Бош саҳифа » Тег архивлари: Toshkent (page 2)

Тег архивлари: Toshkent

Шоирлар. Алмаий

АЛМАИЙ (тахаллуси; асл исми Фазлуллоҳ Миржалол ўғли) (1851/52–1894/95) – ўзбек шоири, таржимон, арабшунос ва хаттот. Тошкентда туғилган. Тошкентдаги «Мўйи Муборак» ва Бухородаги мадрасаларда таҳсил кўрган (1866–67). Турк, форс, араб тилларини ва адабиётини, фалсафа, мантиқ, ҳуқуқ, мусиқа, тиб, хаттотлик илмини ўрганган. Тошкентга қайтгач, Шукурхон мадрасасида мударрислик қилган. Эркин фикрлаши, айрим руҳонийлар билан ихтилофлари туфайли мадрасадан кетишга мажбур бўлган. Умри муҳтожлик ва …

Батафсил »

ЎМКТ «Ватанпарвар»

«ВАТАНПАРВАР», Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти – нодавлат нотижорат ташкилот. 1991 йил 23 ноябрда тузилган. Ўзбекистон фуқароларининг мустақил оммавий-ҳимоя, спорт-техник ва ватанпарварлик жамоат ташкилотидир. Ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини, унинг қуролли кучлари, мудофаа қудратини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, кенг халқ оммасини, хусусан ёшларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлашдир. «Ватанпарвар» ташкилоти давлат буюртмаси орқали ҳарбий хизматга чақирилувчиларни ҳарбий-техник тайёрлаш, спорт …

Батафсил »

Қадимги маҳаллалар. Гулбозор

ГУЛБОЗОР – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Ҳадра ва Себзор даҳасининг Қошиқчилик маҳаллалари билан, Шайхонтоҳур кўчаси ва Чорсу бозори билан чегарадош бўлган. Гулбозорда 200 га яқин хонадон яшаган. Аҳолиси ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик (тунукасозлик, бўз тўқиш ва ҳ.к.), деҳқончилик (маҳалла аҳолисининг деҳқончилик ерлари ва боғлари Назарбек, Қорасув, Чўпонота мавзеларида бўлган), савдо билан шуғулланган. Учта масжид, бир неча раста, 2 қаватли меҳмонхона, дўконлар …

Батафсил »

Аллон маҳалласи

АЛЛОН МАҲАЛЛАСИ (Форобий кўчаси, 278) – Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) туманидаги маҳалла. «Чимбой», «Чиғатой дарвоза», Алишер Навоий, «Беруний майдони» ва «Университет» маҳаллалари билан чегарадош. 1931 йил ташкил қилинган. «Аллон» сўзи Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» ва Навоий асарларида «Олонг» (тепалик, паст-баландлик маъносида) шаклида учрайди. Дарҳақиқат, «Аллон» Бинкат атрофида, шаҳар деворига яқин жойдаги тепалик ерда вужудга келган. Аҳолиси 3646 киши (2009). …

Батафсил »

Оқтепа майдони

ОҚТЕПА МАЙДОНИ – Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидаги Лутфий, Муқимий, Байналмилал, Гулханий, Есенин, Боғистон ва Самарқанд Дарвозаси кўчалари туташган чорраҳада жойлашган. Майдон ўртасидан Оқтепа канали ўтган. Чилонзор Оқтепаси номидан келиб чиққан ҳолда шу ном билан юритилади. Ҳудуддаги транспорт тугунини ечиш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 1954–55 йилларда Оқтепа канали устига кўприк қурилган. Жой атрофида олиб борилган кенг қамровли қурилишлар туфайли …

Батафсил »

Туркистон халқ университети

ТУРКИСТОН ХАЛҚ УНИВЕРСИТЕТИ – Марказий Осиёда рус олий таълимига асос бўлган илк ўқув маскани. Туркистон ХКСнинг 1918 йил 16 мартдаги қарори билан шу йил 21 апрелда Тошкентнинг Янги шаҳар қисмидаги Озодлик уйи (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси болалар кутубхонаси)да очилган. Университетнинг ташкил топишида «Олий таълим тарафдорлари жамияти» (1918 йил февраль)га уюшган А.В.Попов (1918 йил апрель – декабрда университет ректори), Г.Н.Черданцев (1918 йил …

