Лайлакқўнди (Лайлакли) масжиди, Охунгузар-1 масжиди (Зарқайнар кўчаси боши) – Тошкентнинг Эски шаҳар мавзеидаги меъморий ёдгорлик (1775). Бозорга яқин бўлганлиги учун нафақат масжид, балки карвонсарой вазифасини ҳам ўтаган. Масжид пойдевори пишиқ ғиштдан 1,5–1,75 м қалинликда тикланган. Деворларининг қалинлиги 1 м ни, ташқи деворлар баландлиги 5,8 м ни ташкил қилади. Таъмирлаш-тиклаш ишлари жараёнида ўтказилган археологик қазишмалар натижасида 17–19-асрларга оид сопол буюмлар – …
Батафсил »Тег архивлари: Toshkent
Афросиёб кўчаси автомобиллар ҳаракатланиши учун очилди
Тошкентда Шароф Рашидов ва Бёшёғоч кўчалари ўртасидаги йўл қисмида жойлашган Афросиёб кўчасида автотранспорт қатнови очилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри. Оқсарой қароргоҳи олдидан ўтувчи кўчадан икки йўналишда автомобиллар эркин ҳаракатланмоқда.
Батафсил »“Тошкент Сити” ишбилармонлик ҳудуди макети(ми?)
Қуйидаги суратнинг Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган ишбилармонлик ҳудудига тегишлилиги айтилмоқда (сурат ижтимоий тармоқлардан олинган)
Батафсил »Жадидлар. Абдулмажид Қодирий (Қодиров)
Мажид Қодирий (Қодиров) (Абдул-Мажид Қодирий), ҳақиқий исми Абдул-Мажидхон Қори Абдул Қодирхон Қори ўғли (2 октябр 1886 Қори ёғди маҳалласи, Тошкент – 5 октябр, 1938, Юнусобод, Тошкент) – олим, ўзбек адиби, ўзбек тилидаги биринчи адабиёт, тарих ва математика дарсликлари муаллифи, жамоат арбоби ва публицист, Туркистонда жадидчилик ҳаракати асосчиларидан бири. Биографик маълумот Мажид Қодирий (Қодиров) Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасидаги Қори ёғди маҳалласида, …
Батафсил »Полицмейстер
ПОЛИЦМЕЙСТЕР, полицеймейстер – 1917 йил Февраль инқилобига қадар Тошкент шаҳар полицияси бошлиғи. Полицмейстер мансаби 1718 йил Петербургда юзага келган. 1782 йилдан барча губерня ва шаҳарларда жорий қилинган. Тошкентда 1887 йил Янги ва Эски шаҳарда полиция приставлари бошчилигида икки полиция бошқармаси тузилган. Полицмейстер шаҳар бошлиғига буйсунган, участка приставлари ишини, қамалганларни назорат қилиб турган, йиғинлар ва жамоат жойларида тартиб сақланишини назорат этишга …
Батафсил »Тошкент масжидлари. «Абдулҳамид ҳожи» жоме масжиди
Масжид 1998 йилда Истироҳат маҳалласи фаоллари, жумладан Абдулҳамид ҳожи ташаббуси билан барпо этилган. Абдулҳамид ҳожи 1929 йилда Хитой Халқ Республикасининг Ғулжа шаҳрида туғилган. 1955 йил Тошкент шаҳрига кўчиб келган. 1956 йилдан 1990 йилгача ошпазлик касби билан шуғулланган. 1998 йилда масжидни ўз маблағи ҳисобидан қурган. 2010-йилга қадар ушбу масжидда мутавалли бўлиб фаолият юритган. Масжид 2013 йилда қайта таъмирланган. Имом-хатиб – Азимов …
Батафсил »Тошкент-2200. ХIV–ХV асрлар манбаларида Тошкент шаҳри ва вилояти ҳақида маълумотлар
Тошкент шаҳри ва вилоятининг ўрта асрлардаги тарихи ёзма ёдгорликларда маълум даражада ўз аксини топган ва ХIV–ХV асрлар манбаларида ҳам бу ҳақда озми-кўпми маълумот учрайди; кўпроқ тарихий асарларда, у ёки бу воқелик баёнида сўз юритилади ва улар мазмун жиҳатдан анча тарқоқ. ХIV–ХV аср бошларига оид давр учун Амир Темур салтанати ва ХV аср биринчи ярми учун Мирзо Шоҳрух ҳукмдорлиги хусусида сўз …
Батафсил »Yangidunyo.uz: Тошкент учун кураш
Большевиклар партияси бош бўлган совет ҳокимияти Туркистон мустақиллиги учун курашган ватанпарвар кучлар ҳаракатини даф этишга муваффақ бўлгач, эндиликда бу ҳудудда узоққа мўлжалланган ўз маккорона режаларини амалга оширишга киришди… 1924 йил 27 октябр куни Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-давлат чегараланиши натижаларига кўра, Сирдарё вилоятининг катта қисми Қирғиз (Қозоқ) АССРга қолган озгина қисми (Тошкент ва Тошкент уезди) Ўзбек ССРга ўтди. СССР МИҚ Президиум аъзоси …
Батафсил »Особенности и принципы прогрессивного решения планировки и застройки г. Ташкента. 1960 г.
