Бош саҳифа » Тошкент тарихи » Yangidunyo.uz: Тошкент учун кураш

Yangidunyo.uz: Тошкент учун кураш

Большевиклар партияси бош бўлган совет ҳокимияти Туркистон мустақиллиги учун курашган ватанпарвар кучлар ҳаракатини даф этишга муваффақ бўлгач, эндиликда бу ҳудудда узоққа мўлжалланган ўз маккорона режаларини амалга оширишга киришди… 1924 йил 27 октябр куни Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-давлат чегараланиши натижаларига кўра, Сирдарё вилоятининг катта қисми Қирғиз (Қозоқ) АССРга қолган озгина қисми (Тошкент ва Тошкент уезди) Ўзбек ССРга ўтди.

stalin

СССР МИҚ Президиум аъзоси Молотовнинг хотираларига кўра:

«Ўрта Осиё республикаларини ташкил қилиш» ва «ва чегаралар» — ҳаммаси Сталиннинг иши». «Кескин кураш бор эди» — «қозоқлар, масалан уларнинг юқори табақалари, Тошкент учун курашган, улар уни ўзларига пойтахт қилмоқчи бўлган… Сталин ҳаммасини йиғиб олиб, бу масалани муҳокама қилган, чегараларга қараб: Тошкент — ўзбекларга, Верний, Алма-Ата эса, қозоқларга», деган.

“Қозоқлар Тошкентнинг «эски шаҳари»да ўзбекларнинг кўплигини адолатли тарзда тан олган ҳолда, Тошкентнинг «Янги шаҳар» маъмурий қисмига даво қилишган. Чунки, Тошкент Сирдарё вилоятининг асосий шаҳри бўлган”. Ўшанда Сирдарё вилояти Қирғиз (Қозоқ) АССР таркибига бериб юборилаётган эди. Қозоқлар, “Тошкент ва у жойлашган минтақа Қозоқ даласида катта таъсирга эгалиги»ни ҳам ҳисобга олиши сўралган. Тошкентнинг асосий аҳолиси ўзбеклар бўлишига қарамай, қозоқлар ўзлари озчилик бўлса ҳам Тошкентга даво қилишган. Ҳозир ҳам қозоқлар орасида Тошкент қозоқларнинг шаҳри эди, деган гап-сўзлар юради. 

Натижада 1930 йили Ўзбек ССРининг пойтахти Самарқанддан Тошкентга кўчирилган.

Аслида эса, Ўзбек-Қозоқ бир халқ бўлиб, босқинчилар тарафидан уддабуронлик билан бўлиб юборилган.

Ўзбек-Қозоқ дўстлиги қиёматгача давом этсин.

Абу Муслим

———-

Манбалар: 

Земля и вода сквозь призму геополитики: история возникновения конфликтных полей Центральной Азии

Феликс Чуев. Сто сорок бесед с Молотовым

Первая всеобщая перепись населения Российской Империи 1897 г. Распределение населения по родному языку и уездам Российской Империи кроме губерний Европейской России

1924 год. Резолюция 3-й сессии Киргизского ЦИК от 29-30 сентября по вопросу об объединении Туркестанских-киргизских районов с КССР

Всесоюзная перепись населения 1926 года.

Всесоюзная перепись населения 1939 года.

Всесоюзная перепись населения 1939 года. г. Ташкент

Манба

Ўхшаш мақола

«Колизей» (Тошкент)

«КОЛИЗЕЙ» (Жиззах кўчаси; ҳозирги Бухоро кўчаси, 10) – театр томошалари учун саноатчи Г.М.Цинцадзе қурдирган бино, …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *