Бош саҳифа » Замонавий Тошкент » Тошкент шаҳри туманлари

Тошкент шаҳри туманлари

Тошкент шаҳри туманларининг ташкил этилиши тўғрисида қисқача маълумот.

Бектемир тумани (Bektemir tumani, Бектемирский район) — ЎзССР Олий Совети Президиумининг 1990 йил 27 февралдаги 3938-XI-сонли қарори билан ташкил этилган.

Миробод тумани (Mirobod tumani, Мирабадский район) — ЎзССР Марказий Ижроия қўмитасининг 1930 йил 13 январдаги қарори асосида Ленин райони номи билан ташкил этилган.

1992 йил 8 май – Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг “Тошкент шаҳридаги айрим районларнинг номини ўзгартириш тўғрисида”ги 579-XII – сонли қарори билан Ленин райони – Миробод тумани деб қайта номланди.

Мирзо Улуғбек тумани (Mirzo Ulug‘bek tumani, Мирзо -Улугбекский район) — ЎзССР Марказий Ижроия қўмитасининг 1929 йил 29 ноябрдаги 36/25-сонли қарори асосида Пролетар райони номи билан ташкил этилган. 1935 йил 27 февралда районга Куйбишев номи берилган.

1992 йил 8 май – Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг “Тошкент шаҳар Куйбишев районининг номини Мирзо Улуғбек тумани деб ўзгартириш тўғрисида”ги 580-XII – сонли қарори билан Куйбишев райони номи қайта номланиб, унга Мирзо Улуғбек тумани номи берилди.

Улуғбек шаҳарчаси — 1961 йилда жойга Улуғбек шаҳарчаси номи берилиб, шаҳар тасарруфига олинган.

Сергели тумани (Sergeli tumani, Сергелийский район) — ЎзССР Олий Совети Президиумининг 1967 йил 20 январдаги 06-А-сонли қарори билан ташкил этилган.

Олмазор тумани (Olmazor tumani, Олмазорский район) — ЎзССР Олий Совети Президиумининг 1970 йил 7 декабрдаги 1812-сонли Фармонига асосан Собир Раҳимов номи берилган.

2010 йил 4 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманининг номини ўзгартириш тўғрисида”ги 133-II-сонли қарори асосида Собир Раҳимов тумани номи ўзгартирилиб, унга Олмазор тумани номи берилди.

“Ёшлик” талабалар шаҳарчаси — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан Собир Раҳимов, ҳозирги Олмазор тумани ҳудудида ташкил этилган.

Учтепа тумани (Uchtepa tumani, Учтепинский район) — ЎзССР Олий Совети Президиумининг 1977 йил 15 сентябрдаги 498-сонли қарори асосида Акмал Икромов райони номи билан ташкил этилган.

2005 йил 6 май –Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Тошкент шаҳрининг Акмал Икромов тумани номини ўзгартириш тўғрисида”ги 39-I-сонли қарорига кўра, Акмал Икромов тумани номи ўзгартирилиб, унга Учтепа тумани номи берилди.

Шайхонтоҳур тумани (Shayxontohur tumani, Шайхонтохурский район) — ЎзССР Марказий Ижроия қўмитасининг 1929 йил 29 ноябрдаги 36/25-сонли қарори асосида Октябрь райони номи билан ташкил этилган.

1992 йил 8 май – Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг “Тошкент шаҳридаги айрим районларнинг номини ўзгартириш тўғрисида”ги 579-XII – сонли қарори билан Октябрь райони – Шайхонтоҳур тумани деб қайта номланди.

Яшнобод тумани (Yashnobod tumani, Яшнободский район) — ЎзССР Олий Совети Президиумининг 1968 йил 31 январдаги 77-сонли қарори билан ташкил этилган.

2014 йил 29 август – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида”ги СҚ-441-II-сонли қарори асосида Ҳамза туманига – Яшнобод тумани номи берилди.

Чилонзор тумани (Chilonzor tumani, Чиланзарский район) — ЎзССР Олий Совети Президиумининг 1962 йил 27 декабрдаги Фармони билан ташкил этилган. Ушбу Фармонни тасдиқлаш тўғрисида 1963 йил 22 мартда Ўзбекистон ССР Олий Советининг Қарори қабул қилинган.

Юнусобод тумани (Yunusobod tumani, Юнусабадский район) — ЎзССР Марказий Ижроия қўмитасининг 1936 йил 25 августда қарорига асосан Киров номи билан ташкил этилган. 1936 йил 26 сентябрда Тошкент шаҳар Совети Президиумининг 33-сонли протоколи қабул қилинган.

1992 йил 8 май – Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг “Тошкент шаҳридаги айрим районларнинг номини ўзгартириш тўғрисида”ги 579-XII – сонли қарори билан Киров райони – Юнусобод тумани деб қайта номланди.

Яккасарой тумани (Yakkasaroy tumani, Яккасарайский район) — ЎзССР Марказий Ижроия қўмитасининг 1936 йил 26 августдаги қарори асосида Фрунзе номи билан ташкил этилган.

1992 йил 8 май – Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг “Тошкент шаҳридаги айрим районларнинг номини ўзгартириш тўғрисида”ги 579-XII – сонли қарори билан Фрунзе райони — Яккасарой тумани деб қайта номланди.

Қулайлик учун:

 

Туман номи ўзбек кирилл алифбосида

Туман номи ўзбек лотин алифбода

Рус тилида

1. Бектемир тумани Bektemir tumani Бектемирский район
2. Миробод тумани Mirobod tumani Мирабадский район
3. Мирзо Улуғбек тумани Mirzo Ulug‘bek tumani Мирзо-Улугбекский район
4. Сергели тумани Sergeli tumani Сергелийский район
5. Олмазор тумани Olmazor tumani Олмазорский район
6. Учтепа тумани Uchtepa tumani Учтепинский район
7. Шайхонтоҳур тумани Shayxontohur tumani Шайхонтохурский район
8. Яшнобод тумани Yashnobod tumani Яшнободский район
9. Чилонзор тумани Chilonzor tumani Чиланзарский район
10. Юнусобод тумани Yunusobod tumani Юнусабадский район
11. Яккасарой тумани Yakkasaroy tumani Яккасарайский район

Эргаш Исматуллаев

Ўхшаш мақола

Тошкент шаҳридаги замонавий биноларнинг архитектуравий-бадиий образи

Бугунги кунда юртимизда янги қурилаётган айрим биноларда миллийлик руҳи сезиларли даражада намоён этилган. Биноларда ишлатилаётган …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *