Бош саҳифа » Ислом » Тошкентда сақланаётган нодир қўлёзма манбалар

Тошкентда сақланаётган нодир қўлёзма манбалар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида:

  1. “Катта Лангар” Қуръони (VIII аср).
  2. Қуръони каримнинг ҳижрий 665 йили машҳур хаттот Исмоил Муборак кўчирган нусхаси (маъноларининг форсий таржимаси билан).
  3. Аййуб Муҳаммад ўғли. “Тарихи Ажам” (XVI аср).
  4. Бурҳониддин Марғиноний. “Ал-Ҳидоя”, милодий 1773 йили кўчирилган.
  5. Абдуллоҳ Хатиб Табризий. “Мушкатул Масабих” (XVI аср), милодий 1737 йили кўчирилган.
  6. Акбархўжа Хожи. “Баҳрул Мавваж”, хаттот Абулфақир Раҳимберди, ҳижрий 1244 йили кўчирилган.
  7. Маҳмуд Замахшарий. “Тафсирул Кашшоф” (XIII аср).
  8. Абул Қосим Қушайрий. “Тафсир ал Қушайрий” (XVIII аср).
  9. Журжоний. “Захиратул Хоразмшоҳ” (XII аср) ҳаттот Абдураҳмон, милодий 1685 йили кўчирилган.

Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида:

  1. Бурҳониддин Марғиноний машҳур “Ҳидоя” асарининг Мовароуннаҳр, Афғонистон, Миср, Қошғар, Ҳиндистон ва бошқа юртларда кўчирилган саксонта қадимий нусхаси.
  2. Аврангзеб Оламгир топшириғига кўра бир гуруҳ салоҳиятли фақиҳлар тузган тўрт жилдли “Фатовойи Оламгирия” китобининг бир неча нусхаси.
  3. Хаттот Мавлавий Соқий Муҳаммад Балхий-Бухорий 1671 йилда кўчирган Саъдиддан Тафтазонийнинг “Шарҳи ақоид”, 1683 йилда кўчирган Насафийнинг “Ақоид” асари қўлёзмалари.
  4. Улуғ муҳаддис Абу Исо Термизий “Аш шамоилун набавия” асарининг 1510 ва 1533 йиллари кўчирилган қўлёзмалари.
  5. Машҳур фақиҳ ва муфассир Исҳоқ ибн Иброҳим Шоший таълиф қилган “Китабул усул” асарининг милодий 1371 йили хаттот Садруддин ибн Алоуддин кўчирган ноёб қадимий нусхаси.
  6. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандийнинг 1467 йили кўчирилган “Хазонатул фикҳ” асари қўлёзмаси.
  7. Абул Баракот Насафий (вафоти милодий 1310 йил)нинг “Ал-Вофий” ва “Минорал усул фи фусулул фиқҳ” асарлари.
  8. Шарафудцин Али Яздий машҳур “Зафарнома”сининг жаҳонда ягона бебаҳо нусхаси.
  9. Абулқосим Носируддин Муҳаммад ибн Юсуф Самарқандий-Маданийнинг (вафоти 1258) “Китабул мултақат
  10. фил фатовоил ҳанафийя” (“Мултақати Носирий”) асарининг шайх Ҳиббатуллоҳ милодий 1395 йилда кўчирган
  11. ноёб нусхаси.
  12. Камолуддин Абдураззоқ Кошоний-Самарқандийнинг (вафоти милодий 1330) “Китабул истилоҳот” ва “Рисола фил қазо вал қадар” асарларининг милодий 1381 йили кўчирилган қўлёзмалари.
  13. Хожа Муҳаммад Порсо Бухорийнинг (милодий 1348-1420) “Тафсири Қуръон”, “Шарҳи фиқҳи Кайдоний”, “Ал-ҳадисул арбаъин” каби асарлари қўлёзмалари.

“Ҳидоят” журнали, махсус сон, 2007 йил

www.ziyouz.com кутубхонасидан фойдаланилди

Ўхшаш мақола

Жума мавъизалари (аудио). Дўстлик ва аҳиллик тараққиёт омили

Илҳомжон Мадалиев, Мўйи Муборак жомеъ масжиди имом хатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *