Бош саҳифа » Ислом

Ислом

Усмон Мусҳафларининг сони, уларнинг ёзилиш усули ва хат тури (4-қисм)

Аввалги қисмни ўқиш… Уламолар Усмон (розияллоҳу анҳу) турли юртларга юборган Мусҳафларнинг сони тўғрисида ҳар хил ривоятлар айтганлар. Масалан, Ҳамза бин Ҳабиб аз-Заййёт улар тўртта эди, дейдилар. Абу Ҳотим ас-Сижистоний эса еттита бўлган дейдилар. Энг тўғри ривоят олтитадир: Маккий, Шомий, Басрий, Куфий, Мадина аҳли учун умумий бўлган Маданий ва халифанинг ўзлари учун хос бўлган маданий Мусҳафлардур. Охиргисини ҳазрати Усмон (розияллоҳу анҳу) …

Батафсил »

“Саҳиҳул Бухорий” китобининг асл нусхаси борми?

Имом Бухорий ўзининг “Саҳиҳул Бухорий” китобини ўз қўллари билан ёзган. Сўнгра, уни ҳадис ўрганадиган кўплаб шогирдларига ўқиб ва ривоят қилиб берган. “Саҳиҳул Бухорий” китобини Имом Бухорийнинг ўзидан жуда кўплаб талабалар эшитган. Бу ҳақида Имом Бухорийнинг энг машҳур шогирдларидан бири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрий (ваф. 320 ҳ.): “Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” китобини муаллифни ўзидан тўқсон минг киши …

Батафсил »

Қуръони Каримни бир хил қироатда ёзиб жам қилиниши

Аввалги қисмни ўқиш… Усмон (розияллоҳу анҳу) замонларида Қуръони Каримни Абу Бакр саҳифаларидан олиб, бир хил қироатда ёзиб жамъ қилиниши ва Умматни шу қироатга ўтказилиши Имом Бухорий ривоят қиладилар: Ҳузайфа бин ал-Ямон ҳазрати Усмон (иккаловларидан Аллоҳ рози бўлсин) олдиларига келдилар. (Ҳижратнинг 25-йили ва ҳазрати Усмон халифаликларининг 2-йили). Бу пайтда Ҳузайфа Шом аҳлига бош бўлган ҳолда Ироқ аҳли билан Арманистон ва Озарбайжон …

Батафсил »

Тошкентдаги Усмон Мусҳафи тарихи (2-қисм). Қуръони каримнинг саҳифаларга жамланиши. Етти хил қироат

1-қисмни ўқиш… Сура ва оятлар тартиби Шундай қилиб, Қуръони карим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ёзилган ва ҳифз қилинган эди. Ундаги сура ва оятларнинг тартиби Аллоҳ таоло илҳоми ила Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан белгилангандир. Бу ишнинг Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан келган ваҳий асосида бўлганлигига «Қиёмат» сурасидаги оятлар далилдур: «Уни (Қуръонни сизнинг дилингизда) жамлаш ҳам, (тилингизда) қироат қилдириш …

Батафсил »

Тошкентдаги Усмон Мусҳафи тарихи (1-қисм)

Муқаддима Аллоҳга ҳамд, Муҳаммад Расулуллоҳ ва ул зотнинг олу асҳобларига салоту саломлар бўлсин! Бундан юз йил муқаддам Самарқанд шаҳридаги Усмон Мусҳафи Петербургдаги подшоҳ кутубхонасига олиб кетилган ва Октябр инқилобидан кейин мусулмонларнинг талаби билан Ўзбекистонга қайтарилган эди. У Тошкентдаги қадимий ёдгорликлар музейида мақомига яраша кўз қорачиғидай асраладиган ва эъзозланадиган, муборак бойлик сифатида сақланадиган меросга айланди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний …

Батафсил »

Шайхул-Азҳар диёримизда (1999 йил)

Қоҳирадаги «Ал-Азҳар» университети шайхи Муҳаммад Саййид Тантовий жаноблари мамлакатимизга сафари давомида 1999 йил 3 декабр жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди. Бу азиз меҳмон жума намозини «Шайх Зайниддии» жомеъ масжидида адо этди. Замонамизнинг йирик олимларидан бири бўлмиш Шайх ҳазратлари у ерда жума хутбасини ўқиб, масжид аҳлига қарата сермазмун нутқ сўзлаб, жумладан шундай деди: “Аллоҳга ҳамду сано, пайғамбаримиз Муҳаммадга (соллаллоҳу …

Батафсил »

Тошкентда сақланаётган нодир қўлёзма манбалар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида: “Катта Лангар” Қуръони (VIII аср). Қуръони каримнинг ҳижрий 665 йили машҳур хаттот Исмоил Муборак кўчирган нусхаси (маъноларининг форсий таржимаси билан). Аййуб Муҳаммад ўғли. “Тарихи Ажам” (XVI аср). Бурҳониддин Марғиноний. “Ал-Ҳидоя”, милодий 1773 йили кўчирилган. Абдуллоҳ Хатиб Табризий. “Мушкатул Масабих” (XVI аср), милодий 1737 йили кўчирилган. Акбархўжа Хожи. “Баҳрул Мавваж”, хаттот Абулфақир Раҳимберди, ҳижрий 1244 йили кўчирилган. …

Батафсил »

Жума мавъизалари. Гиёҳвандлик – аср вабоси

Гиёҳвандликнинг кишилар соғлиғига, оилаларга, иқтисодига, одоб-аҳлоқига, умуман инсон хаётининг барча соҳаларига солаётган таҳдиди соат сайин ортиб бормоқда. Мутахассислар эндиликда дунёни ҳалокатга солувчи нарса водород бомбаси эмас “Героин бомбаси” бўлиб қолганини таъкидламоқдалар. Ислом динининг таълимотлари, қонун қоидалари ва амалларидан бeш мақсад кўзда тутилгандир: Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш. Инсон ақлини муҳофаза қилиш. Инсон динини муҳофаза қилиш. Инсон наслини муҳофаза қилиш. Инсон мол-мулкини …

Батафсил »