Бош саҳифа » Тег архивлари: «Тошкент» энциклопедияси

Тег архивлари: «Тошкент» энциклопедияси

Фурқат

ФУРҚАТ (тахаллуси; асл исм-шарифи Зокиржон Холмуҳаммад ўғли) (1859–1909) – маърифатпарвар шоир, мутафаккир, публицист. Қўқондаги мадрасада таҳсил кўрган (1873–76), 1889 йил июнда Тошкентга келган ва 1891 йилгача шу ерда яшаган. Шоир Тошкентда дастлаб «Кўкалдош» мадрасасида истиқомат қилган. Замонасининг тараққийпарвар кишиларидан Сатторхон Абдуғаффоров, Жўрабек Қаландар ўғли, Муҳиддин Ҳакимхўжа ўғли, Саидрасул Саидазиз ўғли билан танишган. 1892 йилги Тошкент қўзғолони ташкилотчилари Аҳмад­хўжа Абдурашидхўжа ўғли, …

Батафсил »

Кайковус

КАЙКОВУС – қадимий канал, Бўзсувнинг ўнг тармоғи. Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидан оқади. 6–7-асрларда Бўзсув канали катталаштирилиб, ундан Кайковус чиқарилган ва Қорақамиш жарлигига етказилган. Муҳаммад Солиҳхўжанинг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида Бўзсув ҳам Кайковус дейилган. 16-асрда Кайковус бўйида (шаҳар қўрғони ташқарисида) Кайковус чорбоғи бўлган. Ҳозирги Кайковус Шайхонтоҳур ГЭСнинг юқори бъефидан бошланади, узунлиги 28 км, сув ўтказиш имконияти 20 …

Батафсил »

Қадимий маҳаллалар. Ялангқар

ЯЛАНГҚАР – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Мурод, Зевак, Қоратош маҳаллалари билан чегарадош бўлган, 300 га яқин хонадон яшаган. Аҳолиси ўзбеклар бўлиб, кўпчилиги ҳунарманд­чилик, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. Ялангқарда 2 масжид, 2 чойхона, қабристон, рус-тузем мактаби (1895 йил ташкил этилган), баққоллик дўконлари бўлган (20-аср боши). Ҳозирги Ялангқар ҳудудига турар жой ва маъмурий бинолар қурилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »

Қадимий маҳаллалар. Қашқар (Қошғар)

ҚАШҚАР, Қошғар – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Турк, Ила, Тожик маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Бир чеккаси Янги шаҳарга туташган. Қарийб 130 хонадон яшаган. Аҳолиси 1830-йилларда Қўқон хони томонидан, асосан, Қаш­қардан кўчириб келтирилган қаш­қарликлар (номи шундан), бир қисми ўзбеклар бўлган; савдо-сотиқ, шаҳар таш­қарисидаги ерлари (Оққўрғон, Бўз, Яланғоч ва бошқа мавзелар)да деҳ­қончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. Қашқарда 4 та карвонсарой, бозор, масжид, …

Батафсил »

Дўстум (Абдул-қуддус) султон

ДЎСТУМ СУЛТОН, Абдул-қуддус султон (?–1598) – Тошкент ҳокими (1580 йилдан). Шайбонийлардан. Искандархон ибн Жонибекхон (Бухоро хони)нинг ўғли. Абдуллахон II нинг акаси. Дастлаб (1560 йилдан) Кармана ҳокими бўлган. Дўстум султон шеъриятга ҳавасманд бўлиб, ўзи ҳам шеърлар ёзган. 1598 йил жияни, Бухоро хони Абдулмўминхон томонидан фарзандлари билан биргаликда Тошкентда қатл этилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »

Дўрмон

ДЎРМОН – ўзбек халқи таркибига кирган қабилалардан бири. Дўрмон мўғулча «тўрт» демакдир. Тўртта уруғдан ташкил топгани учун шундай аталган бўлиши мумкин. Дўрмон қабиласи 15-асрда Ўзбек улусида катта нуфузга эга бўлган. Дўрмонлар 16-аср бошларидан эътиборан Ўрта Осиё ҳудудига келиб ўрнашиб, Бухоро хонлигининг сиёсий ҳаётида фаол қатнашган. Дўрмоннинг бир қисми Тошкент воҳасига келиб жойлашган ва жой номи атамаси сифатида сақланиб қолган (Тошкент …

Батафсил »

Хотинмасжид, Ўрозалибой жоме масжиди

ХОТИНМАСЖИД, Ўрозалибой жоме масжиди – ўтмишда Себзор даҳасининг Хотинмасжид маҳалласидаги масжид (1754). Тошкентнинг йирик ва қадимий масжидларидан, ноёб меъморий ёдгорлик бўлган. «Тарихи жадидайи Тошканд» асарига кўра, ўтмишда бир аёл томонидан қурилгани учун шундай аталган. 1858–59 йилларда Тошкентлик Ўрозалибой томонидан таъмирлангач, унинг номи билан ҳам атала бошланган. Хотинмасжид Бекларбеги мадрасасининг шарқида, Эскижўва мавзеида жойлашган бўлиб, унинг қошида бир ҳужра, мактаб ва …

Батафсил »

Лабзак ариғи (Жангоб)

