Бош саҳифа » Биласизми? » Туябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи)

Туябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи)

ТУЯБЎFИЗ СУВ ОМБОРИ, Тошкент денгизи – Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимида барпо этилган гидротехника иншооти. 1962 йилда қурилган. Дарё сувини мавсумий тартибга солади. Умумий ҳажми 250 млн. м3, фойдали ҳажми 224 млн. м3. Сув юзаси майд. 20 км2. Ўртача чуқурлиги 12,5 м. Кўтарма тупроқ тўғон, чап ва ўнг қирғоқ сув чиқаргичлар ва сув ташлагичдан иборат. Тўғон узунлиги 2,4 км, икки чеккаси қумоқ тупроқдан қурилган. Омбор гидроузели 1,9 км узунликдаги дамбага туташган. Тўғон устидан Тошкент–Бекобод автомобиль йўли ўтади. Сув омборидан Қорасув дарёсига ва Туябўғиз чап қирғоқ каналига сув берилади. Сув омбори атрофида дам олиш зоналари, болалар оромгоҳлари, пляжлар ташкил этилган. Ижара пунктлари ишлайди. Сув спорти бўйича мусобақалар ўтказилади. Туябўғиз сув омбори Тошкент вилоятининг Бўка, Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ туманларида суғориладиган ерлар сув таъминотини яхшилашга имкон беради. Туябўғиз сув омборида турли балиқлар урчитилади.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Народы Узбекистана. Каракалпаки

Народ в Средней Азии, главным образом в Узбекистане, в Каракалпакстане. Язык — каракалпакский кипчакской подгруппы …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *