Бош саҳифа » Тег архивлари: Toshkent (page 11)

Тег архивлари: Toshkent

Катта Ўзбекистон тракти

КАТТА ЎЗБЕКИСТОН ТРАКТИ – Тошкент шаҳрини Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши ва Термиз шаҳарлари билан боғловчи халқаро стратегик аҳамиятга молик йўл. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси тасарруфида. Узунлиги 724 км. Тошкент шаҳрининг вилоятлар билан иқтисодий, ижтимоий, маданий ва маърифий алоқаларида устувор аҳамият касб этади. Шу йўналишда ўтган карвон йўллари милоддан аввалги 5-асрдан маълум бўлган

Батафсил »

Тошкент декларацияси (1999 йил)

ТОШКЕНТ ДЕКЛАРАЦИЯСИ (1999) – Афғонистондаги зиддиятни тинч йўл билан ҳал этишнинг асосий тамойиллари ҳақидаги декларация. 1999 йил 19 июлда Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон муаммосини ҳал қилиш бўйича «6+2» гуруҳининг навбатдаги анжумани чоғида имзоланган

Батафсил »

Тошкент декларацияси (1966 йил)

ТОШКЕНТ ДЕКЛАРАЦИЯСИ (1966) – 4–10 январь кунлари Тошкентда Покистон президенти М.Айюбхон билан Ҳиндистон бош вазири Л.Б.Шастри ўртасида собиқ иттифоқ Министрлар Советининг раиси А.Н.Косигин иштирокида имзоланган

Батафсил »

“Сарикўл” маҳалласи

«САРИКЎЛ» МАҲАЛЛАСИ (Фидойилар кўчаси, 26) – Миробод туманидаги маҳалла. Фитрат, «Қорасув», «Олтинкўл» маҳаллалари билан чегарадош. 1930-йилларда маҳалла ўрнида Чирчиқ дарёси оқиб ўтган, кейинчалик дарё ўрнида кўл пайдо бўлган, унинг суви лойқа сариқ рангда бўлганлиги учун «Сариқкўл» деб аташган

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Узоқ мозийга бир назар (Ҳайтабек ва Норбек). 2-қисм

давоми…аввалги қисм 1864 йилда генерал Черняев Авлиёота (1938 йилдан эътиборан Жамбул номи билан аталган) ва Чимкент шаҳарларида эришган ғалабаларидан маст бўлиб, тўхтовсиз 1864 йилнинг сентябр ойида, қиш келгунча шаҳарни эгаллаш мақсадида, Тошкентга юриш бошлади

Батафсил »

Тошкент-2200. Чочнинг илк тарихига оид (янги нумизматик ва эпиграфик манбалар)

К РАННЕЙ ИСТОРИИ ЧАЧА (новые нумизматические и эпиграфические источники) В последнее десятилетие значительно расширился круг источников по дотоле неизвестной политической и династийной истории Чача первых веков нашей эры. Среди ранее известных – это весьма краткие сведения в «Цянь ханьшу»

Батафсил »

Сидқий Хондайлиқий

СИДҚИЙ ХОНДАЙЛИҚИЙ (тахаллуси; асл исм-шарифи Сирожиддин Маҳдум Мирзоҳидохунд ўғли) (1884–1934) – Тошкент адабий муҳитининг истеъдодли вакили, шоир, хаттот, таржимон. Ҳозирги Бўстонлиқ туманидаги Хондайлиқ қишлоғида туғилган. 1903 йилда Тошкентга келган ва дастлаб Кесакқўрғон маҳалласидаги Раҳматуллоҳ мадрасасида замонасининг машҳур қилқалами Муҳаммад Шоҳмурод котиб (1850–1922)га шогирд тушган

Батафсил »

Сархумдон

САРХУМДОН – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳалла. Айрилиш, Каттаҳовуз, Лангар, Подахона маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 300 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўнчилик, косибчилик, совунгарлик, деҳқончилик ва боғдорчилик (Нишабқулоқ, Бешқайрағоч, Хотинкўприк мавзеларида) билан шуғулланган

Батафсил »

Ниёзбошитепа

НИЁЗБОШИТЕПА – шаҳар харобаси (4–8-асрлар). Янгийўл шаҳридан жанубда, Чирчиқ дарёси ўнг соҳилида, Қорасув канали ҳавзасида. Дастлаб (1937) археолог Г.В.Григорьев қайд этган. 1968 йил Бўзсув археологик отряди стратиграфик текшириш ўтказган

Батафсил »

Демодам юриши

ДЕМОДАМ ЮРИШИ – салавкийлардан Салавк I ва Антиох саркардаси (стратеги) Демодамнинг Сирдарё ортидаги ерларга (тахминан ҳозирги Тошкент воҳаси) юриши (милоддан аввалги тахминан 293–280 йиллар). Қадимда Сирдарёни (уни юнонлар Яксарт, Танаис деб аташган) Европани Осиёдан ажратиб турувчи чегара деб ҳисоблашган

Батафсил »

Нукат

НУКАТ – ўрта асрларда Илоқ шаҳарларидан бири (3–12-асрлар). Чоч марказидан Илоқ пойтахти Тункатга борадиган савдо йўлида жойлашган. Араб географлари асарларида Илоқнинг энг йирик шаҳарларидан бири, 12-аср географларида эса Илоқ пойтахти сифатида қайд этилган. Унинг харобалари Тўйтепа шаҳрининг ғарбий чеккасида, Тошкентдан 25 км жанубида Улкан Тўйтепа номи билан сақланган

Батафсил »

Тошкент-2200. Чоч ва Сўғд: савдо-иқтисодий алоқалар тарихидан (илк ўрта асрлар даври мисолида)

 Ўрта Осиёнинг Хитой ҳамда Шарқий Осиё ҳудудидаги бошқа давлатлар билан қадимги даврлардаёқ вужудга келган ижтимоий-сиёсий, маданий ва савдо-иқтисодий алоқалари илк ўрта асрларда, айниқса, VI-VIII асрларда ўзининг юқори чўққисига кўтарилди. Савдо – иқтисодий алоқалар ривожида, энг аввало, Ўрта Осиёнинг ривожланган ҳудудлари – Сўғд ва Чоч мулкликлари муҳим ўрин эгаллайди

Батафсил »

Туябўғизтепа

ТУЯБЎFИЗТЕПА – илк ўрта асрларга мансуб дахмали тепаликлар (милодий 5–8-асрлар). Туябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи)нинг шимоли-ғарбий соҳили яқинида, Ўртабоз мавзеида жойлашган. 1959–60-йилларда (Т.Аъзамхўжаев) ўрганилган. Дахмалар тепалик кўринишида, бўйи 2 м, диаметри 15–20 м бўлган. Баъзи дахмалар катакомбали иншоотлар бўлиб, 2,6х2 м ли хоналарга ажратилган

Батафсил »

Гаркерт (Ғузкерт)

ГАРКЕРТ, F у з к е р т – ўрта асрларда Чоч шаҳри (6–12-асрлар). Араб географларининг маълумотларига кўра (10-аср), Исфижоб йўлида Келес дарёсининг юқори оқимида жойлашган. Қозиғурт тоғи ёнбағридаги дарёнинг сўл соҳилидаги Шаробхона шаҳар харобаси ўрнида бўлган, деб ҳисобланади (Г.И.Пацевич)

Батафсил »