Бош саҳифа » Биласизми? » Тошкентликлар. Абулқосим эшон

Тошкентликлар. Абулқосим эшон

АБУЛҚОСИМ ЭШОН ибн Эшонтўрахон (туғилган йили номаълум–1892) – дин арбоби, Тошкентнинг машҳур эшонларидан, шайх. Тошкентда туғилган. Отаси Эшонтўрахон нафақат Тошкент, балки бутун Қўқон хонлиги ҳудудида катта нуфузга эга бўлган. Рус тадқиқотчилари (В.Н.Наливкин, Н.Ликошин, Н.П.Остроумов ва бошқалар) Абулқосим эшон замонасининг ақлли, зукко, билимли инсонларидан бири эканлигини эътироф этишган. Абулқосим эшон ўз маблағига мадраса бунёд этган.

1892 йил Тошкентда вабо касаллиги аломатлари кўриниб, Эски шаҳар аҳолисига нисбатан шаҳар маъмурлари кескин чоралар кўрган чоғда, эшон генерал-губернатор ҳузурига бориб, халқнинг манфаатларини ҳимоя қилган ва Эски шаҳарни тўпга тутилишдан сақлаб қолган. Ўзи қурдирган мадраса ва Янги маҳаллага Эски шаҳар аҳолисини тўплаб, халқ бошига тушган балони ўзига олганлигини эълон қилган. Эртаси куни, 4 июлда Абулқосим эшон вафот этган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Миршаб

МИРШАБ (арабча-форсча тун бошлиғи) – Тошкентда Октябрь тўнтаришигача маъмурий лавозим; тунги шаҳар соқчиси. Миршабхона бошлиғи …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *