Бош саҳифа » Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 1-қисм

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 1-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини.

Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган.

Замонавий маданият контекстида Тошкент ҳақида сўз борар экан, энг аввало, пойтахтнинг ижтимоий мақомига мос келувчи архитектураси маданий тараққиётнинг муҳим белгилари ҳисобланган. Буларнинг барчаси умумжаҳон цивилизациясининг бир бўлаги ҳисобланган, икки минг икки юз йиллик ёшга эга улкан, кўп асрли тарихий-маданий меросга асосланади. Ҳозирги Тошкент шаҳри кадимий маданий қатламга асосланган, ушбу пойдеворнинг асл моҳиятини сақлаган ҳолда, янги шарт-шароитларга мослаб ўзгартирилган ва модернизациялаштирилган. Тошкент шаҳрининг меъморчилик мероси XIX — XX аср европа классик ва замонавий модерн архитектурасининг энг яхши намуналарини ўрта асрларнинг бетакрор урбанистик тарихий мероси билан уйғунлаштирган ҳолда ўзининг мустақил, ўзига хос анъаналарини сақлаб қолди. Шаҳар иншоотларининг қурилишида тарихий услубларга мурожаат қилиш сўнгги 18 йил ичида яратилган биноларда яққол кўзга ташланади. Темурийлар тарихи Давлат музейи, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Темир йўл вокзалининг пештоқи, Тошкент давлат консерваторияси, Тошкент ислом университети, Қатағон шаҳидлари хотираси музейи, “Ўзбекистон” Конгресслар саройи бинолари бизларга Тошкент тарихий ёдгорликларининг қурилиш услубини эслатади. Шу билан бирга, шаҳар меъморчилик фалсафаси Тошкентнинг умумий қиёфасига ёт бўлмаган соф европа намуналарини ҳам ўз ичига олади. Булар ҳозирги кунда Ташқи Ишлар Вазирлиги Қабуллар уйи бўлган князь К. Романовнинг саройи, Тошкент Давлат юридик институти, Вестминстер университети, Тошкент тиббиёт академияси бинолари ва бошқалар.Замонавий жаҳон меъморчилиги мактаби тажрибаси эса Тошкентдаги Интернешнл меҳмонхонаси, Бизнес-марказ, Миллий галерея, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Ўзбекистон Марказий банки каби янги иншоотларда намоён бўлади. Пойтахтнинг бош Мустақиллик майдонидаги Истиқлол ва инсонпарварлик ёдгорлиги, ўтмиш, бугун ҳамда келажак боғлиқлигини ифодаловчи Эзгулик аркаси ва Меъморий мажмуасидан иборат ўзига хос бадиий-меъморий ансамбли янгича миллий архитектура ривожининг намойиши бўлди.Тарихий меъморий обидаларнинг сақланиши ҳақида алоҳида тўхталиш лозим. Ўзбекистон бу борада ўзининг концепциясига эга бўлиб, Президент Ислом Каримов ва республика ҳукумати шаҳарнинг тарихий ёдгорликларини қайта тиклашга катта эътибор қаратмоқда. Шу боис ҳозирда XIII асрда бунёд этилган Шайх Зайниддин бобо мақбараси, XV асрда қурилган Юнусхон, XVI асрда қурилган Кўкалдош, XIX асрда бунёд этилган Хўжа Аламбардор, Шайх Хованди Тоҳур, Шайх Абулқосим сингари мадрасалар, Ҳазрати Имом мемориал комплекси 15-20 йил аввалги ҳолатидан тамомила бошқача қиёфа касб этган. Албатта, Тошкентнинг ва умуман Ўзбекистоннинг ислом илоҳиёти ва тасаввуф илми тараққиётидаги аҳамияти ҳақида тўхталмаслик мумкин эмас. Халқнинг аҳлоқий қадриятлари ривожига ўзларининг бебаҳо ҳиссаларини қўшган Абу Бакр Мухаммад Қаффол Шоший, Хўжа Аламбардор, Шайх Хўжа Ахрор каби машҳур намояндаларни айтиб ўтишнинг ўзи етарли. Ушбу тақдим этилаётган “Тарихий Тошкент” номли фотоальбом орқали тарихга қизиқувчилар XIX аср охири ва XX аср бошларига оид буюк шаҳар ҳаёти акс эттирилган ўзига хос “тарихга назар” бўлган архив фотосуратлар билан танишишлари мумкин.

