Тожик маҳалла

ТОЖИК МАҲАЛЛА – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Туркянгишаҳар ва Қашқар маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Ўрда атрофида қўқонлик аскарлар қароргоҳи жойлашган. Аскарлар асосан, тоғлик, Қоратегин, Дарвоздан олинган тожиклар бўлган. Маҳалла шарқдан Тошкентнинг Янги шаҳар қисмига туташ бўлган. 3 қисмга бўлинган. Аҳолиси (қарийб 500 хонадон) асосан, тожиклар бўлиб (номи шундан), аксари бинокорлик билан шуғулланган, деҳқончилик ва боғдорчилик (шаҳар чеккасидаги ерлари – Fишткўприк ва бошқа ерларда) билан ҳам машғул бўлган. Fадир (Fадранг) ариғидан сув ичган. Новвойхона, ямоқчилик дўкони, баққоллик дўконлари, 3 масжид бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудига кўп қаватли турар жой бинолари қурилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Қадимий маҳаллалар. Охунгузар

ОХУНГУЗАР (асли Охундгузар) – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. Кадувод, Хўжакўча, Эски­жўва, Тинчоб маҳаллалари билан чегарадош …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *