Бош саҳифа » Янгиликлар » Тошкентда француз олими Чўлпон ҳаёти ва ижоди тўғрисида маъруза қилади

Тошкентда француз олими Чўлпон ҳаёти ва ижоди тўғрисида маъруза қилади

Европа тиллари байрами муносабати билан Франция элчихонаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романини француз тилига таржима қилган франциялик тадқиқотчи Стефан Дюдуанон (Stéphane Dudoignon) билан учрашув ташкил этмоқда. Бу ҳақда Франция элчихонасининг матбуот хизматига таяниб Korrespondent.uz хабар қилди.

Учрашувда Стефан Дюдуанон Ўзбекистон тарихи ва маданияти, жумладан, жадидчилик ҳаракати ҳамда Чўлпон ҳаёти ва ижоди тўғрисида маъруза қилади.

Маъруза 26 сентябрь куни соат 15-00 да Ўзбекистон миллий кутубхонасининг «Жаҳон» ўқув залида ўтказилиши режалаштирилган.

Ўхшаш мақола

Сведения об учреждениях в городе Ташкенте по приёму физических и юридических лиц (497)

Post Views: 16 Адреса народных приемных в городе Ташкенте и его районах: народные приемные Президента …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *