Бош саҳифа » Тег архивлари: Toshkent (page 5)

Тег архивлари: Toshkent

Олимлар. Аҳрор Музаффарович Музаффаров

МУЗАФФАРОВ Аҳрор Музаффарович (1909.1.9–1987.22.5) – биолог олим. Ўзбекистон ФА академиги (1960), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969), биология фанлари доктори (1952), профессор (1955). Фарғона педагогика институтини тугатган (1934). 1946 йилдан Тошкентда. Ўзбекистон ФА Ботаника ва зоология институтида катта илмий ходим, бўлим мудири (1946–50), Ўзбекистон ФА Ботаника институти лаборатория мудири (1950–56), директори (1956–60), ТошДУ кафедра мудири (1955–62), Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси …

Батафсил »

Бурчмулла хазинаси

Бурчмулла хазинаси – сўнгги жез даврига оид моддий маданият ёдгорлиги (милоддан аввалги 2–1-минг йиллик). Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла қишлоғи яқинидан топилган (1955). Бурчмулла хазинаси 1 найза учи, 4 пайкон ва 3 от югани тўқасидан иборат. Найза учи (узунлиги 31 см) икки тиғли, зўғатаси думалоқ, зўғата нови ён томонларида найза дастасига боғлашга мўлжалланган чап тешикчалар бор. Пайконлар 2 парракли, япроқсимон. Тўқалар тугмасимон …

Батафсил »

Оқтепа даҳаси

ОҚТЕПА ДАҲАСИ – Шайхонтоҳур туманида, Қуйи Бўзсув канали ирмоғи, Камолон, Бешёғоч даҳалари ва Улуғбек кўчаси оралиғида. Оқтепа канали даҳани Чилонзор туманидан ажратиб туради. Тарихий Чилонзор Оқтепаси атамасидан келиб чиқиб мазкур ном билан юритилади. Оқтепа даҳаси ҳудудининг катта қисмини, асосан, 2 қаватли ҳамда якка тартибдаги уйлар эгаллайди. 1982–83 йилларда Тошкент шаҳрини реконструкция қилиш ва обод қилиш давлат лойиҳалаш институти лойиҳаси асосида …

Батафсил »

Тошкент уезди

ТОШКЕНТ УЕЗДИ – маркази Тошкент ҳисобланган маъмурий-ҳудудий бирлик (1887–1924; 1867–86 йилларда Қурама уезди). 1918 гача Туркистон генерал-губернаторлиги, 1918–24 йилларда Туркистон АССР, 1926–30 йилларда Тошкент округи таркибида. Майдони 25610 кв. верста, аҳолиси тахминан 310 минг киши бўлган (1909). Тошкент уездида аксарият ўзбеклар, шунингдек, татарлар, қозоқлар ва бошқалар яшаган. Ерлари Чирчиқ, Келес, Оҳангарон ва бошқа дарёлардан суғорилган. Аҳолиси, асосан, деҳқончилик (асосий экинлари: …

Батафсил »

Тошкент. 1980 йил

Тошкент шаҳрининг яқин ўтмишидан сўзловчи фотосуратлар (из набора открыток «Ташкент в 1980 году») Манба

Батафсил »

Чангтепа

ЧАНГТЕПА – шаҳар харобаси (2–13-аср боши). Тошкентнинг шарқида жойлашган. Дастлаб, Г.В.Григорьев (1934), кейинчалик F.Дадабоев (1968–69), Ю.Ф. Буряков (1974) текширув-қазиш ишлари олиб боришган. Умумий майдони – 12 гектар, арки – 1 гектар. Чангтепанинг қуйи қатламлари милодий 2–3-асрларга оид. Чангтепадаги ҳаёт 6-асрга келиб барҳам топган, фақат 11-асрга келиб унинг харобалари устида кичик чорбоғ қад кўтарган, у 13-аср бошида вайрон бўлган. Фотосурат манбаси …

Батафсил »

Оқота

ОҚОТА – шаҳар харобаси (милодий 5–6 – 11-асрлар; қисман 15-аср). Тошкентнинг шимоли — шарқий чеккасида жойлашган. 20-асрнинг 20-йилларида қайд этилган бўлса-да, биринчи археологик тадқиқот ишлари 1940 йил ўтказилган (М.Э.Воронец). Оқотанинг умумий майдони 600х300 м, аркининг баландлиги 5–6 м. 1960 йил Оқотадан темурийлар даврига оид хазина топилиб, 1040 та мис танга Ўзбекистон халқлари тарихи музейига топширилган

Батафсил »

Девонаи Бурх мозори

ДЕВОНАИ БУРХ МОЗОРИ, Бўрқи Саримаст валий (Шайхонтоҳур даҳаси, Fиштмасжид маҳалла гузари) – Тошкентдаги зиёратгоҳ қадамжолардан бири (19-аср). Сулаймон пайғамбар (а.с.) замондоши бўлган Осаф Бурхиё номи билан боғлиқ. Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандийнинг ёзишича, қадамжо биносидаги баланд гумбаз ўратепалик юз жамоасидан бўлган Қурбонбой томонидан бино қилинган. Девонаи Бурх мозори Кўҳна Урганч ва Бухорода ҳам учрайди

Батафсил »

Коҳота Бузрук жоме масжиди

Коҳота Бузрук жоме масжиди – собиқ Себзор даҳасининг Тахтапул дарвозаси яқинида, ҳозирги Шайхонтоҳур тумани Коҳота маҳалласида жойлашган (тахминан 18-аср). Масжид ичида Коҳота Бузрук мақбараси жойлашган. Коҳота Бузрук (Бузург) шахси тўғрисида турли қарашлар мавжуд. Шарқшунос А.Носировнинг «Тошкент машойихлари» мавзусида тўплаган материалларидаги маълумотларга қараганда, Коҳотанинг асл исми Саид Камолиддин Шомий бўлган. Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандийнинг (19-аср) ёзишича, Коҳота Хожа Аҳмад Яссавий сулукига мансуб …

Батафсил »

Каримов Ислом Абдуғаниевич

КАРИМОВ Ислом Абдуғаниевич (1938 йил 30 январь, Самарқанд шаҳри) – йирик давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти. Ўзбекистон Қаҳрамони (1994). Ўрта Осиё политехника институти (1960), Тошкент халқ хўжалиги институтини (1967) тугатган. Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги («Ташсельмаш») заводида мастер ёрдамчиси сифатида бошлаб, мазкур корхонада мастер, технолог бўлиб ишлаган. 1961 йилдан 1966 йилгача В.П.Чкалов номидаги Тошкент …

Батафсил »

Қадимий маҳаллалар. Бодак

БОДАК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Ганчтепа, Орқакўча, Олмазор, Турк-Янгишаҳар маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, қишда қисман ҳунармандчилик билан, ёз мавсумида шаҳар ташқарисида – Дўрмон ва Яланғочда деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланган

Батафсил »

Жўн маданияти

ЖЎН МАДАНИЯТИ – Қовунчи маданияти турларидан бири. Тошкент воҳасидаги Жўн канали бўйидан топилган ёдгорликлар (3–4-асрлар). Жўн маданияти асосан, Сирдарёнинг ўрта оқими бўйлаб кенг тарқалган. Г.В.Григорьев, М.Э.Воронец, Т.Г.Оболдуева ва бошқалар қазиш ишлари олиб борган (1937–39). Жўн маданиятига оид мозорқўрғонлар, шаҳар харобаси текширилган. Турар жойлар хом ва пишиқ ғиштдан қурилган

Батафсил »

Боқий Жарроҳ Тошкандий (16-аср)

БОҚИЙ ЖАРРОҲ ТОШКАНДИЙ (16-аср) – олим, табиб, шоир, мусиқашунос ва хаттот. Тошкентда туғилган. Балх, сўнгра Аҳмадобод (Ҳиндистон)га бориб, ўша ерда вафот этган. Олим табобатдан ташқари Давлатшоҳ Самарқандийнинг тазкирасини кўчирган (1581), бир қанча асарларга, жумладан, «Юсуф Зулайҳо» достонига шарҳ ёзган, «Одоб ул-мунозара» асари шарҳига араб тилида ҳошия ёзган. Боқий Тошкандий форс тилида лирик шеърлар ҳам ёзган бўлса-да, уни туркигўй шоир дейишган

Батафсил »