ЭСКИ ШАҲАР КЎРИНИШИ

Тошкент шаҳри (Чоч, Шош, Мадинат-аш-Шош, Бинкат, Тошканд) 2200 йил аввал ташкил топган. Эски шаҳар ҳудудида Анхор каналининг ўн тарафида жойлашган (21000 зиёд бир қаватли қурилган бинолар) тўртта даҳадан ташкил топиб, қалъа девори билан ўралган.  XI асрдан бошлаб шаҳар Тошкент деб атала бошлаган.

XX аср боши. Номаълум муаллиф фото сурати.

Безимени-1

ХЎЖА АХРОР ВАЛИЙ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ ОЛДИДАГИ ЭСКИ ШАҲАР КЎЧАСИ

XV аср ўрталарида эски шаҳарнинг марказий тепалигида Тошкент шаҳрида таваллуд топган, Темурийлар даврининг машхур диний арбоби ва Нақшбандия суфийларининг бошлиқларидан бири Хўжа Ахрор Валийнинг (1404-1490)  буйруғи билан жомеъ масжид қурилган. Ҳозирги даврда бино қайта қурилган.

1910 йил. “Свет” нашриёти фотосурати.

Безимени-3

ХЎЖА АХРОР ВАЛИЙ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

Жомеъ масжид атрофида Чорсу бозорининг савдо-сотиқ бинолари жойлашган.

1918 йил. И.И. Капустянский фотосурати.

Безимени-2

КЎКАЛДОШ МАДРАСАСИ

1569 йилларда жомеъ масжид ёнида, Эски шаҳарнинг йирик ўқув муассасаси (мадраса) Кўкалдош (эмакдош) номини олган Тошкент султони Дарвиш хоннинг вазири томонидан қурдирилган. Таъмирланган ҳолатда сақланган.

1927 йил. ВКП нашриёти ойнахати.

Безимени-4

КЎКАЛДОШ МАДРАСАСИ ДАҲАСИДАГИ ЧОРСУ КАНАЛИ

Эски шаҳарни сув билан таъминланиши кўплаб ариқлар ва бир нечта асосий каналлар орқали амалга оширилган. Уларнинг барчаси Чирчиқ дарёсидан тарқалган. Ҳозирда Чорсу канали тўлдирилган (мавжуд эмас).

XX аср бошлари. Номаълум муаллиф фотосурати.

Безимени-5

БАЛАНД МАСЖИДИ

Баланд Масжиди 1738 йилда Тошкентлик уста Мўминжон томонидан қурилган. Бугунги кунга қадар сақланиб қолмаган. Ҳозирги Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги-нинг замонавий биноси ўрнида бўлган (Навои кўчаси).

1909 йил. «Контрагент печати» нашриёти ойнахати.

Безимени-6

ШАЙХОНТОҲУРНИНГ БИРИНЧИ ПЕШТОҚИ

1892 йилда Шайхонтоҳур зиёратгоҳ мажмуасига кириш қисмидаги хашаматли пештоқ Тош-кентлик уста Абду-ар-Рахим томонидан қурилган. Бугунги кунда мавжуд эмас. Ҳозирги Навои кўчаси ўрнида жойлашган.

XIX аср охири. Номаълум муаллиф фотосурати.

Безимени-7

ЭШОНҚУЛ ДОДХО МАДРАСАСИ

Мадраса XIX асрнинг 40 йилларида Шайхонтоҳур мажмуасининг биринчи пештоғи ёнида, ҳозирги Навоий кўчасига қаратилган ҳолатда Қўқонлик амалдор Эшонқул томонидан қурилган. Бугунги кунда мавжуд эмас.

1907 йил. Я.Окунев фотосурати.

Безимени-8

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ҳамкорлигида тайёрланган фотоальбомнинг электрон талқини.

2-қисмга ўтиш

Журналист Эргаш Исматуллаев томонидан тақдим этилди

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*