Булатов, Митхат Сагадатдинович. Особенности и принципы прогрессивного решения планировки и застройки г. Ташкента, 1960 г. Материалы VI Сессии Академии строительства и архитектуры СССР по вопросам градостроительства «Ўзархив» агентлиги фондларидан
Батафсил »“Беш бош”
«БЕШ БОШ» – 20-аср бошларида Туркистон пахта тозалаш ва пахта мойи ишлаб чиқариш саноатида ҳукмронлик қилган акциядорлик жамияти. 1914 йил ташкил қилинган. Пахтани сотиб олиш, пахта тозалаш ва пахта мойи заводлари қуриш билан шуғулланган. «Беш бош»да 5 пахта фирмаси – «Вл. Алексеев», «Бр. Шлоссберг», «Московское торгово-промышленное товарищество», «Форс», «Большая Ярославская мануфактура» бирлашган (номи шундан). Унга 39 пахта тозалаш заводи, 5 …
Батафсил »“Чақар”даги (йўқотилган) топилма
Тошкент шаҳрининг қадимий (ҳозир ҳам мавжуд бўлган) “Чақар” маҳалласида олиб борилган қазишма ишларида топилган “ҳаммом” қолдиқлари. Экспедиция якунида кўмиб юборилган ва ўрнида ҳозирги Республика рассомлик коллежи қурилган
Батафсил »Buxoriy.uz: Тошкент алломалари
Юртимиздан етишиб чиққан алломалар илм-фаннинг тараққиёти йўлида беқиёс хизматлар қилишган. Бу тарихий, илмий, маданий жараёнларга Шош воҳаси олимлари ҳам катта ҳисса қўшганлар. Воҳа ҳаётидаги маънавий-маданий юксалиш даврида бир қанча муҳаддислар, шариат уламолари, муаррихлар, хаттотлар, шоирлар, табиблар хизматларини алоҳида қайд этишимиз мумкин. Шошлик олимлар ҳаёти ва фаолиятларини тадқиқ этиш кўҳна Шош воҳаси тарихи, ислом илмлари ва маданиятини ўрганишда муҳим аҳамият касб …
Батафсил »Шўртепа
ШЎРТЕПА – археологик ёдгорлик (7–8-асрлар, қисман 10–12-асрлар, 15-аср), аркли қишлоқ харобаси. Тошкентнинг шимоли-шарқий қисмида, Қорасувдан Товкат ариғи ажралиб чиққан ерда жойлашган. Баландлиги 7 м ли арк ва унга туташ қишлоқ харобасининг бир қисми сақланган. 1887 йил Н.П. Остроумов қазилма ишлари олиб борган. 1949 йил И.Баишев ва В.М.Массон қайд қилган. 1968 йил Тошкент археология экспедицияси Шўртепада текшириш ишлари ўтказиб, Шўртепа аркининг …
Батафсил »Эшонқулидодхоҳ мадрасаси
ЭШОНҚУЛИДОДХОҲ МАДРАСАСИ (рус манбаларида Шайхонтоҳур мадрасаси) – Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси таркибидаги йирик мадраса (1840). Тошкент ҳокими Лашкар қушбегининг ўғли, Туркистон ҳокими Эшонқулидодхоҳ томонидан Юнусхон мадрасасининг жануби-шарқида, Катта кўча (ҳозирги Навоий кўчаси)га туташ ерда қурдирилган. Мадраса Шайх Хованди Тоҳурнинг Олтунлик масжиди ёнида, қадимий Лангар ҳовузи атрофида тўрт тарафдан бир-бирига қаратиб солинган бинолардан таркиб топган. Ўртада қолган Лангар ҳовузи эса Эшонқулидодхоҳ …
Батафсил »Шоирлар. Элбек
ЭЛБЕК (тахаллуси; асл номи Юнусов Машриқ) (1898– 1939.11.2) – шоир, тилшунос ва фольклоршунос. Бўстонлиқ туманидаги Хумсон қишлоғида туғилган. 1911 йилдан Тошкентда. Авлонийнинг «усули савтия» мактабида (1914) ўқиган. Айни пайтда босмахонада ишлаган. Наримонов номидаги таълим-тарбия техникумида ўқитувчилик қилган (1920 йилдан). Маданий қурилиш илмий-текшириш институтида илмий ходим (1931–34). Элбек «Ёлқинлар» (1925), «Кўзгу» (1926), «Сезгилар» (1927), «Баҳор» (1929), «Меҳнат куйлари», «Fунчалар», «Чирчиқ бўйларида» …
Батафсил »