Бош саҳифа » Ислом » Уккоша масжиди » Илм. Амалнинг тўғрилиги

Илм. Амалнинг тўғрилиги

Мусулмон кишининг амалини қабул бўлиши учун икки шарти бор:

1. Ихлос
2. Шариатга мувофиқ бўлиши.

Уламоларимиз амални шариатга муофиқ бўлишида 6 та нарсани шарт деб айтганлар улар:

1. Сабаб.
2. Жинс.
3. Кайфият.
4. Миқдор.
5. Замон.
6. Макон.

Масалан:

1. Сабаб: Масжидга кирган одам тахияя намози ўқишидир, бунга сабаб масжидга кирган байт Роббисига салом беради. Ёки эҳтилом бўлгани сабабли ғусл қилиш.

2. Жинс: Қурбонликка Аллоҳ рухсат берган 4 хил ҳайвон.

3. Кайфият: Таҳоратни тартиб билан олиш. Ёки намозни қибла тарафга қараб ўқиш. Ёки олдин рукуь қилиб кейин сажда қилиш.

4. Миқдор: Намоз ракатлари, закотдаги 40 дан 1 ни бериш, тавоф ва сайъни 7 мартадан қилиш кабилар.

5. Замон: Намозни, рўзани, закотни, ҳажни Аллоҳ таьйин қилган вақтда адо қилиш.

6. Макон: Ҳаж амалларини ўз жойида бажариш. Мусулмон кишининг бажарадиган амали мана шу кўрсатма асосида бўлсагина саҳиҳ ҳисобланади. Агар Шариатга мувофиқ бўлмаса бидъатга айланади.

Илҳомжон Мадалиев,
“Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди имом хатиби

Ўхшаш мақола

Жума мавъизалари (аудио). Аёллар ислом нигоҳида

Post Views: 195 Илҳомжон Мадалиев, Мўйи Муборак жомеъ масжиди имом хатиби

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *