Бош саҳифа » Замонавий Тошкент » Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ – Ўзбекистон мусулмонларига раҳбарлик қилувчи диний ташкилот. 1943 йил 20 октябрда Тошкентда бўлиб ўтган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари қурултойида таъсис этилган. Ҳазрати Имом мажмуаси таркибига киради. Дастлаб Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳовлисида иш бошлаган. 1956 йилдан Бароқхон мадрасасида фаолият юритган. 1992 йилдан Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси, деб юритилган. 1996 йилдан ҳозирги номи билан аталади. У давлатдан ажралган мустақил ташкилот сифатида фаолият юритади. Идора Ўзбекистондаги мусулмонлар ўртасида диний ишларни бошқариб туради, фатволар беради, масжидларга имом-хатиблар тайинлайди, диний ходимлар тайёрлайди. Моддий жиҳатдан мусулмонлардан масжидларга тушадиган хайр-эҳсон, ёрдамчи хўжаликлар ва бошқалар ҳисобига таъминланади. Идора раҳбар органи – Олий ҳайъат. Унинг раиси муфтий ҳисобланади. Идоранинг ҳуқуқшунослик, халқ­аро алоқалар, таълим ва кадрлар тайёрлаш, масжидлар ва фатво бўлимлари бор. Тошкентдаги Имом Бухорий номидаги ислом институтида (1971) ва 9 та ўрта махсус ислом билим юрти (шулардан 2 таси хотин-қизлар билим юрти)да кадрлар етиштирилади. Идора муассислигида «Ҳидоят» журнали ва «Ислом нури» газетаси нашр этилади. Идора тасарруфидаги «Мовароуннаҳр» нашриёти диний адабиётлар, диний тақвим ва бошқаларни чоп этади. Мусулмонлар идораси хорижий мамлакатлардаги кўпгина диний ташкилотлар билан алоқа қилади. Ҳар йили 3,5–4 минг кишининг ҳаж сафарини уюштиришда фаол иштирок этади. Идора ўз фао­лиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Виж­дон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга риоя қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятини янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида» 2003 йил 23 августдаги 364-сон қарорига асосан идора қошида махсус жамғарма ташкил этилди. У ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини асраш, халқимиз, айниқса, ёшларимизни диний ақидапарастлик ва экстремизм хатаридан ҳимоя қилиш, мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда дин соҳасидаги маънавий-маърифий ва таълим ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Халқаро Ислом конференцияси ташкилотининг Таълим, фан ва маданият бўйича муассасаси ISESCO (АЙСЕСКО) Тошкентни 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиши муносабати билан Ҳастимомда Ўзбекис­тон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан кенг кўламда бунёдкорлик ишлари олиб борилди, хусусан, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси учун янги, замонавий муҳташам бино қурилди. Унинг ҳар бир хонаси энг замонавий иш қуроллари ва компьютер техникаси билан жиҳозланди.

Идорага турли йилларда Эшон Бобохон Абдумажидхон ўғли (1943–57), Зиёвуддинхон Бобохонов (1957–82), Шамсуддинхон Бобохонов (1982–89), Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1989–93), Мухторжон Абдуллаев (Бухорий) (1993–97), Абдурашидқори Баҳромов (1997–2006) раислик қилган. Ҳозирги раиси (2006 йилдан) Усмонхон Алимов.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Тошкент шаҳридаги замонавий биноларнинг архитектуравий-бадиий образи

Post Views: 2 889 Бугунги кунда юртимизда янги қурилаётган айрим биноларда миллийлик руҳи сезиларли даражада намоён …

18 комментариев

  1. Асалому алайкум мен хаваскор йозувчман анчадан бери йозганларими йегиб юраман китоб чикариш ниятида булардан мисол: мусирмонинг энг куп эгиладиган жойи кибладур, одамлар армонлари хакида куп гапирадилар аслида утиб борайотган кунинг узи армондур, бугун курсатайоткан химатинг бугуникидур; албата хотолари бор сизнирг фикрингиз ?

    • Ваалайкум ассалом, ушбу мурожаатни бевосита Ўзбекистон мусулмонлари идорасига йўналтирганингиз мақсадга мувофиқ бўлади http://muslim.uz/

  2. Assalomu alaykum,men Andijon viloyati Buloqboshi tumanidan Jahondor Jamoldinov bo‘laman. Yoshligimdan Ollohning kalomi Quroni karimni o‘rganishni Ollohim ko‘nglimga solgan. O‘rganishga qiziqishim juda ham baland.men hozirgi kunda Toshkent sahrida o‘qiyman Oliy o‘quv yurtida.Darsdan keyin o‘rganish niyatim bor.Iltimos menga yordam berishingizni iltimos qilaman.maslahat bering.javob uchun oldindan rahmat. Olloh rozi bo‘lsin!

  3. 2 yoshli bolamni ogir bomagan kuyish darajasida kuydirib qoydim. savolim bolani kuydirsa onani bolaga haqqi qomidi db eshitganman. shunga dinimizda haqqi qanaqa jovob uchun raxmat.

  4. Assalom aleykum valisiz nigox oʻqish mumkinmi valilari tirik boʻlaturib vali roziligisiz bir domla va bir erkak guvoxligid bunday nigox joyizmi

  5. Assalomu alaykum. savolim quydagicha ozbekiston.m.idorasida birorta iymoni kuchli musulmon qoldimi. myanmada. isroilda va boshqa joylarda musulmonlar qiynalvotganini bilib, biz tinchmizu deb budparaslarga dost bulib otirasanlami.sanlaga ALLOH ni lanati busin.

  6. Assalom Aleykum
    Men Dinimizda Ruxsat berilgan Diniy Turdagi Erkaklar va Ayollar liboslarini Sotish Do’koni ochmoqchiman,
    Buning uchun kimdandur Ruxsat olishim kerakmi,
    Yoki kimga murojat qilishim kerak…

  7. Assalomu alykum hamma ma’lumotlar zo’r. Lekin zangiota masjidi haqida malumot yo’q ekan. Iltimos shu haqida malumot bersangiz oldindan raxmat.

  8. Assalomu alaykum.
    Menga yaxshi exorcism bo`yicha parapsixolog kerak. Agar nomeri bo`lsa bering, yoki +998916892640 ga aloqaga chiqib ayting.
    t.me/mansuri0911
    facebook.com/mansuri0911
    avvaldan rahmat

  9. Assalomu alaykum zangi otadagi ayanchli manzara yuzasidan musilmonlar idorasiga chora kurishlari haqida ariza bermoqchidim qayerga murojat qilsam buladi odamlar qandaydir 500 yilli daraxt tunkasiga ibodat qilishyapti bunga musulmonlar idorasi qanday qaraydi usha odamlar bilmasdan shunaqa jirkanch ish qilishyapti musulmon odam bunday shirkdan xazar qilishi kerak Alloh hayringgizni bersin qurbi yetganlar bulsa bu ishga nuqta quyaylik kechalari uylab uxlolmay chiqyapmiz Muftiy janoblari siz insonlarni turi yulga boshlashinggiz bunday shirk ishlarga aslo yul quymasliginggiz kerak emasmi Alloh sizdan rozi bulsin usha yerga ilimli kishilardan yuborib odamlarga tushintirish bu ish Allohga katta zulim ekanini tushintirish maruzalarini oliborib usha tunka atrofiga pilakatlarga yozuvlar quyib odamlarni zalolatdan olib chiqing iltimosimiz hazrat

  10. Otabek Qurbonov

    Assalomu alaykum, Hurmatli Yurtdoshlar va Birodarlar, Sahovatpesha insonlar, Onajonim buyrak yetishmovchilik kasalligi bilan og’rib qoldi, (Bir umrini Maktab dargohida bolalarni uqitish bilan utkazgan, Bolalarga yahshi- yomonni urgatgan, tarbiya bergan) Hozirda gemodealez amaliyoti bilan 2-3 kunda bir marta muolaja olmoqda, Moddiy kumaklaringizga muhtojmiz, Inshaalloh Gemodealez umirlarini uzaytirib tursinlar. Sizdan Insonparvarlik yordamini berib, Kim qancha yordam beraolsa, qulidan kelgancha Plastik kartamizga Tashlashingizni surayman. Ollohim hammangizni umrlaringizni uzoq qilsin va uz panohida asrasin. Ayajonimni Plastik kodi: 8600042411937997
    tel: +998993434489
    Ugillari “Otabek” bulaman.

  11. Ассалому алайкум менда бир фикрим ва илтимосим бор эди хар бир вилоят туман жомий масжидларини сайтлари очилса савол жавоб учун саволимизни тугридан тугри хаммани олдида бер олмаймизда бази саволни ошкоралик билан вйтгани уяламиз. Бази муслима аёллар хам уялишади ва номахрам эркак олдига бора олмайди. Оилавий талок келин куёвлар куда анда эр хотин тугрисидаги оилавий сирни ошкора бера олмайди. Бундай саолларни пинхона булишини истайди хамма шунинг учун хар бир масжидларини мурожат учун савол жавоб сайтлари булса ажиримлар оилавий можоролар камайган булар эди ёшлани купини тушунчаси йук эрни мажбуряти хотинни мажбурятини билмайди. Сизлар хаммани саволига жавоб бериб улгурмайсизлар хамма туманди хар бир масжидни узини сайти булса ва бу сайтлар элон килиб куйса хар бир мусулмон саволига осон жавоб топар эди деб уйлайман

    • https://t.me/dindasavolim_bor шу ҳавола орқали ўтиб, саволларга жавоб олишингиз мумкин

    • Ваалайкум ассалом, https://t.me/dindasavolim_bor ёки https://t.me/diniysavollar орқали саволларингизга жавоб олишингиз мумкин

    • Ассаломуалейкум азиз ватандошлар. Хаммага Рамазон ойи муборак.Мен нафакадаман.Уйимизда Енгин пожар булган Эди кариндошлар ердамида том кисмини ва 1 Хона дахлизни таьмирдан чикардик колганига маблагимиз йук Илтимос эхсон киламан ердам бераман деган мусулмон биродарлар ва муслима опа сингиллар бор деган умиддаман
      Банк пластик карта раками 8600 0329 6560 5306 Оллохим бир берганларга минг килиб Берсин.Рахмат.

  12. Ходжаева Нигора

    Ассалому алейкум, Хурматли Юртдошлар ва Биродарлар, Саховатпеша инсонлар!
    Мен нафақага чиққанман. Ўғил ва қиз фарзандим бор. Бошимда эрим йўқ. Қизим туғилганидан 1 гуруҳ ногирони, кўзи кўрмайди. Ўғлим ўқувчи.
    Қизимга давлатимиз (ҳокимият) ипотека кредитини расмийлаштириб Сергелидан уй берди. Кредитни тўлашга қийналвомиз.
    Қутлуғ рамазон ойида Оллох йулида қизимга ёрдам беришингизни сўрайман.
    Ҳаммангиздан оллох рози бўлсин.
    Менинг банк карточка рақамим: 8600 4904 3309 4000

Добавить комментарий для Izzatulla Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *