Бош саҳифа » Биласизми? » Тошкент кўчалари. Абдулла Қодирий кўчаси

Тошкент кўчалари. Абдулла Қодирий кўчаси

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ КЎЧАСИ – Олмазор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидан ўтади. Зар­қайнар ва Нукус кўчалари оралиғида жойлашган. Узунлиги 5,6 км га яқин. Ўзбек адабиётининг йирик вакилларидан бири, ўзбек миллий романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий номи билан аталади. Кўчанинг «Ўзбекистон ССР 50 йиллиги» деб номланган қисмига 1989 йил 14 февралда, «А.Қаю­мов» деб аталган қисмига эса 2008 йил 9 январда Абдулла Қодирий номи берилган. Кўча йўналишида шу номдаги маданият ва истироҳат боғи, Ўзбекис­тон Республикаси давлат солиқ қўмитаси, Республика ёш томошабинлар театри, Шайхонтоҳур тарихий обидаси, Ислом университети, Республика Олий суди, Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғи, Тиббиёт академияси, қатор банклар, савдо мажмуалари ва бошқа корхона-ташкилотлар ҳамда турар жой бинолари, «Fафур Fулом», «Абдулла Қодирий», «Ҳамид Олимжон» метро бекатлари жойлашган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Торговые трассы Мавераннахра в системе Великого шелкового пути. Джартепе и Пенджикент

В одном дне пути от города (Самарканд), поднимаются руины раннесредневекового храма Согда, известные сегодня под …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *