Бош саҳифа » Тошкент кўчалари » Тошкент кўчалари. Тақачи

Тошкент кўчалари. Тақачи

ТАҚАЧИ КЎЧАСИ – Учтепа туманининг «Ўткир», «Зулфизар», «Кўркамобод», «Хуршид», «Қуйи Дархон» маҳаллалари ҳудудида. Зиё Саид ва Чевар кўчалари оралиғида. Узунлиги 3,5 км атрофида. Тошкент зилзиласи (1966)дан зарар кўрган оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ажратилган ер участкалари қурилиши муносабати билан ташкил топган янги кўчага 1966 йил 27 декабрда Раҳимбобоев номи берилган. 2005 йил 22 июндан жойнинг тарихий Тақачи номи билан юритилади. Тарихий маълумотларга кўра, қадимда Тошкентнинг шимоли-ғарбий йўналиши бўйлаб шаҳарга кириб келаётган отли карвонлар шу жойда тўхтаб, отларига тақа қоқтириб олганлар. Тақачи номининг келиб чиқиши шундан. Йўналишида «Лабзак» супермаркети, «Исроилҳожи ота» тўйхонаси, ёнилғи қуйиш шохобчаси, интернет кафе, «дока-нон», савдо шохобчалари, турли сервис хизмат кўрсатиш масканлари, шахсий ва кўп қаватли турар жой бинолари жойлашган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Камолон

КАМОЛОН – Бешёғоч даҳасидаги қадимий маҳалла. «Дархон», «Эшонгузар», «Янгимаҳалла», «Самарқанд дарвоза», «Гулистон» маҳаллалари билан чегарадош …

Мулоҳаза

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *