Бош саҳифа » Таълим муассасалари » Туркистон шарқ институти

Туркистон шарқ институти

ТУРКИСТОН ШАРҚ ИНСТИТУТИ – Тошкентдаги илк олий ўқув юртларидан бири. Институтда шарқ­шунослар тайёрланган. 1918 йил ташкил қилинган. Ўқиш муддати талаба ва эркин тингловчилар учун 4 йил бўлган. Институт­да 3 бўлим (илмий-назарий, амалий, 1922 йилдан маҳаллий миллат вакиллари учун тайёрлов), 12 кафедра (эроншунослик, туркшунослик, арабшунослик, тилшунослик, фалсафа, сиёсий иқтисод, исломшунослик, давлат ҳуқуқи, мусулмон Шарқи тарихи, этнография, мусулмон санъати, халқаро ҳуқуқ) бўлган. 1922/23 ўқув йили институтда 210 талаба ўқиган. 1924 йилдан Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)нинг факультетига айланган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Туркистон халқ университети

ТУРКИСТОН ХАЛҚ УНИВЕРСИТЕТИ – Марказий Осиёда рус олий таълимига асос бўлган илк ўқув маскани. Туркистон …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *