Бош саҳифа » Тег архивлари: Toshkent (page 10)

Тег архивлари: Toshkent

Мавзелар

МАВЗЕ – одатда тошкентликларнинг шаҳар деворидан ташқарида деҳқончилик қилган ерлари. Тошкент аҳолисининг анчагина қисми қишда бирон-бир касб билан шуғулланиб, эрта баҳорда кўч-кўрони билан Мавзелардаги қўрғонлари (боғ уйлари)га кўчиб чиқишган. Кеч кузда, ҳосил йиғилгандан кейин шаҳардаги хонадонларига қайтишган. Деярли ҳар маҳалла ўз Мавзесига эга бўлган

Батафсил »

Чувалачи

ЧУВАЛАЧИ – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Тешикқопқа, Чигитбоши, Кадувот, Ҳасанбой маҳаллалари билан чегарадош. 100 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўпчилиги ҳунармандчилик, деҳқончилик ва боғдорчилик (шаҳар ташқарисидаги ерларида), савдо-сотиқ билан шуғулланган. Чувалачида тегирмон, бир неча баққоллик дўконлари, чойхона, масжид бўлган (20-аср боши)

Батафсил »

«Розиқбой» маҳалласи

РОЗИҚБОЙ – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Тешабой, Бадалбой, Арпапоя маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Тахминан 80 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, қўйчилик, ҳунармандчилик, баққоллик билан шуғулланган. Мактаб, масжид, баққоллик дўконлари бўлган (20-аср бошлари). Ҳозирги ҳудудида Олмазор даҳасининг турар жой бинолари қурилган

Батафсил »

Тарнауштепа

ТАРНАУШТЕПА – археологик ёдгорлик, арки ва унга ёндош қишлоғи бўлган шаҳар харобаси (7–8-асрлар ва 10–15-асрлар). Тошкентнинг шарқий чеккасида. Бахт кўли қирғоғида жойлашган. Арк ўрнида хом ғишт ва пахсадан илк ўрта асрларда бунёд этилган маҳобатли иншоот бўлган. Қишлоқ ҳудуди ўрнида ҳозирда турар жой бинолари қад кўтарган

Батафсил »

Самарқанд дарвоза

САМАРҚАНД ДАРВОЗА – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Зангиота, Чақар, Захариқ, Камолон маҳаллалари билан чегарадош бўлган, бир чеккаси Чақарариққа ёндошган. Ҳудудида шаҳар дарвозаларидан бири – Самарқанд дарвозаси жойлашган (номи шундан). Самарқандга бориладиган карвон йўли шу ердан бошланган. Маҳаллада 50 дан ортиқ хонадон яшаган

Батафсил »

Туябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи)

ТУЯБЎFИЗ СУВ ОМБОРИ, Тошкент денгизи – Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимида барпо этилган гидротехника иншооти. 1962 йилда қурилган. Дарё сувини мавсумий тартибга солади. Умумий ҳажми 250 млн. м3, фойдали ҳажми 224 млн. м3. Сув юзаси майд. 20 км2. Ўртача чуқурлиги 12,5 м. Кўтарма тупроқ тўғон, чап ва ўнг қирғоқ сув чиқаргичлар ва сув ташлагичдан иборат

Батафсил »

Шоҳнишинтепа

ШОҲНИШИНТЕПА – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳалла. Чақар, Тўқлижаллоб, Чиғатой маҳаллалари билан чегарадош. Чиғатой дарвозаси ёнида жойлашган. 300 га яқин хонадон бўлган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, майда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, боғдорчилик ва деҳқончилик (Захариқ, Оқтепа, Белтепа, Дамариқ мавзеларида) билан шуғулланган

Батафсил »

Тошентдаги жадидчилик

ТОШКЕНТДАГИ ЖАДИДЧИЛИК – 19-аср охири ва 20-аср бошларида Туркистон минтақаси ва унга туташ ҳудудлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этган ижтимоий-сиёсий маърифий ҳаракатнинг таркибий қисми. Бу ҳаракат дастлаб 19-асрнинг 80-йилларида Қримда Исмоилбек Гаспринский раҳбарлигида вужудга келган

Батафсил »

Тошкент қўзғолони, Вабо исёни (1892 йил)

ТОШКЕНТ ҚЎЗFОЛОНИ, Вабо исёни (1892.24.6) – чор Россияси мустамлакачилик сиёсати ва миллий зулмига қарши кўтарилган қўзғолон. Шаҳарда вабо касаллиги тарқалиши муносабати билан мустамлака маъмурияти томонидан кўрилган ўзбошимча тадбирлар туртки бўлган. Хусусан, шаҳар маъмурияти 7 июнда 12 та эски қабристонни ёпиб, янги 4 қабристон очилишини, шаҳардан чиқиш чекланганлигини эълон қилган

Батафсил »

Муҳаммадамин Фахриддинов (1894–1941)

ФАХРИДДИНОВ Муҳаммадамин (1894–1941) – ўзбек маърифатпарвари, педагог. Тошкентда туғилган. Мадраса ва 2 босқичли рус-тузем мактабини тугатган. 1913–17 йилларда Тошкентдаги рус-тузем мактабларидан бирида ўқитувчи. Октябрь тўнтариши (1917) дан сўнг ўзбек мактабларида ўқитувчилик қилган

Батафсил »

Туроб Тўла

ТУРОБ ТЎЛА (тахаллуси; фамилияси Тўлахўжаев, 1918.24.12–1990.20.4) –Ўзбекистон халқ шоири (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). 1930 йилдан Тошкентда. Тошкент театр билим юртида (1934–38), Тошкент педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетида (1938–41) ўқиган. Меҳнат фаолиятини ёшлар газетасида адабий ходимликдан бошлаган (1935–41)

Батафсил »

Султон Акбарий

СУЛТОН АКБАРИЙ (1923.3.12–1997.3.6.) – шоир, журналист. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Тошкентда туғилган. Тошкент педагогика институтини тугатган (1942). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1942–45). Республика газета ва журналларида, Бадиий адабиёт нашриётида масъул лавозимларда ишлаган. Ўз даврида долзарб бўлган мавзуларда мақолалар ёзган. Ижоди 1940 йилдан бошланган

Батафсил »

Муҳаммад Ҳайдар

МУҲАММАД ҲАЙДАР, Дуғлот, Мирзо Ҳайдар (1499–1551) – тарихчи, давлат арбоби. Тошкентда туғилган. 1509–12-йилларда Бобур, сўнгра Султон Саъидхон (Қашқар ҳукмдори) хизматида бўлган, унинг ўғли валиаҳд Абдурашиднинг тарбиячиси. Кўпгина ҳарбий юришларга бошчилик қилган. 1533 йил тахтга Абдурашидхон ўтиргач, ички зиддиятлар туфайли мамлакатни тарк этган. Ҳиндистонга – бобурийлар саройига борган

Батафсил »

Ташкент-2200. К проблеме серебряного монетного обращения в Чаче (Чочда кумуш тангалар муомаласи)

Исследования монетной чеканки Чача, проведенные в последние десятилетия ХХ в., достигли высокого уровня, в первую очередь, благодаря систематическому изучению монетных находок из археологических раскопок в г. Ташкенте и Ташкентском регионе [Ртвеладзе, Лившиц, 1982. С. 181-187]. Дата возникновения собственной медной чеканки в Чаче определяется второй половиной III – началом IV в.

Батафсил »