Тудун

ТУДУН (хитой манбаларида – Тутунь) – Чочни идора этган туркий ҳокимлар унвони (7–8-асрлар). 7-аср бошида Турк хоқонлиги ўз тасарруфидаги шаҳарларга хоқон номидан ноиблар тайинлашга киришган. Чунончи, хитой манбаларига кўра, 605 йил турк хоқони Шегуйхон Чоч тахтига Тянь-чжи (Фу-чжи)ни те-ле (Тегин) унвони билан ўтқазган, у Чочни 620 йилгача идора этган. Манбаларда 641 йил турк хоқони Чоч тудунини қўшин билан ўз душманларига қарши жўнатганлиги қайд этилган. 658 йил Чочда Кань-тутунь (Тон-тудун), 713–741 йилларда – Баҳодур тудун [Мохэду-тутунь, Бадур (Баҳодур) Тархон], 746 йил – Инай-тутунь Цюйле, яъни Инай-тудун Кёль (вице қирол), 742–750 йилларда – Те-ле (-тегин) идора этганлиги маълум. Чоч Тудунлари, шунингдек, суғд ҳужжатлари ва араб манбаларида ҳамда исломиятдан аввалги Чоч тангаларида с’сynk tдwn шаклида учрайди. Тудун Сатачар (Stcr tдwn) ёки жаноб Сатачар (Stcr ywbw) исмли Чоч ҳокими зарб этган тангалар машҳур. Чоч тангаларида, шунингдек, Тарнавч ва Сочак исмлари ҳам учрайди.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Суюнчхўжахон

СУЮНЧХЎЖАХОН, Суюнчакхон, Суюнчик султон (тахминан 1452–1525.23.06) – шайбонийлардан бўлган Тошкент хони (1503–25). Абулхайрхон ва Улуғбекнинг …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *