Бош саҳифа » Тег архивлари: Шош

Тег архивлари: Шош

Шошлик алломалар

“Насаб” арабча сўз бўлиб, келиб чиқиш, насл-насаб, сулола, аждод маъноларини англатади. Ислом аҳлининг кўпайиши, араб халқларининг ажам халқлари билан қўшилиб кетиши насабларни ўрганиш ҳақидаги илмнинг дунёга келишига замин яратди. Унинг асосчиси насаб илмининг имоми Ҳишом ибн Муҳаммад ибн Соиб ал-Килабий (вафоти ҳижрий 204 (милодий 820) йил)дир. Шу анъана давомчиси “Ал-Ансоб” муаллифи — тож ал-ислом Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн ... Батафсил »

Ташкент-2200. Новая арабская надпись на шашской керамике

За последние годы корпус арабских надписей Шаша IX–X вв. значительно пополнился за счет надписей на глазурованной керамике Бинката–Ташкента. В настоящее время известно более двадцати афоризмов и благопожеланий, выполненных на посуде различными видами почерка, от простого куфи до керамического курсива. Находки с других памятников Шаша и Илака также позволяют делать новые открытия Батафсил »

Нукат

НУКАТ – ўрта асрларда Илоқ шаҳарларидан бири (3–12-асрлар). Чоч марказидан Илоқ пойтахти Тункатга борадиган савдо йўлида жойлашган. Араб географлари асарларида Илоқнинг энг йирик шаҳарларидан бири, 12-аср географларида эса Илоқ пойтахти сифатида қайд этилган. Унинг харобалари Тўйтепа шаҳрининг ғарбий чеккасида, Тошкентдан 25 км жанубида Улкан Тўйтепа номи билан сақланган Батафсил »

Нужакат

НУЖАКАТ, Нужкат, Унжакат – ўрта асрларга оид Чоч шаҳри (9–17-асрлар). Араб географлари (10-аср) асарларида Сирдарё ва Чирчиқ дарёлари кечувида, шунингдек, Сўғддан ва Банокатдан келувчи савдо йўлида жойлашган шаҳарлар рўйхатида қайд этилган. Унинг харобалари ҳозирда Чирчиқ дарёсининг қуйилиш ерида, дарёнинг чап соҳилида, Гул қишлоғида жойлашган Ўжакент шаҳар харобаси номи билан машҳур Батафсил »

Кавардон (Кабарна, Кабарнакет)

КАВАРДОН, Кабарна, Кабарнакет – археологик ёдгорлик (милоддан аввалги 4-аср – милодий 5-аср бошлари). Чочдаги қадимий шаҳар харобалари. Араб географлари асарларида Кабарна номи билан қайд этилган (10-аср). Тошкентдан 25 км шарқда. Янгибозор шаҳридан 6 км жанубда, Кавардон қишлоғининг шимолий чеккасида жойлашган Батафсил »

Тошкент-2200. Чоч – Ғарбий Турк хоқонлигининг бошқарув марказларидан бири сифатида

Ҳар қандай давлат уюшмаси, у хоҳ ўтроқ этнослар томонидан барпо этилган бўлсин, хоҳ унга кўчманчи қабилалар асос солган бўлсин, ўз бошқарув марказини ҳар томонлама қулай жойда ташкил этишга уринган Батафсил »

Қадимги Чочдаги урбанистик жараёнлар тарихига доир айрим мулоҳазалар

Тарихий ҳодисалар ва воқеаларнинг тарихий аниқлигида, тарихий-маданий тараққиёт босқичларида шундай жиҳатлар борки, уларни бир-бири билан мантиқий таққослаш, қиёсий солиштириш асосида ўрганиш, қўйилган масалага кўпгина ойдинликлар киритиши тадқиқотчилар томонидан эътироф этилган Батафсил »

Фарғона ва Чоч илк ўрта асрларда: ижтимоий-иқтисодий ривожланиш анъаналари

Археологик ва ёзма манбаларга кўра, Марказий Осиёнинг илк ўрта асрлар жамияти тизимларида чуқур ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий туб ўзгаришлар кузатилади. Ушбу жараён дастлаб антик давр ниҳоясида кушонлар салтанати, Даван (Давань) ва Қанғ-Кангуй (хитойчада Кандзюй) каби конфедератив давлатлари таназзули Батафсил »

Сўғддан Шошга борадиган савдо–карвон йўлидаги шаҳарлар ва карвонсаройлар

Сўнгги йилларда Сўғддан Уструшона орқали Шошга борадиган катта савдо магистрал маршрутларини янада ойдинлаштиришга имкон берадиган янги археологик материаллар тўпланди. Бу йирик савдо йўли ўрта асрларда яшаган муаллифлар (Ибн Хордадбеҳ, IX аср; ал–Истахрий, X–аср ал-Муқаддасий, X аср; Ибн-Ҳавқал, X аср) томонидан бир неча марта тилга олинган Батафсил »