ЛАБЗАК АРИFИ, Жангоб – Бўзсув каналининг ўнг тармоқларидан бири, шаҳар ҳудудида шарқдан ғарб йўналишида оқади, суви Қуйи Бўзсув ариғига қўшилади. Узунлиги тахминан 4 км. «Лабзак» номи «лаби зах» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «захкаш ер» маъносини англатади. Манбаларда шу номли ариқ 19-асрдан бошлаб учрайди. Халқ орасида «Жангоб» деган номи ҳам машҳур, бу ном қадимийроқдир. Бу ариқ 18-асрда шаҳар марказидан оқиб ўтган. …

Батафсил »

Бўрижар (Бўржар)

БЎРИЖАР (Бўржар) – канал, Бўзсувнинг чап тармоғи. Оқтепа ГЭС юқорисидан бошланади. Узунлиги 5,4 км, сув сарфи 33 м3/с. Чилонзор ва Яккасарой туманлари ҳудудидан оқади. Бобур, Муқимий, Чўпонота, Фарҳод, Дўмбир­обод кўчаси ҳамда Катта Ўзбекистон тракти, Тошкент – Самарқанд темир йўлини кесиб ўтиб, Салор каналига қу­йилади. Каналнинг ўзани чуқур бўлиб, қирғоқлари тик. Баъзи жойларида қирғоқ ёнбағирларининг баландлиги 20–25 м га етади, қуйи …

Батафсил »

Хайробод эшон мажмуаси

ХАЙРОБОД ЭШОН МАЖМУАСИ (Қатортол кўчаси) – меъморий ёдгорлик (18–19-асрлар). Хайр­обод эшон маблағига уста Қорахўжа раҳбарлигида бунёд этилган. Мажмуа масжид, мақбара, ҳовузли ҳовлидан иборат. Мақбара трапеция тарҳли (7,5х7,7 м), безаксиз, пишиқ ғиштдан ганч қоришмасида барпо этилган. Масжид тўртбурчак хонали (12,5х16,5 м), олди ва шим. томондан устунли айвонлар билан туташган. Масжиднинг ички деворларига тахмонлар ва наволи токчалар ишланган. Айвонлар ислимий нақшлар билан …

Батафсил »

Қадимий маҳаллалар. Очмасжид

ОҚМАСЖИД – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Жаркўча, Хўжарўшнои, Дархон, Баландмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳаллада 400 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, савдо-сотиқ, майда ҳунармандчилик, шунингдек шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. 4 масжид, 2 чойхона, баққоллик дўконлари бўлган (20-аср бошлари). Ҳозирги Оқмасжид ҳудудида Лабзак мавзеи қурилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »

«Колизей» (Тошкент)

«КОЛИЗЕЙ» (Жиззах кўчаси; ҳозирги Бухоро кўчаси, 10) – театр томошалари учун саноатчи Г.М.Цинцадзе қурдирган бино, 1903 йил қурила бошлаган (меъмор Э.Ф.Гофман). «Колизей» лотинча – маҳобатли демак. Қадимда Рим шаҳрида флавийлар амфитеатри шундай аталган. «Колизей» аввал цирк томошалари учун мўлжалланган, зал саҳнасининг шифти темирдан, гумбаз шаклида ишланган. Дастлаб бу ерда сайёр цирк труппалари томоша кўрсатган, кейинчалик залдан турли театр томошалари учун …

Батафсил »

Лутфий (Лутфийи Шоший)

ЛУТФИЙ (1366–1465), Мавлоно Лутфий – ўзбек шоири, ориф ва мутафаккир. Ўз замонининг «малик ул-каломи». Яқин вақтларгача Лутфийнинг таваллуд топган ва вафот этган жойи Ҳиротнинг Деҳиканор мавзеи деб кўрсатиб келинган. Шайх Аҳмад Тарозийнинг Мирзо Улуғбекка бағишлаб ёзилган «Фунун ул-балоға» асари топилгач, ундаги «маъдан ул-латойиф Лутфийи Шоший» жумлаларига асосланиб, Лутфийнинг она ватани Тошкент бўлган, деган фикр ҳам илгари сурилди. Лутфийнинг ҳаёт йўли …

Батафсил »

Маҳмуд дастурхончи мадрасаси (1833)

МАҲМУД ДАСТУРХОНЧИ МАДРАСАСИ (1833) – Тошкентдаги Дегрез маҳалласида жойлашган мадраса. Маҳмуд дастурхончи (тўлиқ исми Маҳмуд Бобо дастурхончи Ҳасанжон ўғли) Қўқон хони Муҳаммад Алихоннинг вазири ва Лашкар бекларбегининг яқин дўсти бўлган. Унинг номида 2 та мадраса бўлган, бири – Тошкентда – Себзор даҳасининг Юқори Дегрез маҳалласида, иккинчиси – Қўқонда. Тошкентдаги Маҳмуд дастурхончи мадрасаси, вақфнома шартига кўра, Қўқондаги мадраса билан бирга Маҳмуд …

Батафсил »

Тошкент зилзилалари

ЗИЛЗИЛА, Тошкент зилзилалари – Тошкент сейсмик жиҳатдан хавф­ли Тошкент–Писком сейсмоген зонасида жойлашган. Тошкентда сўнгги 150 йил давомида 10 га яқин кучли зилзила (1866 йил апрель, 1868  йил 4 февраль ва 4 апрель, 1886 йил 29 ноябрь, 1924 йил 7 июнь, 1959 йил 24 октябрь,1966 йил 26 апрель, 1980 йил 11 декабрь, 2008 йил 22 августдаги зилзилалар) бўлиб ўтган

Батафсил »