Бош саҳифа » Тег архивлари: «Тошкент» энциклопедияси (page 2)

Тег архивлари: «Тошкент» энциклопедияси

Ниёзбек йўли кўчаси

НИЁЗБЕК ЙЎЛИ КЎЧАСИ – Юнусобод туманининг «Турон» маҳалласи, Мирзо Улуғбек туманининг «Амир Темур» маҳалласи ҳудудида жойлашган. Тошкентнинг қадимги кўчаларидан бири. Амир Темур шоҳкўчаси ва Қори-Ниёзий кўчаси оралиғида. Узунлиги 1,5 км атрофида. 19-асрнинг 2-ярмида ташкил топган

Батафсил »

Муин халфа бобо мақбараси

МУИН ХАЛФА БОБО МАҚБАРАСИ (Қорасарой кўчаси, 89) – меъморий ёдгорлик (19-аср). Тошкентлик эшон Муин халфа бобо (1883 йил вафот этган)га атаб қурилган. Тўғри тўртбурчак тарҳли (5,48х6,16 м) бино, ёлғиз квадрат хона (3,05х3,05 м) ва унга туташ айвондан иборат. Хона ичида икки сағана бор (халфанинг ўзи ва ўғли дафн этилган)

Батафсил »

Мойтепа

МОЙТЕПА – шаҳар харобаси (7–13-аср боши). Тошкентнинг жануби-ғарбий чеккасида, Зангиотада жойлашган. Дастлаб (1934) археолог Г.В.Григорьев томонидан ўрганилган. 1948 йил Мойтепадан тангалар топилган, улардан 2 таси Банокатнинг қорахонийлар сулоласига мансуб маҳаллий ҳокими томонидан 12-аср охири – 13-аср бошида зарб этилган, учинчи танга олтиндан ясалиб, 13-аср охири – 14-аср бошига оид

Батафсил »

Занжирлик

ЗАНЖИРЛИК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Қудуқбоши, Мерганча, Падаркуш маҳаллалари билан чегарадош. Қуйи ва Юқори Занжирликка бўлинган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, савдо-сотиқ, шаҳар ташқарисидаги ерларида (Авайхон, Товкаттепа, Аския, Лабзак) деҳқончилик билан шуғулланган. Шайхонтоҳур ариғидан сув ичилган

Батафсил »

Тошкент масжидлари. Тўхтабой жоме масжиди

ТЎХТАБОЙ ЖОМЕ МАСЖИДИ, Тўхтабойвачча масжиди (Форобий кўчаси, 13) – 20-аср бошига оид меъморий ёдгорлик (1908). Шу маҳаллалик тижоратчи бойлардан Тўхтабойота томонидан қурилган. Масжид 1500–2000 намозхонга мўлжалланган. 1998 йил августда рўйхатдан ўтган

Батафсил »

«Ўзбекистон» анжуманлар сайройи

«ЎЗБЕКИСТОН» АНЖУМАНЛАР САРОЙИ (Тараққиёт кўч., 1) – Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги муносабати билан қурилган муҳташам иншоот («Ташгипрогор» ва «Пўлат қурилма лойиҳа» институтлари лойиҳаси асосида; бош пудратчи – «Нефтгазмонтаж» қўшма корхонаси). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 июндаги қарори асосида бунёд этилган

Батафсил »

Тахтапул

ТАХТАПУЛ – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Тешикқопқа (Дарвишакқопқа), Тарновбоши, Коҳота, Чилтўғон маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Бир чеккаси шаҳар мудофаа деворига туташган; шаҳар дарвозаларидан бири – Тахтапул дарвоза шу ерда бўлган. Архив материалларига кўра, 4 қисмга (1-Тахтапул, 2-Тахтапул-мўғол, 3-Тахтапул, Юқори Тахтапул) бўлинган

Батафсил »

«Тошкент руҳи»

«ТОШКЕНТ РУҲИ» – Осиё ва Африка мамлакатлари ёзувчиларининг 1958 йил октябрда бўлиб ўтган Тошкент конференциясида юзага келган сиёсий атама. Ўшанда конференцияда қатнашган ёзувчиларнинг нутқ ва маърузалари тинчлик, ижтимоий тараққиёт, дўстлик ва ҳамкорлик, байналмилалчилик, демократия руҳи билан суғорилган эди. Ана шуларнинг ҳаммаси «Тошкент руҳи» иборасида яққол акс этган

Батафсил »

Учтепа

УЧТЕПА – илк ўрта аср қишлоқ харобаси (6–8; 10–15-аср боши) – Оқтепа майдонидаги «Мебель» дўкони ўрнида жойлашган учта тепаликдан иборат. Бинкат атрофидаги ҳунармандлар яшайдиган қишлоқ бўлиб, асосан сопол ва шиша буюмлари билан шуҳрат қозонган. Мўғуллар истилоси (13-аср боши)дан сўнг, 14–15-асрларда ҳаёт қисман тикланган. 1966 йилги Тошкент зилзиласидан сўнг шаҳар ва унинг атрофида кенг қурилиш ишлари олиб борилиши жараёнида текисланиб ташланган

Батафсил »

Тошкент фенологик календари

ФЕНОЛОГИК КАЛЕНДАРЬ – табиатдаги турли ҳодисаларнинг муайян мавсумдаги ойлар ичида бошланиш ва тугаш вақтини кўрсатадиган календарь. Тошкентда ҳам Ўрта Осиёнинг аксари қисмидаги каби иқлим мавсумлари яққол намоён бўлмайди. Икки давр: иссиқ ва совуқ даврлар яхши фарқланади

Батафсил »

Маърифатпарварлар. Шокиржон Раҳимий

РАҲИМИЙ Шокиржон (1898–1938.4.10) – маърифатпарвар, тараққийпарвар педагог. Тошкентда туғилган. Отаси қўлида хат-саводини чиқаргач, мадрасада, усули жадид мактаби ва кечки рус-тузем мактабида ўқиган (1903–09). «Раҳимия» мактабида ўқитувчилик қилган (1909–19)

Батафсил »

Чуқуркўприк

ЧУҚУРКЎПРИК – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Мирлар, Зангиота, Бадрбой, Эшонгузар маҳаллалари билан чегарадош. 300 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси ўзбеклар бўлиб, кўпчилиги деҳқончилик ва боғдорчилик (шаҳар ташқарисидаги ерларида), ҳунармандчилик билан шуғулланган

Батафсил »

Чоч тили

Чоч тили – қадимги тиллардан бири. Чоч аҳолисининг турмуши, маданияти ҳақида 10–12-асрлар манбалари илгариги асрларга қараганда кўпроқ маълумотларни ўзида мужассамлаштирган

Батафсил »

Хўжа Парихонтепа

ХЎЖА ПАРИХОНТЕПА, Хўжафархон – илк ўрта асрларга оид археологик ёдгорлик, оташпарастлар қабристони (милодий 6–7-асрлар). Беруний ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишган ерда жойлашган. 1988 йил Тошкент археология экспедицияси (М.И.Филанович) томонидан ўрганилган

Батафсил »

Обрлиғ (Арбилах)

ОБРЛИF, Арбилах – ўрта асрларда Илоқ шаҳарларидан бири (5–15-асрлар). Ангрен шаҳридан жануби-ғарбда, Оҳангарон дарёсининг чап қирғоғида, Облиқ қишлоғининг шарқий қисмида жойлашган. 1962–63 йилларда Ю.Ф.Буряков тадқиқ қилган

Батафсил »