Батафсил »

Даҳкет

ДАҲКЕТ – илк ўрта асрларда Илоқ шаҳарларидан бири (7–16-аср). Даҳкет харобалари Ангрен шаҳри шимолида, Оҳангарон дарёси ирмоғи Дукентсойнинг ўнг қирғоғида жойлашган. Қўрғон-қалъа (баландлиги 6–18 м, диаметри 60 м дан ортиқ) ва шаҳристон (майдони 10 гектардан ортиқ)дан иборат. Даҳкетдаги энг қадимий ҳаёт излари 7–8-асрларга оид, шаҳар 10–12-асрларда равнақ топган. Маҳобатли иншоотлар харобалари сақланган. Топилмалар орасида – кумуш тангалар хазиналари, кумуш билагузуклар …

Батафсил »

Шоирлар. Саидрасул Саидазизов

САИДАЗИЗОВ Саидрасул (1866–1933.3.2) – маърифатпарвар, шоир, таржимон. Тошкентда туғилган. Мадраса ва рус-тузем мактабини тугатган (1900). Мадрасада мударрислик қилган, рус-тузем мактаби, ўқитувчилар семинариясида «шарқия муаллими» бўлиб ишлаган (1900 йилдан). Ўзбек, тожик ва араб тилларида ижод қилган. Fазал, фард, рубоий, таърих ва бошқа жанрлардаги шеърлар, публицистик мақолалар, «Устоди аввал» дарслиги (1902) муаллифи. Fазаллари ишқий мавзуда, бошқа шеърларида илм-маърифатли бўлиш, одоб, ахлоқлилик улуғланган. …

Батафсил »

Тошкент масжидлари тарихидан

МАСЖИД, Мачит (араб тилида «сажда қилинадиган жой») – шаҳарда дастлабки Масжид Бинкатда бун­ёд этилган. Лекин бу ҳақда батафсил маълумотлар етиб келмаган. 9–10-аср араб тарихчилари Истахрий, Мақдисий ва ибн Ҳавқал шаҳар арки ёнидаги жоме масжидини тилга олиб ўтган. 13-аср муаллифи Жамол Қарший ўзининг «Мулҳақат би-с-суроҳ» асарида Шошда кўплаб Масжидлар бўлганлигини ифодалаш учун «маҳаллаларида минглаб масжидлар бор» дея таъриф берган эди. 13–18-асрлар …

Батафсил »

Ислом институти

ИСЛОМ ИНСТИТУТИ, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (Зарқайнар 18-берк кўчаси, 47а -уй) – олий диний ўқув юрти. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бош­қармаси раиси, муфтий Зиёвуддинхон Эшон Бобохон ўғли ташаббуси билан масжид имом-хатибларининг малакасини ошириш курслари (1970) негизида 1971 йил Тошкентда ташкил этилган. Дастлаб Ислом олий маъҳади деб номланган. 1991 йилдан ҳозирги номда. Ташкил этилганда буюк муҳаддис Имом …

Батафсил »

Тошкент шаҳридаги замонавий биноларнинг архитектуравий-бадиий образи

Бугунги кунда юртимизда янги қурилаётган айрим биноларда миллийлик руҳи сезиларли даражада намоён этилган. Биноларда ишлатилаётган миллий орнаментлар ва уларнинг замонавий кўринишдаги талқини диққатимизни ўзига жалб этади. Шуни таъкидлаш лозимки, бинода хоҳ у тарзда бўлсин, хоҳ интерьерда, анъанавий декоратив графика элементларининг замонавий қиёфадаги кўриниши биноларимизнинг кўркига кўрк қўшиб турибди (Қодирова,2004). Бундай биноларимиз қаторига янги қурилган Халқаро форумлар саройи, Ёшлар ижод маркази, …

Батафсил »