Бош саҳифа » Тег архивлари: Туркистон

Тег архивлари: Туркистон

Элмурод Зокиров. Туркистон Мухториятининг тугатилиши ҳамда кейинги даврларда мухториятчиларга нисбатан қўлланилган оммавий қатағонлар (III)

1917 йил 27 февралда Петрограда бошланган инқилоб Туркистон ўлкасига ҳам ўз таъсирини ўтказа бошлади. Натижада, Туркистонда ҳам ишчи ва солдат депутатлари советлари тузила бошлади. 1917 йилда ўлка мухторияти масаласи Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида асосий масала бўлиб қолди. Туркистонга мухторият мақомини бериш ғояси нафақат миллий зиёлилар ўртасида, ҳатто дин пешволари ва оддий ҳалқ оммаси орасида ҳам оммалашга эди. Ижтимоий тафовутларга қарамай, бутун ... Батафсил »

Элмурод Зокиров. Туркистон мухтор ҳукуматининг советлар томонидан ағдарилиши (II)

Тошкент Шўролари ҳукумати 1918 йил январнинг иккинчи ярмидан эътиборан Туркистон мухториятини тугатиш мақсадида очиқдан-очиқ амалий ҳаракатларни бошлаб юборди. Уни ўша йили 19-26 январда бўлиб ўтган Туркистон ўлкаси Шўроларининг IV қурултойи қабул қилган қарорлар яққол кўрсатди. Қурултойда сўзга чиққан Тошкент шўроси раиси большевик И.О.Тоболин бундай деган эди: «Биз нафақат Россия хақида, балки меҳнаткашлар ҳақида қайғуряпмиз, агар халқ ҳоҳиш иродаси бу ўлканинг ... Батафсил »

Элмурод Зокиров. Туркистон мухториятининг ўрнатилиши (I)

Туркистон мухторияти байроғи

Туркистон ўлкаси ишчи, аскар ва деҳқонлар шўроси III қурултойининг улуғ давлатчилик ва шовинистик рухда қабул қилган қарори албатта маҳаллий туб ерли ахолининг талаб эхтиёжлари ва қизиқишларига мутлақо жавоб бермас эди. Шу боис Туркистон ўлкасидаги «Шўрои Исломия» «Шўрои уламо» ва бошқа шунинг сингари демократик ташкилотлар миллий масалани хал қилиш бўйича Шўролар ҳукумати, шахсан большовойлар дохийси В.И.Лениннинг ўзи эълон қилган «Россия халқлари ... Батафсил »

Тошкентнинг босиб олиниши (1865)

19-аср ўрталарида Россия чор ҳукумати ўзбек хонликларини босиб олиш мақсадида Туркистон ўлкаси томон ҳарбий юриш бошлади. Бу вақт­да Тошкент ҳокимлиги Қўқон хонлиги таркибида эди. Рус қўшинлари Тошкент ҳокимлигига қарашли Оқмасжид (1853), Пишпак, Тўқмоқ, Янгиқўрғон (1860–61), Авлиёота, Туркистон ва Чимкент (1864) шаҳарларини қаттиқ жанглардан кейин босиб олди. Шундан кейин душман қўшинлари учун Тошкент томон юришга йўл очилди. Бу даврда Тошкент йирик ... Батафсил »

Туркистон Автоном Совет Республикаси (Туркистон Республикаси)

Туркистон Республикаси

Туркистонда ҳокимиятнинг фақат ишчилар ва европалик миллат вакиллари қўлида бўлиб қолиши ўлкадаги барча демократик кучларнинг ҳукуматга бўлган ишончсизлигини кучайтириб юборди. Бунга қарши Марказдаги большевиклар ҳукумати чекка ўлкалар, шу жумладан Туркистонда ҳам “советча асосдаги автономия” ўрнатишга қаттиқ киришди. Бу вазифани амалга ошириш учун Москвадан кўплаб партия ва совет ходимлари Туркистонга жўнатилди. Жумладан, П.А. Кобозев Ўрта Осиёнинг фавқулодда комиссари қилиб юборилди. 1918 ... Батафсил »

Туркистон Мухторияти

Туркистон мухторияти байроғи

1917 йил октябр-ноябр ойларида Тошкент ва Қўқонда юз берган воқеалар Туркистонда ижтимоий-cиёсий ҳаракатларнинг кучайишига сабаб бўлди. Қўқон шаҳрида 1917 йил 26-28 ноябр кунлари Туркистон  ўлка мусулмонларининг фавқулодда IV қурултойи бўлиб ўтди. Демократик мусулмон зиёлилар талаби билан Туркистон аҳолисининг европалик қисми вакиллари ҳам қурултойда тенг ҳуқуқли бўлиб иштирок этдилар. Қурултойнинг 27 ноябр куни қабул қилинган қарорида шундай дейилади: “Туркистонда яшаб турган ... Батафсил »

Туркистон халқ университети

ТУРКИСТОН ХАЛҚ УНИВЕРСИТЕТИ – Марказий Осиёда рус олий таълимига асос бўлган илк ўқув маскани. Туркистон ХКСнинг 1918 йил 16 мартдаги қарори билан шу йил 21 апрелда Тошкентнинг Янги шаҳар қисмидаги Озодлик уйи (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси болалар кутубхонаси)да очилган. Университетнинг ташкил топишида «Олий таълим тарафдорлари жамияти» (1918 йил февраль)га уюшган А.В.Попов (1918 йил апрель – декабрда университет ректори), Г.Н.Черданцев (1918 йил ... Батафсил »

Жадидлар. Абдулмажид Қодирий (Қодиров)

Мажид Қодирий (Қодиров) (Абдул-Мажид Қодирий), ҳақиқий исми Абдул-Мажидхон Қори Абдул Қодирхон Қори ўғли (2 октябр 1886 Қори ёғди маҳалласи, Тошкент — 5 октябр, 1938, Юнусобод, Тошкент) — олим, ўзбек адиби, ўзбек тилидаги биринчи адабиёт, тарих ва математика дарсликлари муаллифи, жамоат арбоби ва публицист, Туркистонда жадидчилик ҳаракати асосчиларидан бири. Биографик маълумот Мажид Қодирий (Қодиров) Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасидаги Қори ёғди маҳалласида, ... Батафсил »

Yangidunyo.uz: Икки Туркистон ғурури. Алихонтўра Соғуний

Улуғ тангримиз — Оллоҳга чексиз шукрлар бўлсинким, яқин бир ярим аср давомида озодликнинг ҳаётбахш шарбатига чанқоқ Туркистон аҳлининг кўпчилигига ҳуррият насиб бўлди. Бунинг шарофатидан шонли тарихимизни сохталикнинг ўлакса қобиқларидан тозалай бошладик, маънавиятимизни яхши ниятлар-ла тафтиш қилмоқдамиз, улуғларимиз меросидан чин инсоний қадриятларни уларга амал қилиш учун изламоқдамиз. Бу саъй-ҳаракатлардан олинажак натижалар маънавий камолотни хоҳ онгли, хоҳ онгсиз равишда моддий ривожланишдан олийроқ ... Батафсил »