Бош саҳифа » Тег архивлари: Toshkent (page 8)

Тег архивлари: Toshkent

«Марказ»лар

«МАРКАЗ» – турар жой массиви. Лойиҳалаштирилган марказий ҳудуд таркибига киради. Шаҳар маркази бўйлаб жойлашган, «М» (марказ) индексли микрорайонлардан ташкил топган. Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари 1966 йил бошланган. Лойиҳа муаллифлари: Л.Адамов, С.Р.Одилов, А.Ванке, Р.Зубова ва бошқалар

Батафсил »

Тошкент — ислом маданияти пойтахти

«ТОШКЕНТ – ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ПОЙТАХТИ» – мамлакатимизда ислом маданияти ҳамда маънавий қадриятларни тиклаш ва сақлаб қолиш бўйича амалга оширилаётган эзгу ишларнинг халқаро кўламдаги эътирофларидан бири

Батафсил »

Ташкент-2200. Позднесредневековая поливная керамика Ташкента и Ташкентского оазиса

Формирование, динамика территориального развития, рост ремесел и культуры Бинката – Ташкента насчитывает многотысячелетнюю историю [Массон, 1954]. Далеко выдвинутый в степь, в маргинальной зоне соприкосновения кочевых и оседлоземледельческих племен, город еще в древности представлял собой северный пограничный форпост оазисных цивилизаций юга

Батафсил »

Муқимий

МУҚИМИЙ (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммад Аминхўжа Мирзахўжа ўғли) (1850–1903. 25.5) – шоир ва мутафаккир. Ўзбек демократик адабиёти асосчиларидан. Қўқонда туғилган. Отаси тошкентлик, онаси Ойшабиби хўжандлик бўлиб, Қўқонда яшаганлар. Муқимий Қўқон ва Бухоро мадрасаларида ўқиган. Тошкентда бир неча марта (1887–88, 1892, 1899) бўлган. Кўкалдош мадрасасида яшаган

Батафсил »

Обканд

ОБКАНД – 1) Қадимда ва ўрта асрларда шаҳарни сув билан таъминлаш мақсадида қазилган суғориш тармоғи. У шаҳар суви, шаҳар ариғи маъноларини англатади. Масалан, Тошкентнинг Анҳор канали шу мақсадда қазилган қадимий шаҳар суғориш тармоғидир. Шунингдек, Обканд «Ўпқон» сўзининг синоними бўлиб, сизот сувлар оқимидан ер остида пайдо бўлган табиий чуқурлик, ўра ёки камарни англатган

Батафсил »

Хожа Рўшнойи (Хожа Чироғбардор)

ХОЖА РЎШНОЙИ (лақаби Хожа Чироғбардор) – тасаввуф вакилларидан (11-аср). Хожа Рўшнойи номи билан боғлиқ қадамжолар Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Масалан, Термиздаги 11-аср меъморий ёдгорлиги Хожа Рўшнойи мақбараси номи билан юритилади. Тошкентда Хожа Рўшнойи маҳалласида Хожа Рўшнойиота мозори бўлган

Батафсил »

Кайковус чорбоғи

КАЙКОВУС ЧОРБОFИ – шайбонийлардан Суюнчхўжахон томонидан Тошкентда бунёд этилган чорбоғ (1525). Тошкент ҳокимларининг қароргоҳи ҳамда жангларда ярадор бўлган ўзбек султонлари даволанадиган шифохона бўлган. Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдулланома» асарида ёзилишича, Кайковус чорбоғи шаҳар қўрғони ташқарисида, Кайковус ариғи бўйида жойлашган (номи шундан)

Батафсил »

Кадувод

КАДУВОД, К а д и о б о д – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. «Қумлоқ», «Fишткўприк», «Охунгузар», «Чувалачи», «Чигитбоши» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қуйи ва Юқори Кадуводга бўлинган. 300 дан ортиқ хонадон бўлган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, баққолчилик, косибчилик, шаҳар ташқарисидаги ерларида (Ҳасанбой, Чуқурсой) деҳқончилик билан шуғулланган

Батафсил »

Салоҳиддин Тошкандий

САЛОҲИДДИН ТОШКАНДИЙ, Мулло Салоҳиддин ибн Мулло Алоуддин хожа (19-асрнинг 2-ярми – 20 -аср бошлари) – адиб. Тошкентда туғилган. Ҳаётига оид маълумотлар деярли сақланмаган. «Темурнома» (1908) бадиий асаригина етиб келган (1990 йил Тошкентда нашр этилган). Бу асарни яратишда кўпгина тарихий, бадиий ва диний китобдан фойдаланган. Асарнинг асосий қисм 47 достондан иборат

Батафсил »

Ташкент-2200. Новая арабская надпись на шашской керамике

За последние годы корпус арабских надписей Шаша IX–X вв. значительно пополнился за счет надписей на глазурованной керамике Бинката–Ташкента. В настоящее время известно более двадцати афоризмов и благопожеланий, выполненных на посуде различными видами почерка, от простого куфи до керамического курсива. Находки с других памятников Шаша и Илака также позволяют делать новые открытия

Батафсил »

Шаматепа

ШАМАТЕПА – шаҳар харобаси (3–6-асрлар). Янгийўл шаҳридан жанубда жойлашган. Дастлаб Г.В.Григорьев (1934) қайд этиб, уни бозор қошида ўрта асрларда мавжуд бўлган қўриқчи-истеҳком бўлган деб ҳисоблаган. 1974 йил Ю.Ф.Буряков Шаматепани атрофлича ўрганган. Умумий майдони 11–12 гектар. Шаҳристонни қазиш вақтида 3,5 м қалинликдаги маданий қатлам очилган

Батафсил »

Мақсуд Шайхзода

ШАЙХЗОДА, Мақсуд Шайхзода [1908.25.10 (7.11) – 1967.19.2] – шоир, драматург, адабиётшунос, таржимон, педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Бокудаги дорилмуаллиминни тугатган (1925). 1927 йилда аксилинқилобий ташкилот аъзоси сифатида ҳибсга олиниб, 1928 йил февралда Тошкентга сургун қилинган

Батафсил »

Тошкент шаҳри табиати (рельефи, геологик тузилиши, иқлими, гидрографияси, тупроқлари, ўсимликлари, ҳайвонот дунёси)

Тошкент шаҳрининг табиати кўп жиҳатдан унинг географик ўрни, ён-атрофи ер юзасининг тузилиши билан боғлиқ. Шаҳар Fарбий Тяньшаннинг Қоржонтов, Угом, Писком, Кўксув ва Чатқол тизмалари орасидан оқиб чиқадиган Чирчиқ дарёси водийсининг ўрта қисмида, дарёнинг ўнг томонидаги паст-баланд тоғ олди текислигида жойлашган

Батафсил »