2020 йил 23 апрель куни Ангрен шаҳри Боғи Сурҳ МФЙ Абай кўчаси 77-уйда яшовчи Ф.Норматовнинг яшаб турган турар жойи ҳовлисида қазилган чуқурдан қабр очилган. 30 апрель куни фуқаро Ф.Норматов бу ҳақда Ангрен шаҳар тарихи музейига хабар берди. Ангрен шаҳар тарихи музейи ходимлари томонидан 2020 йил 1 май куни Ангрен шаҳар Боғи Сурҳ МФЙ Абай кўчаси 77-уйда яшовчи фуқаро Ф.Норматовнинг мурожаати асосида фуқаронинг яшаб турган турар жой ҳовлисидан қазилган чуқурда қазишма ишлари олиб борилди.
Ангрен шаҳар тарихи музейи ходимлари М.Бегмурадова, Ш. Рўзматов, Ў.Шадиева, М. Изатиллаева, М.Джураева, М.Элмуродовлар Маданий мерос департаменти бўлим бошлиғи А. Ёрқулов, Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Исроилов иштирокида қазилма ишлари олиб боришди. Тадқиқот ишлари хулосасига кўра, ушбу қабр “Қовунчи” маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги 3, милоднинг 3-4 асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. Қабрдан шу даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари (2 та скелет) ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлари қазиб олинди.
1. Сопол буюмнинг баландлиги – 40 см, ўрта қисм айланаси – 86 см, юқори қисм айланаси – 40 см.
2. Сопол буюмнинг баландлиги – 32 см, ўрта қисм айланаси – 71 см, юқори қисм айланаси – 39 см.
3. Сопол буюмнинг баландлиги – 21,5 см, ўрта қисм айланаси – 51 см, юқори қисм айланаси – 25,5 см.
4. Сопол буюмнинг баландлиги – 10 см, ўрта қисм айланаси – 32 см, юқори қисм айланаси – 26 см. Ушбу сопол кўзачанинг дастасида қўчқор шохи ишланган.
5. Сопол буюмнинг (синиқ ҳолда қазиб олинган) баландлиги – 12 см, ўрта қисм айланаси – 16 см, юқори қисм айланаси – 37 см.
Топилмаларни ўрганиш жараёнида ушбу сопол буюмлар“Қовунчи” маданияти даврида яшаган аждодларимиз томонидан рўзғор ва хўжалик ишларида фойдаланганликлари ҳамда унда диний дунёқараш хусусиятлари мавжуд эканлиги ҳақидаги хулосага келинди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Я на диво сильно пристрастился читать Ваш онлайн-сервис, собственно что не готов протянуть без него и недели
У Вашего web-сайта сейчас есть особенный дизайн и это конечно завлекает нас, как постоянных подписчиков
Ваш интернет-сайт мастерски оформлен. Завсегда в радость его почитать