В данной статье проанализированы проблемы периодической печати, поднимавшиеся в 1922–1924 гг. на страницах газеты «Туркестан». Автором, на основе первоисточников, раскрыт ряд проблем периодической печати 1922–1924 гг. Ключевые слова: периодическая печать, газета, статья, сообщение, заметка, Туркестан, Узбекистан, журналистика. Сто лет прошло с момента появления периодической печати на территории Республики Узбекистан. В течение этого периода периодическая печать прошла своеобразный путь развития: публицистические …
Батафсил »Шоҳжувортепа
ШОҲЖУВОРТЕПА – ўрта аср шаҳри харобаси (4–12-аср). Тошкент вилоятидаги Писком дарёси сўл қирғоғида, Писком қишлоғи қаршисида жойлашган. Дастлаб (1906) И.В.Мушкетов қайд қилган. Ю.Ф.Буряков (1964, 1974–1981), М.Р.Тихонин (1982–83) қазиш ишлари олиб борган. Майдони – 10 гектар. Йирик ҳисор (майдони 2,25 га), қўш мудофаа девори билан ўралган шаҳристондан иборат. Ҳисор шаҳристондан чуқурлиги 11,5 м келадиган хандақ билан ажратилган
Батафсил »Хонақоҳ
ХОНАҚОҲ – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Тиканлик мозор, Мурод, Кўкмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 300 га яқин хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, баққоллик ва деҳқончилик (шаҳар ташқарисидаги далаларида) билан шуғулланган. Чойхона, темирчилик устахоналари, мисгарлик устахонаси, баққоллик дўконлари, масжид бўлган (20-аср боши)
Батафсил »Тошкент-2200. Қадимги Чоч ёдгорликларида олиб борилган кимёвий-технологик ва таъмирлаш ишлари таҳлили
1966 йил 1 февралда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих ва археология институти таркибида махсус илмий лаборатория ташкил этилди. Унга республикамизда очилаётган археологик ёдгорликларда топилаётган ноёб санъат асарлари, турли ҳунармандчилик маҳсулотлари ва меъморий ёдгорликларни табиий фан усуллари ёрдамида ўрганиш, уларни таъмирлаш ва сақлаш усулларини яратиш ва зарурий амалий ишларни бажариш юклатилган эди
Батафсил »Сулола. Долимовлар шажараси. «Бриллиант узук» воқеаси
Қаттиқ таъқиб ва тазйиқларга қарамай, фаолият доираси анча кенг бўлган “Турон” хайрия жамияти қошидаги “Туркистон кутубхонаси” нашриётининг раҳбарлари Комилбек ва Каримбек Норбековлар муассислигида Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Муҳаммадрасул Расулий, Рустамбек ибн Юсуфбек ҳожи, Ҳолид Саид, Мўминжон Муҳаммаджон ўғли – Тошқин, Ҳожи Муин, Мажид Қодирий, Шокиржон ибн Абдураҳмон, Иноятуллоқори ибн Домулло Мирзажон, Абдусамеъқори, Шокирқори ибн Зокирқори домла каби ўнлаб жадид педагоглари …
Батафсил »Кутубхоналар. Наршахий номидаги Бухоро вилоят болалар кутубхонаси
Бухоро вилоят болалар кутубхонаси вилоят универсал илмий кутубхонасининг болалар бўлими негизида 1964 йил 1 июлда ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 13 минг нусхадан иборат бўлиб, 15 нафар кутубхоначи ходимлар иш олиб борарди. Шу даврда кутубхонага А.В.Самохина раҳбар эди. 1970 йилда кутубхона Амир Сайид Олимхон мадрасаси биносига кўчирилган. 1973 йилда кутубхона вилоят Меҳнат шуҳрати китобига киритилган. Кутубхона қошидаги киностудиянинг «Сахий китоб …
Батафсил »Нормуҳаммад қушбеги
НОРМУҲАММАД ҚУШБЕГИ – Қўқон хонлигининг Тошкентдаги ноиби (1847–1852, 1863–64), қипчоқлардан. Қурама ҳокими (1846–47). Хонликдаги юқори мансабларни олган: додҳоҳ (1844), қушбеги (1850). Тошкент зодагонлари ва понсодлари кўмагида хон ноиби Азиз парвоначини Тошкентдан қувиб юборган, қўзғолонни бостирган. Қўқон хонлиги мингбошиси Мусулмонқул Тошкентни қамал қилган. Нормуҳаммад қушбеги қўшини шаҳар ташқарисига чиқиб жанг қилиб зафар қучган
Батафсил »Мавлоно Обид Хаттот (16-аср)
МАВЛОНО ОБИД ХАТТОТ (16-аср) – хаттот. Тошкентда шайбонийлардан Суюнчхўжахон ва Келди Муҳаммад замонида яшаган. Восифийнинг ёзишича, Мавлоно Обид настаълиқ хатини ёзишда машҳур бўлган. Райҳоний, сулс хатларини яхши билган. 1522 йил у ўзи ёзган қитъаларни саройга олиб келганда, султон ва сарой аҳли унинг хат санъатидаги маҳоратига таҳсинлар ўқиган
Батафсил »Парпиота
ПАРПИОТА – Тункатдан 4 км ғарбда (Имлоқ тарафда) жойлашган тепалик ва қабристон (6-аср). Шимолдан жанубга 2 км чамаси чўзилган баланд гранит тош девор бағрида жойлашган. Мозор атрофида чилонжийда, аччиқ бодом ва бошқа дарахтлар ўсади. Кичик булоқ ҳамда силлиқ, одам сиғадиган тешик бор. Маҳаллий аҳоли Парпиотага сиғиниб келган
Батафсил »Новости столицы. Новая зеленая зона
В столице с пятницы (19.08.2016г., прим. shosh.uz) полностью закрыт для движения транспорта участок ул. Ойбек, ведущий к вокзалу «Ташкент», — между ул. Нукусской и Туркистон. Как сообщили «Газете.uz» в информационной службе хокимията, здесь будет сформирована зеленая зона с газонами, фонтанами и скамейками. В хокимияте обещают, что здесь по совершенно новому подходу будут созданы удобства для отдыха и времяпровождения проживающего в …
Батафсил »Пойтахт янгиликлари. Янги яшил ҳудуд
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримизда автомобиль транспорти ҳаракатини тартибга солиш, Тошкент темир йўл вокзали олди ҳудудларини янада ободонлаштириш, метро вагонларининг айланиш жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу кўчада истиқомат қилаётган кўпсонли аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришларига қулай шарт шароитлар яратиш мақсадида Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисми ёпилишини маълум қилади
Батафсил »«Ўқчи», қадимий ва ҳозирги маҳалла
ЎҚЧИ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Мерганча, Олмазор, Тепақишлоқ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Тошкент тупроққўрғонига ёндошган. 100 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (600 нафар кишидан ортиқ)
Батафсил »Чорҳокимлик
ЧОРҲОКИМЛИК – Тошкент 4 мустақил қисм (даҳа)га ажралган давр (18-аср 2-ярми). Муҳаммад Солиҳхўжанинг ёзишича, Тошкентда тўрт эътиборли хонадон вакиллари: Шайхонтоҳур даҳасида Авлайқулихон авлодидан Бобохонтўра, Бешёғочда аштархонийлардан Ражаббек, Кўкчада Чиғатойхон авлодидан Муҳаммад Иброҳимбек, Себзорда Жўчихон наслига мансуб бир киши ҳоким бўлиб, улар ўртасида олий ҳокимият учун тинимсиз уруш-талашлар бўлиб ўтган
Батафсил »Тошкент археология экспедицияси
ТОШКЕНТ АРХЕОЛОГИЯ ЭКСПЕДИЦИЯСИ, Ўзбекистон ФА Археология институтининг Тошкент археология экспедицияси – Тошкент ҳудудида археологик қазишмалар ва кузатувлар олиб борувчи илмий ходимлар жамоаси. Академик Я.F.Fуломов ташаббуси билан «Тошкент отряди» номида 1967 йил тузилган
Батафсил »Народы Узбекистана. Дунгане
Распространенное в русской литературе название народности хуэй, живущей в Северо-Западном Китае; среднеазиатская народность, живущая в странах Средней Азии и Казахстана (самоназвание — лаохуэйхуэй, двуньян жын). Язык — дунганский синотибетской семьи. Верующие — мусульмане-сунниты. Дунгане в Узбекистане: 1926 г. — 132 1979 г. — 1106 1989 г. — 1353
Батафсил »