Туроб Тўла

ТУРОБ ТЎЛА (тахаллуси; фамилияси Тўлахўжаев, 1918.24.12–1990.20.4) –Ўзбекистон халқ шоири (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). 1930 йилдан Тошкентда. Тошкент театр билим юртида (1934–38), Тошкент педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетида (1938–41) ўқиган. Меҳнат фаолиятини ёшлар газетасида адабий ходимликдан бошлаган (1935–41). Кейинчалик радиокомитет, Республика газетасида, партия идораларида, нашриётда, «Ўзбекфильм» киностудиясида ва бошқа ижодий ташкилотларда масъул лавозимларда ишлаган, Ҳамза театрида директор (1977–79), Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими ва Адабиётни тарғиб этиш марказида раҳбар (1980–90). «Шеърлар» (1939), «Табассум» (1944), «Бахт тонготари» (1948), «Муборакбод» (1949), «Болалар достони» (1950), «Қанотлан, қўшиқларим» (1955), «Танланган асарлар» (1958), «Оромижон» (1961), «Гул­ёр» (1968), «Офтоб найзада» (1974), «Суюк момо» (1978), «Хаёлим сенда» (1979), «Етти зоғора» (1981), «Нодирабегим» (1987) ва бошқа шеър, қўшиқ ва достонлардан иборат тўпламлари нашр этилган. «Қизбулоқ» (1968), «Қувваи қаҳқаҳа» (1969) ва бошқа пьесалар ёзган. «Мафтунингман» (1958), «Фурқат» (М. Мелкумов билан ҳамкорликда, 1960), «Шашмақом» каби киносценарийлар; бир қанча қўшиқ ва кантаталар матни муаллифи. Тошкентдаги кўчалардан бири унинг номи билан аталади.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Саид Аҳмад

САИД АҲМАД (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳусанхўжаев Саид­аҳмад) (1920.10.6–2007.5.12) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980). Ўзбекистон Қаҳрамони …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *