Бош саҳифа » Тег архивлари: сулола

Тег архивлари: сулола

Сулола. Долимовлар шажараси. 20-30-йиллар

1924 йилда Долимбек учинчи фарзанди Насира (1902 – 1984)ни Муҳаммад Солиҳ (келажакда колхоз раиси)га турмушга узатади, лекин узоқ вақт фарзанд кўришмайди ва ажралишади. Бирмунча вақт ўтгач, 1931 йили Долимбек Насирани тоғаси Расулбойнинг энг катта ўғли Абдумажид (1875 – 1953)га узатади. Мажид аканинг ёши анча улуғ эди. Шунинг учун Насира аммам “мени отам тенгига узатасизларми!?” деб йиғлаганини айтишарди. Бу оиладан 3 …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Тошмуҳамедов Тўлаган Расулович

Тошмуҳамедов Тўлаган Расулович – Зоҳида аммам ва Тошмуҳаммад поччанинг энг катта ўғли, Долимбек ҳожи набираларининг энг каттаси бўлиб, шўролар даврида Долимбек фарзандлари ва набиралари орасида бирдан-бир катта лавозимларда ишлаган инженер, олим, давлат ва жамоат арбобидир. У 1920 йили туғилди. Отаси Тошмуҳаммад Расулбой ўғли маърифатли савдогарлардан бўлиб, онаси Зоҳида Долимбек қизи ўқимишли аёллардан бўлган. Даҳшатли 30-йилларда шўро ҳукумати томонидан отаси Тошмуҳаммаднинг …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Долимбек ҳожи Муҳаммадаминбек ҳожи ўғли

Муҳаммадаминбек ҳожининг ўғиллари Комилбек ва Каримбеклар ҳамда Рустамбек ҳожининг ўғиллари Ҳасанбек ва Ҳусанбеклар 1890-йилларда рус-тузем мактабида ўқишлари муносабати билан боболарининг исми Норбекдан келиб чиққан ҳолда “Норбеков” фамилиясини олишган эди. Чунки ўрисча таомилга кўра, рус ва рус-тузем мактабларида ўқиган ёки губернаторлик идораларида ишлаганларга, Русия ва чет эллар билан савдо ишлари олиб борувчиларга фамилия жорий этилган эди. 1920-йилларнинг иккинчи ярмидан Норбековларга нисбатан …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Рустамбек ҳожи Норбек ўғли

Энди икки-уч оғиз сўз бобокалонимиз Норбек Хайтабек ўғлининг учинчи фарзанди, Муҳаммадаминбек ҳожининг укаси Рустамбек ҳожи ва унинг фарзандлари Ҳасанбек ва Ҳусанбеклар ҳақида. Рустамбек 1845 йилда туғилди, катта савдогар бўлиб етишди, кўпроқ Ғулжа, Кошғар, Ўримчи шаҳарлари билан савдо алоқалари ўрнатган ва бу шаҳарларга тез-тез бориб турган. Рустамбекнинг биринчи оиласи Норхонбиби баланд бўйли, ниҳоятда кўркам аёл бўлган, дейишарди, ундан Ҳакимбек исмли фарзанд …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Каримбек Норбеков

Тошкентга келишдан қўрқиб, Ғулжага кетишга жазм қилган Каримбек Норбековнинг ҳаёти бир оз бошқачароқ кечди. Ватанидан қувғин қилинган кўплаб ўрта осиёлик шўро муҳожирлари қаторида у ҳам Сибир сургунидан қочиб, Ғулжага паноҳ излаб кириб борди. Каримбек отам 1967 йили бизнинг ҳовлимизда бўлганларида Ғулжада кечган ҳаётлари ҳақида адам ва ойимларга бирмунча гапириб берган эдилар: “Биз тошкантлик беш киши 1936 йилнинг ёзида ҳаммамизга яхши …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Муҳиддинбек ва Фахриддинбек Комиловлар

Муҳиддинбек Комилов – Комилбек Норбековнинг биринчи ўғил фарзанди, 1918 йилда туғилган. 1939 йили политехника институтига ўқишга киради ва  узоқ ҳайдалишлардан сўнг 1947 йили тугатиб, инженер-энергетик бўлиб етишади. Муҳиддин ака отаси сургун қилингандан кейин ҳам анча дабдабали ҳаёт кечирган, отасидан қолган катта бойликни жўя ва ножўя ишларга сарф қилган. Уруш жароҳатлари ҳали тугамаган, кўплаб хонадонларда аза, халқ ярим оч, ярим тўқ …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. «Муаллимлар жамияти»

1916 йил ўрталарида Мунаввақори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний ҳамда ака-ука Комилбек ва Каримбек Норбековлар ҳамкорликда “Муаллимлар жамияти”ни ташкил этадилар. Жамиятнинг асосий мақсади иқтидорли ёшларни тараққий этган чет эл олий ўқув юртларига юбориш, Ватанимизда келгусида очилажак олий ўқув юрти учун замонавий олий маълумотга эга бўлган мутахассис педагоглар тайёрлаш, жадид мактаблари ташкил этиш ва улар учун дарсликлар, ўқув қўлланмалар нашр этиш эди

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Маънавият

Мустамлака ўлкада капиталистик муносабатларнинг пайдо бўлиши билан ярамас, ўта қабиҳ иллатларни ҳам олиб келди. Бу иллатлар маҳаллий халқ ахлоқига кучли салбий таъсир кўрсата бошлади: меҳмонхоналарда, ресторанларда “доим фиён” (Исҳоқхон Ибрат) бўлиб юриш ҳоллари вужудга келди

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. 6-қисм. Норбековлар матбааси

Ўтган асрнинг 10-йилларидан бошлаб, оилалари катталашиб қолган уч ака-ука Долимбек, Комилбек ва Каримбеклар оталари Муҳаммадаминбек ҳожи маслаҳати билан Сағбондаги жойларини алоҳида-алоҳида уч ҳовлига бўлиб, бутунлай янгитдан иморатлар қурдирадилар. Каримбек ва Комилбек ҳовлиларидаги янги уйларни ўша вақтда машҳур бўлган Тошкентнинг синчкор усталаридан Наби уста қуради

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. 5-қисм. Абдурашид қози Иброҳимов эсдаликларидан

Марказий Осиё чор Русияси томонидан босиб олингач, Тошкент, Қўқон, Фарғона, Самарқанд, Чимкент, Туркистон каби шаҳарларнинг ўрис зобитлари, йирик бошқарув маъмурияти хизматчилари яшайдиган ҳашаматли қисми пайдо бўлди, уларнинг фаровон яшашлари учун ҳамма шарт-шароитлар: замонавий уйлар, боғ-роғлар, чароғон кўчалар, театрлар, маданият ва маърифат, таълим-тарбия масканлари яратилди

Батафсил »