Тиканлимозор

ТИКАНЛИМОЗОР – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Қовурмоч, Хонақоҳ, Чорсу, Қўрғонтаги маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 300 га яқин хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва боғдорчилик (шаҳар ташқарисидаги ерларида), баққоллик билан шуғулланган

Батафсил »

Сақичмон

САҚИЧМОН, Санчиқмон – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳаллалардан бири. Пичоқчилик, Каллахона, Пуштиҳаммом маҳаллалари, Эски жўва бозори билан чегарадош бўлган. «Сақичмон» атамаси тарихи 18-аср охири чорагида Юнусхўжага иттифоқдош бўлган санчиқли қабиласидан бўлган қавмларни шаҳар ҳудудига келиб жойлашиши билан боғлиқ

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Узоқ мозийга бир назар (Ҳайтабек ва Норбек). 1-қисм

Бувам Долимбек ҳожи Муҳаммадаминбек ҳожи ўғлининг айтишларига қараганда, бобокалонимиз асли қўқонлик Ҳайтабек “Амир ал-муслимин” шарафли унвонига мушарраф бўлган машҳур шоҳ ва шоир, сиёсий арбоб Амир Умархоннинг эътиборли сарой бекларидан бўлиб, унинг кўп давлат ишларида, ҳарбий юришларида фаол иштирок этган

Батафсил »

Тошкент-2200. Чочнинг илк тарихига оид (янги нумизматик ва эпиграфик манбалар)

К РАННЕЙ ИСТОРИИ ЧАЧА (новые нумизматические и эпиграфические источники) В последнее десятилетие значительно расширился круг источников по дотоле неизвестной политической и династийной истории Чача первых веков нашей эры. Среди ранее известных – это весьма краткие сведения в «Цянь ханьшу»

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Наср Форобий (873–950)

Жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган Марказий Осиёлик машҳур файласуф, қомусий олим Форобийнинг тўлиқ исми Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон. Ўрта асрнинг бир қанча илмий ютуқлари, умуман Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тараққийпарвар ижтимоий-фалсафий тафаккур ривожи унинг номи билан боғлиқ

Батафсил »

Сидқий Хондайлиқий

СИДҚИЙ ХОНДАЙЛИҚИЙ (тахаллуси; асл исм-шарифи Сирожиддин Маҳдум Мирзоҳидохунд ўғли) (1884–1934) – Тошкент адабий муҳитининг истеъдодли вакили, шоир, хаттот, таржимон. Ҳозирги Бўстонлиқ туманидаги Хондайлиқ қишлоғида туғилган. 1903 йилда Тошкентга келган ва дастлаб Кесакқўрғон маҳалласидаги Раҳматуллоҳ мадрасасида замонасининг машҳур қилқалами Муҳаммад Шоҳмурод котиб (1850–1922)га шогирд тушган

Батафсил »

Сархумдон

САРХУМДОН – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳалла. Айрилиш, Каттаҳовуз, Лангар, Подахона маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 300 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўнчилик, косибчилик, совунгарлик, деҳқончилик ва боғдорчилик (Нишабқулоқ, Бешқайрағоч, Хотинкўприк мавзеларида) билан шуғулланган

Батафсил »

Ниёзбошитепа

НИЁЗБОШИТЕПА – шаҳар харобаси (4–8-асрлар). Янгийўл шаҳридан жанубда, Чирчиқ дарёси ўнг соҳилида, Қорасув канали ҳавзасида. Дастлаб (1937) археолог Г.В.Григорьев қайд этган. 1968 йил Бўзсув археологик отряди стратиграфик текшириш ўтказган

Батафсил »

Шатак

ШАТАК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Ганчтепа, Турк-Олмазор, Турк-Янги шаҳар маҳаллалари билан чегарадош бўлиб, ёнидан Қайнама ариғи оқиб ўтган. Юқори ва Қуйи Шатакга бўлинган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган (аҳолиси тахминан 1300 киши)

Батафсил »

Демодам юриши

ДЕМОДАМ ЮРИШИ – салавкийлардан Салавк I ва Антиох саркардаси (стратеги) Демодамнинг Сирдарё ортидаги ерларга (тахминан ҳозирги Тошкент воҳаси) юриши (милоддан аввалги тахминан 293–280 йиллар). Қадимда Сирдарёни (уни юнонлар Яксарт, Танаис деб аташган) Европани Осиёдан ажратиб турувчи чегара деб ҳисоблашган

Батафсил »

Нукат

НУКАТ – ўрта асрларда Илоқ шаҳарларидан бири (3–12-асрлар). Чоч марказидан Илоқ пойтахти Тункатга борадиган савдо йўлида жойлашган. Араб географлари асарларида Илоқнинг энг йирик шаҳарларидан бири, 12-аср географларида эса Илоқ пойтахти сифатида қайд этилган. Унинг харобалари Тўйтепа шаҳрининг ғарбий чеккасида, Тошкентдан 25 км жанубида Улкан Тўйтепа номи билан сақланган

Батафсил »

Тошкент-2200. Чоч ва Сўғд: савдо-иқтисодий алоқалар тарихидан (илк ўрта асрлар даври мисолида)

 Ўрта Осиёнинг Хитой ҳамда Шарқий Осиё ҳудудидаги бошқа давлатлар билан қадимги даврлардаёқ вужудга келган ижтимоий-сиёсий, маданий ва савдо-иқтисодий алоқалари илк ўрта асрларда, айниқса, VI-VIII асрларда ўзининг юқори чўққисига кўтарилди. Савдо — иқтисодий алоқалар ривожида, энг аввало, Ўрта Осиёнинг ривожланган ҳудудлари – Сўғд ва Чоч мулкликлари муҳим ўрин эгаллайди

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Мансур Мотуридий (870–945)

Абу Мансур Мотуридий сунний эътиқодидаги икки йирик таълимотлардан бири бўлмиш мотуридия таълимотининг асосчиларидан ҳисобланади. Унинг тўлиқ исми Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанафий Мотуридий Самарқандийдир. Буюк калом имоми ва фиқҳ олими асли Самарқанднинг Мотурид қишлоғидан бўлиб, унинг тахаллуси шу қишлоққа нисбатан олингандир

Батафсил »

Туябўғизтепа

ТУЯБЎFИЗТЕПА – илк ўрта асрларга мансуб дахмали тепаликлар (милодий 5–8-асрлар). Туябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи)нинг шимоли-ғарбий соҳили яқинида, Ўртабоз мавзеида жойлашган. 1959–60-йилларда (Т.Аъзамхўжаев) ўрганилган. Дахмалар тепалик кўринишида, бўйи 2 м, диаметри 15–20 м бўлган. Баъзи дахмалар катакомбали иншоотлар бўлиб, 2,6х2 м ли хоналарга ажратилган

Батафсил »