Бош саҳифа » Тег архивлари: Toshkent (page 22)

Тег архивлари: Toshkent

ХIХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Тошкент. Ободончилик ва маиший хизмат (1-қисм)

Шаҳар “янги” қисми пайдо бўлганининг дастлабки йилларидаёқ унинг ривожланиши учун ободончилик бўйича қатор тадбирлар амалга оширилди. Энг аввало ирригация тизимини қуриш бўйича катта иш олиб борилди

Батафсил »

Шайхонтоҳур. Хадра, Дархон, Баландмасжид, Занжирлик, Ўқчи маҳаллалари

Хадра маҳалласи Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги қадимги мураккаб чорраҳаларидан бири ҳисобланади. Шаҳристон билан чегарадош, Ғарбда Чорсу билан боғланган кўча, Шимолда Эскижўва томонга борадиган кўча, Шарқ томондан шаҳарни ўрда билан улайдиган тошкўча, Жануб томон эса Бешёғоч даҳасига олиб борган

Батафсил »

Тошкент газеталари тарихи

Тошкентда Марказий Осиёда илк газеталар – «Туркестанские ведомости» («Туркистон ведомостлари») ва «Туркистон вилоятининг газети» 1870 йилдан чиқа бошлаган. Туркистон генерал-губернаторлиги томонидан ташкил этилган мазкур нашрлардан кўзланган мақсад мустамлакачиларнинг ерли халқларга ўзларининг сиёсатларини тарғиб ва ташвиқ этиш бўлган

Батафсил »

ХIХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Тошкент. Бошқарув тизими

1865 йилда чор ҳукумати Туркистон ўлкасидаги босиб олинган ерларда «Дашт комиссияси»ни тузди. Ушбу комиссиянинг вазифаси ўлкадаги шароитни ўрганиш ва уни қандай бошқариш кераклиги хақида низом тузиш учун материал тўплашдан иборат эди

Батафсил »

Тошкент аҳолиси

Ҳозирги Тошкент ҳудуди ва Тошкент воҳасида яшаган энг қадимий аҳоли ҳақида маълумот жуда кам. Бу ерда яшаган ибтидоий одамларнинг қадимий манзилгоҳлари юқори палеолит даври (40–12-минг йиллик)га тўғри келади. Жез даври (мил.ав. 2-минг йиллик)да бу ҳудудда чорвадор қабилалар, мил.ав. 1-минг йиллик ўрталарида қисман деҳқончилик билан шуғулланган қабилалар яшаган

Батафсил »

Тошкент тўғрисида баъзи маълумотлар

1867 йил 11 июль – Россия императори Александр II нинг Фармонига биноан Еттисув ва Сирдарё вилоятларидан иборат Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилди ва Еттисув ва Сирдарё вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом асосида Тошкент шаҳар бошқармаси тузилди

Батафсил »

Себзор даҳаси. Жангоб, Регистон маҳаллалари

Жангоб маҳалласи. Эскижўва, Ғиштмасжид, Хадра, Чуқурқишлоқ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. XVIII асрнинг 2-ярмида шаҳар 4 қисмга бўлиниб кетади. Ҳар бир даҳа (Кўкча, Шайхонтоҳур, Себзор ва Бешёғоч) алоҳида ҳоким томонидан бошқариладиган бўлган

Батафсил »

Тошкентнома. Себзор даҳаси

Себзор (форсча — олмазор деган маънони билдиради). Даҳа ҳудудидан Кайкобус, Шаҳарариқ каби йирик ариқлар ўтганлиги сабаб, соя-салқин жойлар бўлган. ХVI асрда бу ерларда шайбонийларнинг дала ҳовлилари жойлашган

Батафсил »

Кўкча даҳаси. Маҳаллалар

Аллон ҳозирги Олмазор туманидаги маҳалла ва кўча. 1988 йилнинг ўрталарида Тошкент шаҳар топонимик комиссиясининг мажлисларидан бирида Аллон кўчаси оқсоқолларининг кўчаларини бесабаб «Сберкасса» қилиб ўзгартирганлари ва ўз тарихий номини қайтаришларини сўраб ёзган шикоятлари кўриб чиқилди

Батафсил »

Кўкча даҳаси. Чиғатой, Ҳофиз Куйкий, Қўшчи, Шоҳнишин тепа маҳаллалари

Чиғатой маҳалласи. Соғбон, Қўшчи, Сақичман, Каллахона маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Чиғатой дарвозасини қўриқлаш, шу дарвоза яқинида яшайдиган Чиғатой аҳолисига топширилган. Дарвоза, кўча ва маҳалла номлари Чиғатой деб атала бошланган

Батафсил »

Ҳабибулло Қодирий. Эски Тошкантда (қисса)

Муқаддима – Қани дада, «Афғон келини» ҳикоянгизни бошланг… – дер эдим, кайфи келиб турган чоқларда, отамга. Юз ёшлардан ошиб қолган отам эса кўксини тутган оппоқ соқолини силаб «ҳеҳ-ҳеҳ» деб кулар, пўстаги тагидан носқовоғини олиб нос искар ва бошидан кечирган узун қиссасини, ипидан-игнасигача қолдирмай аста ҳикоя қилиб берар эди

Батафсил »