Тошкент ҳайвонот боғи

Юнусобод тумани ҳудуди, Боғишамол кўчаси, 232а манзилда жойлашган. 1924 йил Ўрта Осиё давлат университети (САГУ) олимлари томонидан ташкил этилган. Ҳайвонот боғи ташкил этилишига Туркистон генерал-губернатори боғи, Сирдарё вилояти губернаторининг Садовий (ҳозирги Ўзбекистон овози) кўчаси охирида жойлашган дала боғи

Батафсил »

Эски Тошкент

ЭСКИ ТОШКЕНТ (Юқори Тошкент) – қадимда Шош вилоятига қарашли шаҳар номи. Тошкент вилоятининг ғарбида, Сирдарёнинг ўнг қирғоғида, ҳозирги Чиноз ва Нўғайқўрғон оралиғида, «Пахта» темир йўли бекатида, Чирчиқ бўйидаги баланд текисликда жойлашган. Қадимда «Иско Тошканд» деб аталган («Иско» суғдча – «юқори»)

Батафсил »

Янги шаҳар (маълумот)

ЯНГИ ШАҲАР – Тошкентнинг чор Россияси томонидан босиб олинган (1865)дан кейин вужудга келган, европача услубда қурилган жануби-шарқий қисми, Эски шаҳардан Анҳор канали билан чегараланган мустақил аҳоли манзили сифатида барпо этилган. Янги шаҳар қурилиши тарихан шаклланган Эски шаҳарни ҳисобга олмай, ҳарбий истеҳком типидаги иншоотлар қуришдан бошланган

Батафсил »

ХIХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Тошкент. «Янги шаҳар»нинг қурилиши, маъмурий тузилиши ва аҳолиси

Тошкентнинг вужудга келиш тарихига назар ташласак у узоқ ўтмишга бориб тақалади. Асрлар давомида у маҳаллий ҳокимлар ва келгинди босқинчилар томонидан қайта-қайта талон-тарож этилди. Аммо халқнинг сабр-матонат билан олиб борган кураши ва бунёдкорлик меҳнати туфайли моддий ва маънавий маданиятнинг ажойиб ёдгорликлари қайта тикланди, шаҳар яна қаддини ростлади

Батафсил »

Жанггоҳ (Жангоб)

Жанггоҳ (ёки Жангоб) маҳалласи, Шайхонтаҳур даҳасида; Эскижува, Ғиштмасжид, Ҳадра, Чуқурқишлоқ маҳаллалари билан чегарадош, Шайҳонтаҳур кўчасига туташган. Ҳозирги А.Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғининг ўрни. “Жанггоҳ” сўзи икки ўзакли қўшма топоним бўлиб “жанг” ва “гоҳ” морфемаларидан ташкил топган, “жанг-уруш”, “гоҳ”- форсча “жой”, “ер” маъноларидаги топоним ясовчи аффикс

Батафсил »

Юнусобод

ЮНУСОБОД ТУМАНИ (Амир Темур шоҳкўчаси, 72а-уй) – Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1936 йил 26 августда Киров тумани номи билан ташкил қилинган. 1992 йил 8 майдан бошлаб Юнусобод тумани деб аталади. Юнусобод номининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар бор. Айрим тадқиқотчилар (академик А.Муҳаммаджонов) фикрича, жойнинг номи жуда қадимги бўлиб, асли «Юнусработ» деб аталган

Батафсил »

Х.Бўриева. Тошкент шаҳрининг тарихий топонимияси (III-боб)

(22-бет) “Айтишларича, татар қабиласининг ўғлони Хайробод бир туш кўрган экан, унда оқ туя бу ерга келиб, дам олиш учун ерга чўкибди. Сўнг Хайробод шу ерда уй қуради ва яшай бошлайди…, унинг авлодлари эса уйни қалъага айлантириб, унда тинч-тотув яшайдилар. Маълум вақт ўтиб, шу ернинг аҳолиси бу жойни “Нўғойқўрғон” деб атай бошлаганлар…” ва яна бошқа топонимлар таҳлили

Батафсил »

Х.Бўриева. Тошкент шаҳрининг тарихий топонимияси (II-боб)

(45-бет)…Тошкўча Шайхонтаҳур даҳасидан шарқий томонга йўналган. Уни Анҳор канали кесиб ўтган. Эски шаҳарни янги шаҳар билан боғлайдиган асосий кўча ҳисобланган. Унга 1884 йили илк бор тош-шағал тўкилганлиги сабабли халқ томонидан Тошкўча деб аталган. XIX аср бошларида эски шаҳарнинг энг гавжум кўчаларидан ҳисобланган, 1912 йилдан трамвай қатнаган

Батафсил »

Тошкент сув (ариқ)лари. Янги шаҳар ариқлари

Давоми. Аввалги мақолага ўтиш Дархон ариғи – Салор каналидан бошланувчи қадимий ариқ, юқори ўзани асримизнинг 50-йиллари охирида текислаб юборилгач, қолган қисми Оққўрғон каналининг чап шоҳобчасига айлантирилди. Дархон ариғининг узунлиги 3,1 км., чап томонга 8 та ва ўнг томонга битта шохобчаларга тармоқланган. “Дархон” гидроними аслида “Дархон” топонимидан олинган

Батафсил »

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 6-қисм

«ХИВА» КИНОТЕАТРИ 1910 йилда Г.Сваричевский лойиҳаси бўйича Буюк турон ва Сайилгоҳ кўчалари чорраҳасида Тошкентдаги кинотеатрларнинг биринчилари қаторида қурилган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг «ёш гвардия» деб аталган ва 1966 йилдаги ер қимирлаши натижасида бузилиб кетган

Батафсил »

Тўрт даҳа

XIX асрнинг охири – XX аср бошларида Тошкент икки маъмурий-ҳудудий қисм – Эски шаҳар ва Янги шаҳарлардан ташкил топган эди ва бу ҳолат Туркистоннинг Россия подшолиги томонидан забт этилиши билан боғлиқ бўлган. Аниқроғи, Тошкент 1865 йили руслар томонидан босиб олингач, икки йил ўтиб 1867 йили ташкил этилган Туркистон генерал-губернаторлигининг марказига айлантирилган

Батафсил »

Тошкент сув (ариқ)лари. Эски шаҳар ариқлари

Тошкентнинг шаҳар сифатида шаклланиши ва ривожланишида сув таъминоти энг зарурий шартлардан бири бўлган. Шаҳар қадимдан Чирчиқ дарёсидан қазиб келтирилган Бўзсув канали ва унинг тармоқлари воситасида сув билан таъминланган. Маълумки, Тошкент шаҳрининг ер юзаси шимоли-шарқдан жануби-ғарбга томон пасайиб боради ва унда табиий сув тармоқлари фаолияти натижасида ўр-қирлар ҳосил бўлган

Батафсил »

Чорсу бозори

Чорсу бозори қадимдан Тошкент ҳудудидаги энг йирик савдо маркази бўлиб келган. Ёзма манбалардан мазкур бозорнинг номи турли даврларда турлича бўлганлиги маълум. Бу: “Чорсу”, “Жўъба”, “Регистон”, “Эски Жува” “Большой базар” (катта бозор) номларидир

Батафсил »

Х.Бўриева. Тошкент шаҳрининг тарихий топонимияси (I-боб)

Ушбу рукн орқали Тошкент тарихи ва бугунига оид китоблар ҳақида маълумот ҳамда уларнинг матнини сиз ўқувчиларга тақдим этиш режалаштирилди. Биринчи мақола сифатида тарих фанлари номзоди, доцент Хайрия Бўриева қаламига мансуб “Тошкент шаҳрининг тарихий топонимияси” китобининг “XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошлари манбаларида Тошкент шаҳрининг тарихий топонимияси” боби эътиборингизга ҳавола этилади

Батафсил »