Бош саҳифа » Масжидлар » Тошкент масжидлари. Тўхтабой жоме масжиди

Тошкент масжидлари. Тўхтабой жоме масжиди

ТЎХТАБОЙ ЖОМЕ МАСЖИДИ, Тўхтабойвачча масжиди (Форобий кўчаси, 13) – 20-аср бошига оид меъморий ёдгорлик (1908). Шу маҳаллалик тижоратчи бойлардан Тўхтабойота томонидан қурилган. Масжид 1500–2000 намозхонга мўлжалланган. 1998 йил августда рўйхатдан ўтган. Масжид шўролар даврида, хусусан 2-жаҳон уруши йилларида ҳарбий комиссариат, кейинчалик мактаб, сўнгра шиша идишлар сақланадиган омборхона ҳам бўлган. 1989 йил мусулмонлар ихтиёрига қайта топширилган. Мустақиллик йилларида таъмирланиб, муҳташам бинога айлантирилган. Масжиднинг олд қисми 30х4,5 м лик айвон, 15х5 м лик пешайвон, 4 намозхона, 3 та кичик хоналар: имом-хатиб хонаси, қоровулхона, ноиб имомлар хонаси; мутаваллиёт ва ошхонадан иборат. Ҳовли сатҳи 25х16 м ни ташкил қилади. масжид, асосан, Ҳофиз Кўҳакий, «Эски шаҳар» ва «Қўштут» маҳаллаларига хизмат қилади.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Қўйлиқота жоме масжиди

ҚЎЙЛИҚОТА ЖОМЕ МАСЖИДИ (Миробод тумани Истиқбол кўчаси, 4/2) – ўрта асрларга оид мақбара ўрнида барпо …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *