Робиъул аввал ойи мусулмонлар учун ниҳоятда маҳбуб ойдир. Сабаби, бу ойда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. У зот Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси, душанба куни (милодий 570 йил, 20 апрель) таваллуд топганлар. Аллоҳ таоло инсониятни ҳалокатдан, залолатдан қутқариш учун, зулматдан ёруғликка чиқариш учун сўнгги Пайғамбарни – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди. Бандаларига чексиз меҳрибон бўлган Зот …
Батафсил »Мирза Юсуф масжиди
Тарбия. Ҳаракатда баракат…
Ҳар бир нарсага эришишда озми-кўпми меҳнат талаб қилинади. Инсон Худога таваккул ва дуо қилиб, ризқ талабида ҳаракат қилса, албатта, ноумид қайтмайди, меҳнатлари бесамар кетмайди, иншааллоҳ. Биби Марям билан бўлган воқеа ҳақида фикр юритсак, бу ҳақиқат кўз ўнгимизда янада равшанроқ намоён бўлади. Марям онамиз Исони (алайҳис салом) дунёга келтирар эканлар, бир томондан қавмдошларининг иғво ва ғийбат қилишларидан қўрқиб, бошлари оққан томонга …
Батафсил »Тарбия. Поклик – саодат калитидир
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! «Оламларнинг Робби – Аллоҳ покдир!» Намл сураси, 8-оят Ўзи пок, Сўзи пок, дини пок Роббимиз Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Пок диннинг пок Пайғамбари ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга покиза дуруду салавотлар бўлсин! Биз ғоятда бахтли инсонлармиз. Зеро, бизни Аллоҳ таоло Ўзига банда бўлишга лойиқ кўрди, Ўзининг сўнгги ва мукаммал каломи нозил қилинган сўнгги …
Батафсил »Маърифат. Дангасалик сабаблари
Танбаллик ва дангасаликни келтириб чиқарадиган бир неча сабаб ва омиллар мавжуд бўлиб, ожизлик ҳам шулар жумласидан ҳисобланади. Набий (алайҳиссалом) марҳамат қилиб дедилар: «Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқ ва Аллоҳга маҳбуброқдир, лекин ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Сенга фойдали бўлган ишларга ҳарис бўлгин ва (ишингда) Аллоҳдан ёрдам сўрагин, лекин ҳаргиз ожизланмагин!» (Имом Муслим, Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти). Ушбу ҳадисда …
Батафсил »Маърифат. Меҳнат – роҳат…
Бу дунё синов дунёси, унда ҳамма нарса меҳнат, машаққатга боғлиқ. Ким меҳнат қилса, роҳат кўради. Ким дангасаликка ўрганиб, мунтазам равишда роҳатга майл қилса, роҳатдан маҳрум бўлади ёки унга асло эришолмайди. Шунинг учун ҳам донолар: «Агар чарчашни хоҳламасанг, чарчагин!» дейишган. Яъни «Машаққатлардан қутулиб, роҳатга эришмоқчи бўлсанг, аввал машаққат билан меҳнат қил, ундан кейин чеккан машаққатларинг эвазига умр бўйи роҳатда яшайсан», деганидир …
Батафсил »Ватанимиз байроғи
«Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган. Байроғимиз, ғурур ва фахримиз тимсолидир. Ватанимизнинг беқиёс рамзидир. Қуёш кўкда фалакнинг байроғи бўлиб порлаб турибди, кўнгилда муҳаббат байроғи ҳилпирайди, онгимизни эса тафаккур байроғи нурлантиради. Озод ва обод Ватанимиз — Ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир. …
Батафсил »Ислом – тинчлик ва бағрикенглик динидир
«Мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва динлараро тотувликни, фуқаролар ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш, ягона хонадонимиз бўлмиш Ўзбекистонда истиқомат қилиётган барча инсонларнинг миллати ва дини, ирқи ва жинсига қарамасдан, уларнинг тинчлигини ва осойишталигини таъминлаш – бу борадаги ишларимизнииг асосий маъно—мазмунига айланиши даркор». Ислом КАРИМОВ 1995 йил 16 ноябрда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида Бағрикенглик тамойиллари тўғрисидаги декларация қабул қилинди. ЮНЕСКО томонидан бағрикенгликка оид етмишдан …
Батафсил »Маърифат. Оила – бахт саройи
Аллоҳ таоло инсоният наслининг никоҳ йўли билан давом этишини ирода қилиб, Ўзининг сўнгги ва мукаммал динида бунга оид барча ҳукмларни баён этган. Шунинг учун динимизда ушбу муқаддас робита – никоҳ туфайли вужудга келадиган оилага катта эътибор берилади. Ислом дини никоҳни, оиланинг шаънини қанчалик ҳимоя қилишини, махлуқотнинг гултожи бўлмиш инсон наслининг давомийлигини таъминловчи илоҳий кўрсатмалар Қуръони каримда ҳам бош мавзулардан бири …
Батафсил »Илм. Иҳтикор (монополия) ва унинг фиқҳий таҳлили
Динимиз Ислом инсониятнинг карамли ҳаёт кечиришини таъминлашга ҳарис бўлган диндир. Инсон наслининг дунё ва охиратда саодатга эришмоғи учун зарур бўлган барча моддий ва маънавий эҳтиёжлари динимизда шаръий ҳукмлар учун асос қилиб олинган. Фиқҳ илмининг қарийб ярмидан кўпини ташкил қилган олди-берди ва муомалот соҳасига назар солдиган бўлсак, савдо-сотиқларда мурожаат қилиш ҳаром қилинган барча муомалот турларининг таъқиқланиш негизида инсон манфаатига очиқ зид …
Батафсил »Илм. Таъзия одоблари
Айрилиқ дарди оғир, жуда оғир. Тақдири илоҳийга бўйсунсак-да, қазонинг ҳақлигига иқрор бўлсак-да, банда эканмиз, юраклар ўртанади, кўкраклар дамодам қисилади. Кўзёшларимиз сабр булоғидан тошиб чиқиб, ғам қаҳри орқали андуҳ уммонига оқади. Вақти-соати етиб оламдан ўтиш халқимиз тилида «бандаликни бажо келтириш» дейилади. Бандаликни бўйнига олган инсон ёши улғайиб борар экан, омонатини топшириш тадоригини кўради. Ҳар бир инсоннинг умри поёнига етар экан, барча …
Батафсил »Илм. Мусулмоннинг барча иши пухта ва мукаммал бўлиши керак
Чин мусулмоннинг шахсияти барча ижобий хислатларни ўзида мужассам қилиб, салбийларидан йироқ бўлади. Зеро, мусулмон одам илму ирфон, ҳаракат ва меҳнат билан оламни обод қилишга, дунёда эзгулик уруғини сочишга буюрилган бўлиб, бунга фақат масъулият, жидду жаҳд ва ҳар ишни пухта ва мукаммал равишда бажариш орқалигина эришиш мумкин. Мусулмон киши ўзи эгаллаган касбнинг моҳир билимдони бўлиши талаб этилади. Агар у деҳқон бўлса, …
Батафсил »