Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 5-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. 4-қисмга ўтиш КНЯЗЬ Н.К.РАМАНОВЛАР САРОЙИ 1890 йилда В.Гейнцельман томонидан қурилган. Уй ёнига қурилган бинони А.Л.Бенуа қуриб битказган. Бино таъмирланган ва ҳозирги вақтда бу ерда Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлигининг қабуллар уйи жойлашган

Батафсил »

Камолон

КАМОЛОН – Бешёғоч даҳасидаги қадимий маҳалла. «Дархон», «Эшонгузар», «Янгимаҳалла», «Самарқанд дарвоза», «Гулистон» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Хўжакўча ва Фуқаро кўчаларига бўлинган. Хўжа Аламбардор мақбараси ва қабристони бор. Қарийб 200 хонадон яшаган

Батафсил »

Дўмбиробод

ДЎМБИРОБОД ДАҲАСИ – Чилонзор туманида, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик ва Гавҳар кўчалари ҳамда Бўрижар канали оралиғида. Даҳада, асосан, якка тартибдаги уй-жойлар ва 4 қаватли турар жой бинолари жойлашган. Даҳани лойиҳалаш ва қуриш ишлари 1950-йилларда бошланган

Батафсил »

Бинкат

БИНКАТ – Чоч (Шош)нинг ўрта асрлардаги (9–12-асрлар) пойтахти. Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги бинолар тагида қолиб кетган шаҳар харобаси деб ҳисобланади (В.В.Бартольд, М.Е.Массон). 10-аср араб манбаларига кўра, Бинкатнинг узунлиги ва кенглиги бир фарсах (6–7 км.га яқин) бўлган ва қўрғон (кўҳандиз ёки арк), ички шаҳар (шаҳристон ёки мадина) ва икки рабод: ички (рабоди дохил) ва ташқи (рабоди хориж)дан ташкил топган

Батафсил »

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 4-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. 3-қисмга ўтиш ЭСКИ ШАҲАРДАГИ УЙНИНГ ИЧКИ ҲОВЛИСИ Иссиқ иқлим туфайли эски шаҳарнинг аҳолиси асосий вақтларини хоналарда эмас, балки хусусий уйларнинг ички ҳовлисидаги айвонларда ўтказишган. 1909 йил. И.Бек-Назаров нашриёти ойнахати

Батафсил »

Шош тангалари (мусулмон сулолалари даври)

IX-XIX асрлар 1-расм. 8-асрнинг иккинчи ярмида Шош (Чоч)да зарб қилинган илк маҳаллий исломий мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб ёзувида “Муҳаммад” (?), орқа юзида (реверсда) эса пул муомаласига рухсат маъносидаги “жоиз” сўзлари акс эттирилган. Танганинг ҳажми 2.15 см, оғирлиги 4.8 гр. Қанқа харобасидан топилган

Батафсил »

“Турон” кутубхонаси

«ТУРОН» КУТУБХОНАСИ, Тошкент вилояти «Турон» илмий универсал кутубхонаси – республикадаги энг йирик кутубхоналардан бири, илмий-маърифий муассаса. 1918 йил Тошкент шаҳрида мустақил оммавий кутубхона сифатида очилган. 1919 йилда «Турон» номи берилган (1928–93 йилларда «Октябрь» номи билан аталган)

Батафсил »

Яланғоч(ота)

ЯЛАНFОЧОТА – ўтмишда туркий халқларда шамол ҳомийси. Этнограф А.Диваев (1855–1933) келтирган маълумотга кўра шамол чақириш маросимида ижро этиладиган қўшиқда шамол ҳомийси сифатида Яланғочотага мурожаат этилган. Яланғочотага эътиқод қилиш Тошкент атрофлари ва Жанубий Қозоғистонда яшовчи ўзбеклар орасида кенг тарқалган

Батафсил »

Бешёғоч

БЕШЁFОЧ, Бешоғоч – ўтмишда Тошкентдаги тўрт даҳадан бири. Муҳаммад Солиҳхўжанинг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида (19-аср) Зангиота даҳаси номи билан қайд этилган. Баъзи олимлар (Ҳ.Ҳасанов) фикрича, қадимги туркий узунлик, масофа ўлчови – оғочдан олинган. (1 оғоч – 7 – 8 км). Шу асарда даҳа номи бешёғоч қавми, тоифаси номидан олингани айтилган

Батафсил »

Ачавот

АЧАВОТ, Аччиобод, Ачаобод – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. 19-аср охири – 20-аср бошларида Чимбой, Ёв ва Сағбон маҳаллалари билан чегарадош бўлган, шаҳар мудофаа деворига туташган. Ачавот номининг этимологияси мунозарали

Батафсил »

Тошкент шаҳри. Катта мақола

Тошкент шаҳри 2200 йилликдан ортиқ тарихи давомида мудофаа девори билан ўралган қадимий қалъадан жаҳондаги йирик пойтахт шаҳарлардан биригача бўлган йўлни босиб ўтди. Асрлар давомида шаҳар ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни, юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирди. Неча бор шаҳар вайрон бўлиб, қайта қад кўтарди

Батафсил »

Чоч воҳаси тангалари. 4-қисм. 17-25 тангалар

Илк ўрта асрларга оид тангалар. Турк хоқонлиги даври: милодий VI – VIII асрлар 17-танга. 6-аср охирги чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тахтда ўтирган ҳукмдор тавири акс этган. Ҳукмдор бошининг чап томонида ярим ой ва унинг остида саккиз қиррали юлдуз тасвирлари ўрин олган

Батафсил »