Бош саҳифа » Тег архивлари: Toshkent (page 9)

Тег архивлари: Toshkent

Блокада и штурм укрепленного города Ташкента с 9 мая по 15 июня 1865 г. (Тошкент қамали)

Эта топографическая карта представляет собой план сражения, использовавшийся русскими войсками во время блокады и штурма древнего города Ташкента в мае–июне 1865 г. Русская армия под командованием генерала Черняева овладела городом, разгромив войска Кокандского ханства во главе с муллой Алимкулом, который погиб в бою. Карта входит в историческую часть «Туркестанского альбома»

Батафсил »

Муҳаммадрасул Расулий (1884-1935)

МУҲАММАДРАСУЛ РАСУЛИЙ (1884–1935) – маърифатпарвар, педагог. Тошкентда туғилган. Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида ўқиган. 1907 йилдан рус-тузем мактабларида дарс берган. 1917 йилдан кейин мактабларда ўқитувчилик қилган, саводсизликни тугатишда фаол иштирок этган

Батафсил »

Тожик маҳалла

ТОЖИК МАҲАЛЛА – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Туркянгишаҳар ва Қашқар маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Ўрда атрофида қўқонлик аскарлар қароргоҳи жойлашган. Аскарлар асосан, тоғлик, Қоратегин, Дарвоздан олинган тожиклар бўлган. Маҳалла шарқдан Тошкентнинг Янги шаҳар қисмига туташ бўлган. 3 қисмга бўлинган. Аҳолиси (қарийб 500 хонадон) асосан, тожиклар бўлиб (номи шундан)

Батафсил »

Раҳмат Файзий (1918 – 1988)

РАҲМАТ ФАЙЗИЙ (1918.10.9–1988.18.11) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1978), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1968). Тошкентда туғилган. 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1939–41), «Турон» газета ва журнали таҳририятларида (1937–38; 1943–61), «Ўзбекфильм» киностудияси (1962–65)да, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (1965–74)да масъул лавозимларда ишлаган

Батафсил »

«Ботаника» илмий-ишлаб чиқариш маркази

«БОТАНИКА» ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ, Ўзбекистон Республикаси ФА «Ботаника» илмий-ишлаб чиқариш маркази (Дўрмон йўли кўчаси, 32) – 1940 йил Ботаника институти номи билан ташкил этилган. 1941 йилдан Ботаника ва тупроқшунослик институти деб номланган. 1950 йилдан мустақил Ботаника институти. 1998 йил институтга Ботаника боғи қўшилгач, Ботаника институти ва ботаника боғи деб аталди

Батафсил »

Абдулла Фонус (1828-1914)

АБДУЛЛА ФОНУС (1828–1914) – ўзбек халқ қизиқчиси, тақлид устаси. Тошкентда туғилган. У фонус ясаб сотиш билан тирикчилик қилган. Турли ёшдаги кишиларга, қуш ва ҳайвонларга тақлид этган. Унинг тақлидлари кўпинча аччиқ кулги, ҳажвдан иборат бўлган. Шу йўл билан у турмушдаги ноҳақлик ва қусурларни, хурофотни ҳажв қилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »

Тошкент-2200. Харашкет шаҳри иқтисоди тарихидан

Тошкент воҳасида антик даврдаёқ шаҳар маданияти шаклланиб, Қанқа, Шоҳрухия, Киндиктепа, Қулота, Далварзинтепа, Қовунчитепа ва бошқа ўндан ортиқ шаҳарлар ўз даврида маданий-иқтисодий марказлар ҳисобланган. Ўрта асрлар даврида воҳада шаҳарлар сони бир неча баробар ўсиб, уларнинг иқтисодий имкониятлари кучаяди

Батафсил »

«Садои Туркистон» («Туркистон овози») газетаси

«САДОИ ТУРКИСТОН» («Туркистон овози») – жадидларнинг ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий газетаси. 1914 йил 4 апрелдан 1915 йил 10 апрелга қадар Тошкентда ўзбек тилида нашр қилинган. Газета Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев (Хўжаев) томонидан ташкил этилган ва унинг муҳаррирлигида фаолият кўрсатган. Газета ҳафтада 1 марта 4 саҳифада босилган

Батафсил »

Тошкент курантлари

ТОШКЕНТ КУРАНТЛАРИ – Тошкентнинг биринчи куранти 2-жаҳон урушида қозонилган ғалаба шарафига шаҳар марказида қурилган (1947, меъмори А.Муҳамедшин; безагида Уста Ширин қатнашган). Минора тепасидаги занг урадиган соат механизмини Белоруссия фронтида жанг қилган тошкентлик соатсоз уста А.А.Айзенштейн Шарқий Пруссиянинг Алленштейн (ҳозирги Польшанинг Ольштино) шаҳридан эсдалик сифатида келтирган

Батафсил »

Тарновбоши

ТАРНОВБОШИ – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Тахтапул, Дарвозакент, Себзор, Коҳота маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Архив материалларига кўра, 19-аср охирларида Тарновбошида 24 хонадон, 1 масжид бўлиб, элликбошининг исми Тош оқсоқол деб аталган. Аҳолиси (асосан, ўзбеклар) ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, деҳқончилик ва боғдорчилик (Юнусобод, Оқтепа, Болтамозор мавзеларида) билан шуғулланган

Батафсил »

Оилавий маросимлар (Тошкент шаҳри мисолида)

ОИЛАВИЙ МАРОСИМЛАР – Тошкент аҳолисининг оилавий маросимлари узоқ даврлар мобайнида тараққий этган қадимги маданияти негизида халқ донишмандлиги ва анъаналаридан бири сифатида шаклланган. Никоҳ билан боғлиқ тўй маросимлари. Никоҳ тўйи келинни танлаш ва унинг уйига совчиликка боришдан бошланади

Батафсил »

Шоирлар. Собир Абдулла

СОБИР АБДУЛЛА (1905.5.9–1972.24.10) – Ўзбекистон халқ шоири (1965). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1944). Қўқонда туғилган. 1924 йилдан Тошкентда. 1926–48 йилларда «Янги Фарғона», «Ёш ленинчи» газеталарида адабий ходим, «Муштум»да бўлим мудири, Андижон вилоят театри, Ўзбек давлат филармонияси ва Муқимий номидаги театрда адабий эмакдош (1937–71)

Батафсил »

Меъморлар. Сваричевский Георгий Михайлович

СВАРИЧЕВСКИЙ Георгий Михайлович (1871–1936) – меъмор. 1895 йилдан Тошкентда. 1899–1905 йилларда шаҳар меъмори, 1906–1917 йилларда генерал-губернаторлик маҳкамасининг қурилиш бўйича махсус топшириқларини бажарувчи маъмур

Батафсил »