Бош саҳифа » Тошкентликлар » Тошкент полвонлари. Аҳмад полвон

Тошкент полвонлари. Аҳмад полвон

АҲМАД ПОЛВОН (Толиббоев) (1867–1932) – машҳур ўзбек полвони. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Болалигидан бақувват бўлиб вояга етган Аҳмад полвон халқ сайилларида ўтказиладиган кураш мусобақаларида чиниққан. Аҳмад полвон 1895 йилда Тошкентга келган машҳур немис полвони Риппель (вазни 133 кг) билан эски цирк биносида беллашиб, курагини ерга теккизган. Фарғона водийси ва Тошкент воҳасидаги беллашувларда ғолиб келган Хўжа полвон ҳам унга бас келолмаган (1904). Аҳмад полвон табиатан камтар бўлган, беллашувларда миллий кураш қоидаларига қатъий риоя қилган. «Захариқ» қабристонига дафн этилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Шошлик муҳаддислар. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм ибн Қумайр ибн Ҳоқон Шоший — ишончли муҳаддис бўлиб[1], у …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *