УНГУРЛИКОН – Чоч давлатининг энг йирик феруза кони. Қурама тоғлари шимолий ёнбағрида, Абжоз қишлоғидан 3 км ғарбда, Унгурлисой ва Писталисой сувайирғичи ва Оҳангарон дарёсининг сўл ирмоғи бўйида, денгиз сатҳидан 1000 м баландликда жойлашган. Қадимий кон таркибида феруза бўлган кварц порфиритлардан ташкил топган. Икки йирик зонадан (шарқий ва ғарбий) иборат бўлиб, улар бир неча йирик ва майда конларни ўз ичига олган. …
Батафсил »Бурчмулла
БУРЧМУЛЛА – шаҳар харобаси (6–12-асрлар). Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида, Чатқолсойнинг ўнг қирғоғида, сойга Кўксув қуйиладиган ерда жойлашган. Дастлаб археолог И.А.Сухарев томонидан қайд этилган (1925). Кейинчалик (1962) ТошДУ археология кафедраси ходимлари текширув ўтказишган. Археолог Ю.Ф.Буряков қазишма ишлари олиб борган (1963–65) ва Бурчмулла ўрнида ўрта аср манбаларидаги Чоч шаҳарларидан Ардлонкатни аниқлаган. Чорвоқ сув омбори қурилиши муносабати билан Бурчмулла шаҳар харобаси сув остида …
Батафсил »Тошкентликлар. Қаффол Шоший (Ҳастимом)
ҚАФФОЛ ШОШИЙ (тўлиқ исми Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол аш-Шоший ал-Кабир; 904–976) – шофиъийлик мазҳабининг етакчи олимларидан бири, муҳаддис, фақиҳ. Ҳазрати Имом (қисқача – Ҳастимом) номи билан машҳур. Манбаларга кўра, у оғирлиги 0,5 г келадиган жажжи қулф-калит ясагани учун «Қаффол» («Қулфчи») лақаби берилган. Чуқур билими, улкан ишлари эвазига Имом ал-Кабир («Улуғ имом») деб таърифланган. Шош (Бинкат)да ҳунарманд оилада …
Батафсил »Тошкентликлар. Абулҳасан Қосим Шоший
АБУЛҲАСАН ҚОСИМ ШОШИЙ (10-аср) – аллома. Шошда туғилган. Қаффол Шошийнинг ўғли. Тарихий манбаларда дунёдаги улуғ имомлардан бири сифатида эътироф этилган. Унинг 10 жилдли «Ат-Тақриб фил-фуруъ» («Фуруъга яқинлашиш») асари фиқҳ илмида алоҳида ўрин эгаллайди. Тарихчи Ибн Халликоннинг ёзишича, «Бу асар шофиъий мазҳабидаги мўътабар китоблардан бўлиб, кимнинг ҳузурида шу китоб бўлса, бошқасининг хожати йўқдир». Исломшуносликда турли фиқҳий манбаларни ўрганиш ва тадқиқ этишда …
Батафсил »Тошкентликлар. Абулқосим эшон
АБУЛҚОСИМ ЭШОН ибн Эшонтўрахон (туғилган йили номаълум–1892) – дин арбоби, Тошкентнинг машҳур эшонларидан, шайх. Тошкентда туғилган. Отаси Эшонтўрахон нафақат Тошкент, балки бутун Қўқон хонлиги ҳудудида катта нуфузга эга бўлган. Рус тадқиқотчилари (В.Н.Наливкин, Н.Ликошин, Н.П.Остроумов ва бошқалар) Абулқосим эшон замонасининг ақлли, зукко, билимли инсонларидан бири эканлигини эътироф этишган. Абулқосим эшон ўз маблағига мадраса бунёд этган. 1892 йил Тошкентда вабо касаллиги аломатлари …
Батафсил »Тошкент мадрасалари. Абулқосим мадрасаси
АБУЛҚОСИМ МАДРАСАСИ (Истиқлол майдони) – Абулқосим эшон, Маъдихон қози, Янги маҳалла мадрасаси деб ҳам аталган. Ўрта Осиё меъморлиги анъаналарида қурилган. Абулқосим эшон 1850 йилда қурдирган, шу сабабли унинг номи билан аталади. Бинонинг энг эски қисми – хонақоҳи Мўйи Муборак Абулқосимнинг отаси Эшонтўрахон томонидан 1820 йилда бунёд этилган. Хонақоҳ ичидаги равоқли меҳроби тепасига ишланган китобасида араб тилида шундай ёзув битилган: «Бу …
Батафсил »Тошкент кўчалари. Абдулла Қодирий кўчаси
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ КЎЧАСИ – Олмазор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидан ўтади. Зарқайнар ва Нукус кўчалари оралиғида жойлашган. Узунлиги 5,6 км га яқин. Ўзбек адабиётининг йирик вакилларидан бири, ўзбек миллий романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий номи билан аталади. Кўчанинг «Ўзбекистон ССР 50 йиллиги» деб номланган қисмига 1989 йил 14 февралда, «А.Қаюмов» деб аталган қисмига эса 2008 йил 9 январда Абдулла …
Батафсил »Тошкент дарвозалари: тарихи, номланиши ва маъноси
Ҳар қандай улкан қурама жамоат таркиб топиб, алоҳида, ўзига мақбул жойда истиқомат қилар экан, мазкур маскан шаҳар қиёфасига киргач, ўзига хос рамзий белгилари: дарвозали мудофаа девори, маҳкама-ю девондан иборат бошқарув қароргоҳи, ибодатхона, бозор, соқчилар истеҳкоми — “Чокардиза”(каземат)и, танга пули каби қатор нишонлари (тамға-герб, байроқ) билан ифодаланади. Мазкур шартли аломатларга тўла ўтроқ макон қадимда дастлаб “Шаҳристон” яъни “шоҳ > ўр > …
