турк хоқонлиги даври: милодий VI – VIII асрлар 17-танга. 6-аср охирги чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тахтда ўтирган ҳукмдор тавири акс этган. Ҳукмдор бошининг чап томонида ярим ой ва унинг остида саккиз қиррали юлдуз тасвирлари ўрин олган
Батафсил »Шайхонтоҳур меъморий ансамбли
Меъморчилик иншоотлари туркумидан ташкил топган, 600 йилдан ортиқроқ тарихга эга собиқ Шайх Хованд Тоҳур қабристони номи билан аталувчи зиёратгоҳга ҳозирги Алишер Навоий номли кўча орқали Тархи чортоқ шаклидаги дарвозадан кириларди
Батафсил »Чоч воҳаси тангалари. 3-қисм. 9-16 тангалар (илк ўрта асрларга оид тангалар)
Турк хоқонлиги даври: милодий VI – VIII асрлар 9-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган ҳукмдор тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг ўнг томонида свастика тасвири ўрин олган. Маълумки, ушбу белги кўпгина халқларда мавжуд бўлиб, ҳаётнинг давомийлиги англатган.
Батафсил »Тошкент «Оқтепа»лари (номларнинг келиб чиқиш тарихи)
Оқтепа — Ўрта Осиёда қадимги бинолар қолдиқлари ва археологик маданий қатламлар сақланган тепаликлар номи. Тошкент шаҳрининг ўзида бир қанча Оқтепалар мавжуд — Кўкча Оқтепаси, Чилонзор Оқтепаси, Сағбон Оқтепаси, Чиғатой Оқтепаси, Юнусобод Оқтепаси.
Батафсил »Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 2-қисм
Фотоальбомнинг электрон талқини. 1-қисмга ўтиш ШАЙХОНТОҲУРДАГИ САЙИДАЗИМБОЙ МАСЖИДИ Шайхонтоҳурдаги катта гузар масжиди XIX асрнинг иккинчи ярмида шаҳарнинг фахрий фуқароси, Тошкентнинг машхур жамоат арбоби, маҳкама раиси Сайид Азимбой томонидан қурдирилган. Бугунги кунда мавжуд эмас. Ҳозирги кундаги Тошкент ислом университети ҳудудида жойлашган. 1909 йил. И.Бек-Назаров нашриёти ойнахати.
Батафсил »Чоч воҳаси тангалари. 2-қисм. 1-8 тангалар (илк ўрта асрларга оид тангалар)
Турк хоқонлиги даври: милодий VI – VIII асрлар 1-танга. 6-7 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган ҳукмдор тасвири акс этган. Ҳукмдор боши тепасида ярим ой тасвири ўрин олган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса воҳанинг бир қисм тангаларига хос тамға жой олган.
Батафсил »Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 1-қисм
Фотоальбомнинг электрон талқини. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган. Замонавий маданият контекстида Тошкент ҳақида сўз борар экан, энг аввало, пойтахтнинг ижтимоий мақомига мос келувчи архитектураси маданий тараққиётнинг муҳим белгилари ҳисобланган. Буларнинг барчаси умумжаҳон цивилизациясининг бир бўлаги ҳисобланган, икки минг икки юз йиллик ёшга эга улкан, кўп асрли тарихий-маданий меросга асосланади.
Батафсил »Чоч воҳаси тангалари. 1-қисм (қадимги давр)
Қанғ давлати даври: милоддан аввалги III – милодий III асрлар 1-расм. Милодий III – IV асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса мил. ав. III – мил. III асрларда ҳукм сурган ва марказий бошқаруви Чоч воҳасида жойлашган Қанғ давлатига хос тамға мавжуд бўлиб, …
Батафсил »Чоч, Шош…
ЧОЧ, Ш о ш – асосан ҳозирги Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган тарихий-маданий вилоят ва қадимий давлат. Кейинги тадқиқотларга кўра «Чоч» атамаси қадимги туркийча «тош» (қимматбаҳо тош, феруза тош) маъносини англатган. Милоддан аввалги 2-асрдан Чоч Қанғ (Кангюй) давлати, 5–6-асрлар ўрталарида эфталийлар давлати таркибида бўлган. «Чоч» номи дастлаб Култепа (Чимкент вилояти)дан топилган пишиқ ғиштларда (милодий 2-аср) қайд этилган. Унда суғдча c’c’nn’pc – …
Батафсил »