Батафсил »Биласизми? Қиёт маҳалласи
ҚИЁТ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Fарбдан Қорёғди маҳалласи, шимолдан Шайхонтоҳур кўчаси (ҳозирги Навоий кўчаси), шарқдан Анҳор канали билан чегараланган. Юздан ортиқ хонадон бўлган. Аҳолиси (қарийб 650 киши), асосан ўзбекларнинг қиёт қабиласидан бўлиб, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Дала ҳовлилари Миробод, Қорасув, Олтинтепа, Шўртепа, Оққўрғон, Бўз, Чилдухтарон ва бошқа мавзеларда бўлган. Қиётдаги Бекмуҳаммадбий масжидида Муҳаммад Солиҳхўжанинг бобоси Абдураҳимхўжа (19-аср), 1863 йилдан …
Батафсил »XIX аср Тошкент мадрасалари
XIX асрда Тошкентда таълим-тарбия соҳаси Тошкент-Бухоро, Тошкент-Қўқон маданий-маънавий алоқалар тизимида ривожланиб борган. Бу жараёнда Тошкент мадрасалари ва мударрисларининг ўрни катта бўлгани табиий. Туркистон генерал-губернаторлиги Маориф бошқармаси маълумотларига кўра, 1890—1893 йилларда губернаторликда жами 214 та Мадраса бўлиб, шундан 21 таси Тошкентда жойлашган эди. Чоризм истилосининг дастлабки йилларида мадрасаларда таълим ва ўқитиш ишлари анъанавий қоидалар асосида олиб борилган бўлса, кейинчалик уларнинг фаолиятини …
Батафсил »Тошкентликлар. Абдулла Қодирий
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ (асосий тахалллуси Жулқунбой) (1894.4.10–1938.10.4) – ёзувчи. 20-аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси. Тошкентда туғилган. Мусулмон мактабида (1904–06), рус-тузем мактабида (1908–12), Абулқосим шайх мадрасасида (1916–17) таълим олган. Москвадаги адабиёт курсида ўқиган (1925–26). Эски шаҳар озиқа қўмитасининг саркотиби (1918), «Озиқ ишлари» газетаси муҳаррири (1919), Касабалар уюшмасининг саркотиби (1920), «Муштум» журнали асосчиларидан ва таҳрир ҳайъати аъзоси (1923–26). Ижодий …
Батафсил »Тошкентликлар. Абдулвадуд Котиб
АБДУЛВАДУД КОТИБ, тўлиқ исми Абдулвадуд ибн Хожа Абдулваси Шоший (15–16-асрлар) – хаттот. Шошда туғилган. Валиаддин Абдуллоҳ хатиб Табризийнинг «Мушкот ал-масобиҳ» асари (1336)ни чиройли насх хати билан кўчирган (1540). Бу нусха 555 варақдан иборат бўлиб, Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади. Абдулвадуд Котиб араб, форс тилларини яхши билган, ўз ҳаёти давомида бир қанча китобатлар қилган «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Батафсил »Биласизми? А. Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОFИ (Зарқайнар кўчаси, 6) – Тошкентнинг шимолий-ғарбий қисмида, Олмазор туманида, Себзор даҳаси, Эскижўва бозори ва Тошкент цирки ўртасида жойлашган. Умумий майдони 19,8 гектар. 1932–34 йилларда ёшлар ташаббуси биланн бунёд этилган. Жойнинг тарихий номидан келиб чиқиб, халқ орасида «Жангоб» («Жанггоҳ») деб аталган. 1932–36 йилларда Акмал Икромов, 1936–38 йилларда Мирмуҳсин Шермуҳамедов номларида бўлган. 1939 йилда рус ёзувчиси …
Батафсил »Тошкент кўчалари. Абдулла Қаҳҳор кўчаси
АБДУЛЛА ҚАҲҲОР КЎЧАСИ – Яккасарой туманидаги Абдулла Қаҳҳор ва «Дамариқ» маҳаллалари ҳудудида, Шота Руставели ва Кичик ҳалқа йўли оралиғида жойлашган. Узунлиги 2 км га яқин. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1991 йил 20 февралда (собиқ Завод кўчаси ўрнига) қўйилган. Кўча йўналишида турар жой бинолари, Исроил элчихонаси, тиббиёт муассасалари, савдо ва умумий овқатланиш масканлари, нотариал идора ҳамда корхона …
Батафсил »Тошкент кўчалари. Абдулла Авлоний кўчаси
АБДУЛЛА АВЛОНИЙ КЎЧАСИ – Яккасарой туманидаги Абдулла Авлоний ва «Ўрикзор» маҳаллалари ҳудудида, Бобур ва Ботир Бобоев кўчалари оралиғида жойлашган. Узунлиги 1 км га яқин. Драматург, журналист ва маърифатпарвар педагог Абдулла Авлоний хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1968 йил 9 сентябрда (Местком кўчаси ўрнига) қўйилган. Йўналишда мазкур кўчанинг бир неча тор кўчалари ҳам мавжуд. Кўча йўналишида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза …
Батафсил »